Йўловчилар автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши ёки имтиёзли йўл ҳақидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаши шарт бўлади.
Тўловни транспорт, ижтимоий ёки банк картаси, шунингдек, смартфон орқали амалга ошириш мумкин. Бунинг учун автобусга киришда тегишли тўлов воситасини валидаторга яқинлаштириш керак.
Йўл ҳақини тўламаган ёки автобусга чиқиш вақтида имтиёзли йўл ҳақидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқламаган йўловчи чиптасиз йўловчи ҳисобланади. Бундай ҳолатда маъмурий жавобгарлик, жумладан, жарима қўлланилади.
Ўзгаришлар йўл ҳақини тўлаш жараёнида шаффофликни ошириш ва жамоат транспортидан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.