
Томонлар савдо ва инвестициялар, мудофаа, рақамли боғлиқлик, энергетика, таълим ҳамда гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Нарендра Моди Тошкент марказидаги Шастри ҳайкали ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Маҳатма Ганди марказига ташриф буюради.
Ҳиндистон ТИВ аввалроқ бу Нарендра Модининг Ўзбекистонга тўртинчи ташрифи эканини маълум қилганди.
Етакчилар учрашуви арафасида Gazeta икки мамлакат муносабатлари қандай ривожлангани ва ҳозирда ҳамкорликнинг қайси йўналишлари олдинги ўринларга чиқаётганини ўрганган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.