Бокс. Мэнни Пакьяо Шакур Стивенсон билан жанг ўтказиши мумкин

Бокс. Мэнни Пакьяо Шакур Стивенсон билан жанг ўтказиши мумкин

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо WBOнинг биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Шакур Стивенсон билан жанг ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Жанг йил охирига қадар ярим ўрта вазн лимитида ўтказилиши мумкин.

Шу билан бирга, Пакьяо декабрь ойида Флойд Мейвезер билан жанг ўтказиш учун шартнома имзолаган эди, аммо ушбу тўқнашув ҳалигача расман эълон қилинмаган.

47 ёшли Пакьяонинг профессионал фаолиятида 62 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этилган. 29 ёшли Стивенсон эса 25 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.