Фьюри Усик билан учинчи жангни истамоқда

Фьюри Усик билан учинчи жангни истамоқда

Тайсон Фьюри Александр Усик билан учинчи марта жанг қилишни исташини маълум қилди.

«Аввал анави Жошуа деган дайдисини мағлуб этаман, кейин бошқа бир инсон — “қуён тишли” билан трилогия ўтказмоқчиман. Мен уни икки марта мағлуб этганман, деб ҳисоблайман. Бу жангни АҚШдаги машҳур Madison Square Garden аренасида ўтказишни хоҳлайман.

Жошуа мен учун қиздириш жанги, у бокс қопига айланиши керак», — деди Фьюри.

Фьюри Усикка қарши икки марта жанг қилиб, ҳар икки баҳсда ҳам ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлган. Биринчи жангда ҳакамларнинг бўлинган қарори, иккинчи баҳсда эса якдил қарори билан Усик ғалаба қозонган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.