Самарқандда «С5+1» форматидаги ишбилармонлик дастури доирасида умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларлик 54 та келишув имзолангани ҳамкорликнинг амалий натижаси бўлди. Ҳужжатлар савдо, инвестициялар ва технологик лойиҳаларни қамраб олади.
Президент матбуот хизмати маълум қилишича, томонлар сиёсат, хавфсизлик, савдо, инвестициялар, таълим ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик фаоллашганини қайд этдилар. Терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик моддалари савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, энергетика, транспорт ва стратегик аҳамиятга эга минераллар соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.