Озод Ахунов «Иссиқлик электр станциялари» раиси этиб тайинланди

Озод Ахунов «Иссиқлик электр станциялари» раиси этиб тайинланди

Озод Одилович Ахунов «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Озод Ахунов 1987 йил 27 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент давлат техника университетининг бакалавр, 2012 йилда Тошкент давлат техника университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

У фаолияти давомида «Тошкент иссиқлик электр станцияси» унитар корхонаси, «Ўзбекенерго» акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлиги Ишлаб чиқариш қувватларини мувофиқлаштириш бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.

Бунгача Ахунов 2024 йилдан буён мазкур компания бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Янги лавозимда Озод Ахунов 2023 йилнинг июлидан буён ишлаб келаётган ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раиси этиб тайинланган Баҳодир Жураев ўрнини эгалллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.