Ижтимоий тармоқларда электрон тўлов ташкилотларининг Давлат солиқ қўмитаси билан интеграцияси туфайли уларнинг хизматларида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди

Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарларга аниқлик киритган ҳолда қўйидагиларни маълум қилади. Тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 16,1 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 16,1 % га ошган. ✅ Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 % билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Банклар қандай ҳолатларда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) сўраши мумкин?

➖ Банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда; ➖ БҲМнинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида; ➖ эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олиниши; ➖ БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда; ➖ БҲМнинг 36 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада ички электрон пул ўтказмалари юборишда.

2022-йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

2022-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 760,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 235,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021-йилнинг шу давридагига нисбатан 21,7 фоиз кўп, демакдир.

Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорлар аниқланди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулот гуруҳлари учун янги истиқболли бозорларни аниқлади. 2022-2026-йиллар учун мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 28-мақсадга кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишнинг янги салоҳиятли бозорларини аниқлаш асосий масалалардан биридир.

Айрим саноат корхоналарини пойтахтдан кўчириш заруратми?

Енгил саноатнинг ривожланиши мамлакат фаровонлиги асосларидан биридир. Лекин йирик корхоналарнинг Тошкент сингари катта ва гавжум шаҳарларда жойлашиши муайян ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва экологик муаммоларни келтириб чиқаради.

Италия брендлари учун Ўзбекистон пахтадан тайерланган маҳсулотлар етказиб берилади

Тўқимачилик саммитининг давоми сифатида тадбир иштирокчилари билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди. Ана шундай учрашувлардан бири «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Ўзбекистон-Италия Савдо-саноат палатаси – президенти Жоржио Веронезе ва Cottonella компанияси бош директори бошчилигидаги Италия компаниялари делегацияси вакиллари билан бўлиб ўтди.

UzAuto Motorsга очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди

«UzAuto Motors» АЖ томонидан Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун янги бўш иш ўринлари ташкил этилди ва танлов эълон қилинди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 8 000 нафардан ортиқ фуқаролар онлайн тарзда аризалар топширишди.

Қуёш энергетикасидан фойдаланишнинг устивор йўналишлари: тўқимачилик саноати мисолида

Саноат табиат билан бевосита ҳамкорликда ишлайдиган тармоқ. Масалан, инсоният хомашё, айтайлик, пахта, каноп етиштириш учун энг сара, серҳосил ерларни табиатдан «ижарага» олади.

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди

«Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (601-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди. ▪️Қарор билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди: ☑️субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади; ☑️субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади; ▪️бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади; ☑️субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади: ▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар; ▪️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратилади

2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар касаначиликни ташкил этган талабгорларга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.

Тўқимачиликнинг энг катта муаммоси – малакали кадрлар

Ўзбекистон енгил саноати, хусусан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш тармоқлари миллий иқтисодиётнинг таянчи ҳисобланади. Соҳа, айниқса, сўнгги йилларда шиддат билан ривожланишни бошлади.

Аҳоли томонидан ўтган 9 ой давомида банк карталаридаги 105,5 трлн.сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинган

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,7 фоизга (179,8 трлн.сўмга) ошиб, 382,6 трлн. сўмни ташкил қилди.

Аҳоли нуфусининг ортиши ижтимоий соҳага қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2030-йилгача бўлган давр учун кутилаётган аҳоли сони прогноз қилинди ва бунинг ижтимоий соҳага таъсири ўрганилди. Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди: 2030-йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдакнинг дунёга келиши кутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 150 млн.сўмгача кредит ажратилади. ГАРОВСИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (06.10.2022й.) қабул қилинди. ☑️Қарорга кўра ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра: ▪️қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун; ▪️маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар ажратилади.(Қарордаги кредитни олиш учун қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этишингиз керак) ☑️Кредитлар: ▪️қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 млн.сўмгача гаровсиз берилади; ▪️кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади; ▪️ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47,1 миллион доллар ажратди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» (ЎзМЕТ) АЖ тизимига кирувчи янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси бўйича кредит ва лойиҳа шартномаси имзоланди.

“HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

🔸Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/2-сонли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда HI-TECH BANK) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. 🔸HI-TECH BANK активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 29-ўринни эгаллаган.

“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

🔸Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда Туркистонбанк) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. 🔸Туркистонбанк активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни эгаллаган.

Туризм – иқтисодиёт драйвери

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасини таҳлил қилди. Туризм мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни.

Аҳоли ва тадбиркорлар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ўзгармайди

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши 2022-2023-йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Жисмоний шахслар, кичик, ўрта ва йирик бизнес учун тарифлар аввалги ҳолда қолади.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси ўзгариши оқибатларини “Харажатлар-ишлаб чиқариш” модели ёрдамида таҳлил қилиш

Таҳлилнинг мақсади – Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил маълумотлари ва Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги иқтисодиёт тармоқлари бўйича маълумотлардан фойдаланган ҳолда реал сектор тармоқлари ўртасида қўшилган қиймат солиғи юкининг бир хил тақсимланганлик даражасини аниқлаш, шунингдек ҚҚС ставкасини пасайтириш нархларнинг умумий даражасига қандай таъсир қилишини баҳолаш.    а). Фойдаланилган статистика маълумотлари Моделлаштиришнинг статистик базаси икки қисмдан иборат: солиқлар бўйича статистика (шу жумладан ҚҚС) ва 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвали.

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши асосий макроиқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатишини баҳолади. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши узоқ давом этаётган жараён.

Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ)  мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди. Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (GFSI) нинг рейтинги Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Corteva Agriscience кўмагида ҳар йили қайтадан тузилади.

Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан қанча биоёнилғи ишлаб чиқариш мумкин?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан қанча биоёнилғи ишлаб чиқариш мумкинлигини таҳлил қилди. Биоёнилғи — бу тўғридан-тўғри ёки билвосита биомассадан олинадиган ёнилғи.

Ипотека кредитига йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар солиққа тортилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-377-сонли қарори (22.09.2022й.) қабул қилинди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

2022-йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

2022-йилнинг январь-август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 654,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 103,2 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 19,3 фоиз кўп демакдир.

Барқарор электр энергияси таъминоти корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари мамлакатимизда ишлаб чиқариш саноатидаги кичик корхоналарннинг фаолиятига электр энергияси таъминотининг барқарорлашуви ва ҳажми оширилишининг таъсирини тармоқлар бўйича ва макроиқтисодий даражада баҳолади. Тўғридан-тўғри тармоқларга таъсирни ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатдики, электр энергиясини истеъмол қилишнинг бироз ўсиши ҳам (1,6% -2,2% га) тўқимачилик маҳсулотларининг 1,14% -1,42%, озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,42% -1,49%, қурилиш материалларининг 0,95% — 1,16%, электротехника маҳсулотларининг 1,37% -1,51% ўсишига олиб келади.

Тошкент тўқимачилик саммити – Ўзбекистон халқаро майдонга ўрнини мустаҳкамламоқда

Тошкент тўқимачилик саммити – Марказий Осиё миқиёсидаги жаҳон тўқимачилик бизнеси етакчилари ва мутахассисларини бирлаштирувчи бизнес платформадир. Саммит “Жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар” мавзусига бағишланади ва тадбир қатнашувчиларининг эътибориресурслар барқарорлиги ва кузатилиши, тўқимачиликда инновациялар ва қайта ишлаш масалаларига қаратилади.

Энди cубсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

Президентимизнинг жорий йил 22 сентябрда “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

“Яшил” электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омиллар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистонда дарё сув ресурсларидан фойдаланган ҳолда “яшил” электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг умумий йиллик қуввати 12,9 ГВтни ташкил этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.