Ўзбекистонда автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн тарзда олиш мумкин

Ушбу хизмат ЯИДХПда ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади – тўлов миқдори 112,5 минг сўм. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатнома олиш хизмати пайдо бўлди.

Тошкентда вояга етмаган қизни меҳмонхонага олиб бориб, шилқимлик қилган эркак қамалди

26 ёшли эркак 2007 йилда туғилган қизни меҳмонхонага олиб борган ва у ерда унга тан жароҳат етказган. Суд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар А.Ғ.

Энди ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

"Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тошкент шаҳрида 452 та эскирган лифт йил якунига қадар янгиланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди. Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд.

Тошкентда ўтган йили 91 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши келгусида ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган қарорни қабул қилди. 2024 йил давомида пойтахтда 1 280 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, улардан 91 таси ўлим билан якунланган, 1 189 таси эса жароҳатлар билан тугаган.

Фарғонада ўғирликка тушган 25 ёшли йигит уйдаги аёлни фарзандлари олдида ўлдирди

У интернет ўйинларида қарз бўлиб, бировнинг уйига ўғирликка тушган. Суд унга жазо тайинлади.

Ўзбекистон 2028 йилги Олимпиадада кучли ўнталикка кириши керак — Шавкат Мирзиёев

Президент яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада спортчилар ва мураббийлар билан мулоқотда бўлган масъулларнинг ёмон ишлаганини танқид қилди. Президент пайшанба кунги учрашувда яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада эришилган натижалардан қониқиш ҳосил қилиб бўлмаслигини айтди.

Камбағал оилалар реестрига киритилганларга махсус субсидиялар берилади

Бир марталик ёрдам пуллари субсидиялар билан алмаштирилади, шунингдек, тиббий хизмат, уй-жой ва турмуш шароитини яхшилаш учун ҳам субсидиялар ажратилади. “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистонга бир йилда 4,2 млн донага яқин мобиль телефон импорт қилинди

Барча телефонларнинг 80 фоизидан ортиғи мамлакатга Хитойдан импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган.  Ўзбекистонга 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар: — Хитой – 3,4 млн дона;— Вьетнам – 589,4 минг дона;— Ҳиндистон – 113,6 минг дона;— Гонконг – 46,1 минг дона;— Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона.

Божхона бошлиғи ўринбосари ва ходимлари, талаба: Тошкентда ноқонуний диний ташкилот тузганлар ушланди

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди. Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.

Ўзбекистон Тошкент учун Хитойнинг 1000 та Yutong автобусларини харид қилишни режалаштирмоқда

Бу лойиҳа транспорт вазири ва Хитой компанияси вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Транспорт вазири И.Маҳкамов Хитойнинг Yutong Bus компаниясининг халқаро маркетинг бўйича витсе-президенти Сюй Пен билан учрашдувда 1000 та электробус сотиб олиш лойиҳасини муҳокама қилди.

Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди

Хаб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг саккизинчи халқаро омборига айланди. Термиз шаҳридаги Халқаро кўп функцияли транспорт ва логистика хабига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси (БМТ ҚБОКБ) Глобал таъминот тармоғи омбори мақоми берилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди, "Дунё" АА.  ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Индрике Ратватте, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Сабине Махл, ҚБОКБ минтақавий вакили Думитру Липкану, ҚБОКБнинг Афғонистон бўлими раҳбари Арафат Жамол, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, божхона ва чегара хизматлари раҳбарияти ва бошқалар иштирок этди.

"Ҳақиқат барибир юзага чиқди" — Комил Алламжонов

Президент маъмуриятининг собиқ ходими суиқасд билан боғлиқ иш бўйича судланувчига чиқарилган ҳукм эълон қилингач, ўз фикрини билдирди. "Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён.Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди.

МФЙ раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жорий йилнинг 11 февраль куни Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

АҚШнинг Луизиана штатида 15 йилдан сўнг ўлим жазоси қайта тикланди

Маҳбусга ниқоб орқали унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган вақт оралиғида тоза азот гази юборилади. АҚШнинг Луизиана штатида 15 йилдан сўнг ўлим жазоси қайта тиклангани ҳақидаги хабар штат маъмурияти сайтида эълон қилинган баённомада маълум бўлди.

Умра ва Ҳаж зиёратлари учун менингитга қарши мажбурий эмлаш бекор қилинмади

Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди.  Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Электромобиль учун утилизация йиғими миқдорларининг оширилиши қувватларини яратишга хизмат қилади — Ташқи савдо департаменти бошлиғи

Ташқи савдо департаменти бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилгани ҳақидаги қарордан сўнг ижтимоий тармоқда пайдо бўлган турли хил салбий хиркларга ўзининг муносабатини билдирди. Ўзбекистонда электромобилларга белгиланган утилизация йиғими миқдорларининг оширилиши экологик муаммоларни ҳал этишдан ташқари, республикада аккумулятор батареяларини утилизация қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш қувватларини яратишга хизмат қилади.

Самарқандда ўқувчи қизлар йигит талашиб, жанжаллашди — видео

Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, зўравон қизнинг ота-онасига маъмурий баённома расмийлаштирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда  мактаб ўқувчи-қизларининг жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Навоий ИЭС иссиқлик энергияси нархининг ошиши ҳисобига 4,5 млрд сўм қўшимча фойда олди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси асоссиз олинган даромадни қайтариш тўғрисида кўрсатма берди. Ўтказилган ўрганишлар давомида "NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI" АЖ томонидан сув таъминоти ва канализатсия хизматларини кўрсатувчи "Иссиқлик манбаи" ДУКга иссиқлик энергияси юқори нархда сотилаётгани аниқланган.

31 мингдан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолда автомашина бошқаргани ва тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгани учун жавобгарликка тортилган

Ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима, маъмурий қамоқ ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш тарзидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган. 2024 йил давомида 32 999 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 131 ва 136-моддаларига асосан 32 723 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди, деб хабар берди Олий суд матбуот хизмати.

Покистон импорти Ўзбекистонда картошка нархини пасайтирди — МҲТИ

Пойтахт дўконларида картошканинг минимал нархлари 26 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик талаба қиз қамалди — видео

Қиз ижтимоий тармоққа беҳаё сўзларни ишлатиб, пойтахт аҳолисини ҳақорат қилган видеони жойлаштирганди. Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида видеотасвирда тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик 25 ёшли Н.Х.га нисбатан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

2024 йилда салкам 741 минг киши маъмурий жавобгарликка тортилди

Олий суд ўтган йили судлар томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 994 нафар шахсга нисбатан 613 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди.

Алишер Қодиров энергетика вазирлиги фаолиятига жиддий эътироз билдирди

Депутат энергетикани тушунган, тушунмаган танқид қилаётгани, тарғибот тўғри йўлга қўйилмаганини билдирди. "Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров ўз Telegram каналида Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди.

ДХХ ва ИИВ Ўзбекистонда СПА салон ва массажхоналарда “Орият” кенг кўламли тадбирини ўтказди — видео

ОИВ (ОИТС) каби касалликлар бўйича ўтказилган рейда 250 нафарга яқин шахс жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 7 февраль куни ўтказилган “Орият” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган.

Тошкент вилоятида ҳаво сифати 40 баробар бузилганлиги айтилди

Экология вазирлиги бу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди. Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторинги акс этган видеолавҳада ўлчаш ускунаси РМ 2,5 бўйича бир марталик 0,209 мг/м3 ни кўрсатган.

Актёр Хусан Мусабоев вафот этди

“Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Январь ойида Ўзбекистонга $3 млрд хорижий инвестициялар кириб келди

Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3 млрд долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 1,4 баробарни ташкил этди. Қайд этилишича, бунда тармоқ лойиҳали ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд долларни (ўсиш 107%) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд долларни ташкил қилган (ўсиш 187%).

Ўзбекистонда автокредит фоиз ставкалари туширилиши мумкин

Банкларга автосалонлардан чегирмаларни ҳисобга олишга рухсат берилса, кредитга машина сотиб олиш арзонлашиши мумкин. Ўзбекистонда банкларга кредит беришда автосалон чегирмаларини ҳисобга олишга рухсат берилиши мумкин.

Тошкент вилоятида ҳавонинг ифлосланиши меъёридан ошиб кетгани аниқланмади — Экология вазирлиги

Тошкент дунё ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингига киритилганидан сўнг пойтахт вилоятининг учта туманидаги иссиқхоналарда ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг белгиланган меъёридан ортиқлиги текширилди. 4 февраль куни Экология вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб 9 та нуқтадан ҳавонинг ифлосланиши бўйича кўчма лаборатория орқали ТҲАЙда Эшонгузар аҳоли яшаш пунктидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институтигача бўлган ҳудудидан ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича таҳлиллар олиб борилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.