Мураббийнинг исми ошкор этилмаган. Клуб таркибига ўйинчиларни қабул қилиш бўйича белгиланган тартиб ва раҳбарият буйруғига қарамай, у хизмат ваколатларидан суиистеъмол қилган ва Нуратин туманидаги ёш футболчини жамоага қўшиш учун пул талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари мураббийни пул олиш жараёнида қўлга туширишган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди («мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.