Ҳабиб ва Конор даражасидаги жанг ташкил этиладими? Махачев жавоб берди UFC

Ҳабиб ва Конор даражасидаги жанг ташкил этиладими? Махачев жавоб берди UFC

UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев промоушен фаолияти ҳақида гапириб, ташкилот мутахассислари профессионал эканини таъкидлади.

"UFC матчмейкерлари баъзан мантиққа суянмайди. Нега шундай, нима учун кимдир дивизиондан чиқарилади, бошқасига эса камар учун курашиш имконияти берилмайди? Лекин биз шунчаки рози бўлишимиз керак. UFC кўп йиллардан бери юқори даражада ишлаяпти, қизиқарли жанглар ўтказади, катта мукофотлар тўлайди ва доим ареналарни тўлдиради”, деди Махачев “Chempionat.com” нашрига берган интервюсида.

Унинг фикрича, UFC бошқалар томонидан билдириладиган фикрларни инобатга олмаслиги ташкилотнинг асосий муваффақиятларидан биридир:

“Балки биз ниманидир тушунмасмиз, лекин мен ишонаманки, улар биздан кўра кўпроқ билишади ва шунинг учун узоқ вақт давомида муваффақиятли ишлаяпти. UFCга қандай ҳаракат қилишни ўргатиш бефойда. Агар улар бизга қулоқ солишса, эҳтҳтимол улар ҳам бошқа ташкилотлар каби бошланғич даражада ҳаракат қилаётган бўларди”.

Шунингдек, Махачев ирландиялик Иан Гарри билан эҳтимолий жанг ҳақида тўхталди:

“Агар ММА'да Ирландия ва Россия ўртасидаги рақобат бошланган бўлса, давом эттиришимиз мумкин. Аммо Ҳабиб Нурмагомедов билан Конор Макгрегор каби жанг энди бўлмайди. Унинг даражаси бутунлай бошқа. Ўша пайтда ММА даражаси энг юқори чўққида эди. Балки шундай жанглар келажакда бўлар, аммо Гарри билан эмас”.

Маълумот учун, Махачев UFC'да 16 та ғалабали серияга эга. ММА'даги фаолияти давомида Ислом Махачев 28 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Унинг сўнгги жанги UFC 322 турнирида австралиялик Жаcк Делла Маддаленага қарши UFC ярим ўрта вазн чемпионлик унвони учун ўтказилди ва унда Махачев ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, икки вазн тоифасида чемпионга айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.