Давлат раҳбари 17 та кўчадан ўтган 7,3 км узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳасини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Йиғилиш давомида Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди.
Бу механизм ҳисобига бюджетга 70 млрд сўм тушиб, қарийб 50 минг квадрат метрли нотурар жойларни муомалага киритиш кўзда тутилган. Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди.
Маблағлар БМТ ҳузуридаги "Uzbekistan Vision 2030 фонди" кўп томонлама траст жамғармаси орқали мамлакатга қайтарилади ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга йўналтирилади. Бугун, 6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский Швейцария ҳудудида мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битимни имзолади.
"T’way Air" ҳамда "Air Asia X Berhad" авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширади. "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ўзбекистон Корея ва Малайзия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 3 февралида Кореянинг "T’way Air" ҳамда Малайзиянинг "Air Asia X Berhad" авиакомпанияларига Ўзбекистонга Сеул-Тошкент-Сеул ва Куала-Лумпур-Тошкент- Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Ўтган йили кўчмас мулк бозоридаги фаоллик, уй-жой ва ижара нархлари бироз пасайди. 2024 йил давомида кўчмас мулк бозорининг олди-сотди ва ижара сегментидаги фаоллик аксарият ҳудудларда пасайган ёки ўтган йилги қийматлар даражасида бўлган.
Мисрнинг "Red Sea Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома берди. Мисрнинг "Red Sea Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди, дея хабар бермоқда "Ўзавиатсия" агентлиги Матбуот хизмати.
"Veolia Energy Tashkent" ушбу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўп квартирали уйларда яшовчи қўшниларининг қарздорлиги сабабли бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Андижонда аёл 13 яшар қўшни қизга эри билан жинсий алоқа қилиб беришга ундаганди. Суд уларга 5 сутка қамоқ ва жарима жазоси тайинлаганди.
Прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячини болаларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган видеолар тарқалди.
Ўзбекистон Meraque компанияси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги учун дронлар ишлаб чиқаради. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Малайзиядаги ҳамкасблари билан дронлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.
Яккасарой туманида яшовчи фуқародан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга сифатини тасдиқловчи ҳужжатсиз олиб кирилган 164 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б.нинг Яккасарой тумани “Тўқимачи” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда республика ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 164 турдаги умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 83 597 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистон миқиёсида ўтказилган тадбирлар натижасида 300 га яқин шахслар жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакат миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.
Ушбу хизмат 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур "Самарқанд нони" географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон томони 2025 йилда Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади. Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади.
Ўзбекистон раҳбарини Куала-Лумпур халқаро аэропортида Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Мазкур қиймат орқали камбағаллик чегараси белгиланади. “Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги қарорга асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати (МИХ) қайта ҳисобланди.
Судлар томонидан ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 7 мингга яқин иш кўриб чиқилган. Маълум қилинишича, 2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди.
Поездлар 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади. Бугун, 4 февраль куни Тошкент метрополитени vagon паркига яна янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Аёл эрига қизимизни ўқитамиз дея, унинг буйрагини сотишга ундаган. Эр бунга рози бўлган.
Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал йўл орадаги етиб бориш вақтини 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.
Мазкур постдан ҳаракатланишни чеклаш 5 февралдан кучга киради. Божхона қўмитаси чегарани қаердан кесиб ўтиш кераклигини тушунтирди.
Қиз эркакнинг машинасига йўловчи сифатида ўтирганида ҳайдовчи йўл давомида унинг юз қисми ва танасининг кўкрак олди қисмига тегинган. Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 январь куни содир бўлган.
“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди: — товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш; — товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш; — божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади. Президент муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Аёл қўшни қизга бу иш эвазига 50 минг сўм беришини айтган. Буни эшитган эр қиз бунга рози бўлса, 50 минг эмас 100 минг таклиф қилган.
У тадбиркорга бўш ер майдонини кадастр қилиб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилган. Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказишни ваъда қилган. У мазкур ерда кўп қаватли турар-жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Энг сезиларли пасайиш Бухоро ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди (2023 йилга нисбатан 3,3 млн кишига ёки 719 минг кишига), бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими 2025 йил учун диний кунлар жадвалини тасдиқлади. Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди.
Никоҳ институтини тартибга солишга дунёвий ёндашувни назарда тутувчи диний соҳадаги давлат сиёсати конверсияси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасида диний соҳада давлат сиёсати ва фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.