Мамлакат миқёсида амалга оширилган "Антитеррор-тозалаш" тадбири тафсилотлари ҳақида маълумот берилди. ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.
Истанбулдан келган фуқаро 600 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини божхона тўловисиз олиб киришга уринган. Божхона қўмитаси хабарига кўра, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Истанбул-Фарғона” йўналишида Фарғона шаҳрига учиб келган фуқаро олиб кириш меъёридан ортиқча ва божхона назоратидан ўтказилиши зарур бўлган товарлари мавжуд эмаслигини маълум қилган ҳолда йўловчи божхона декларацияни тўлдирмасдан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган. Ушбу фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб ўзи ва унга тегишли бўлган қўл сумкалари белгиланган тартибда божхона назоратдан ўтказилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланди. Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. "Мазкур қарорга асосан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланди.
Икки давлат маҳкумларни алмашишга келишиб олдилар. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий изоҳ бериб, картошка нархи қачон тушишини очиқлади. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги "Food City" деҳқон бозорида 1 кг картошканинг ўртача нархи 8,5 минг сўмни ташкил этмоқда.
Компания томонидан тўланадиган маблағларнинг 22 млн доллари президент кутубхонасини қўллаб-қувватлашга, қолган қисми эса суд ҳаражатлари учун сарфланади. Meta компанияси Дональд Трампга 25 миллион доллар тўлаб, АҚШ президентининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини блоклаш ҳақидаги даъвосини ҳал қилишга рози бўлди.
Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Бугун, 30 январь куни мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 87 ёшга тўлган бўларди. У мамлакатни 1991 йилдан 2016 йилгача бошқарган.
Ислом цивилизацияси маркази биноси қурилиши 2018 йилда бошланган ва ҳозирда ниҳоясига етказилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Тадбиркорлар контейнерга майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бош прокуратура хабарига кўра, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “S.T.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли контейнерга 40 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, қонунга зид равишда майнинг фаолиятини билан шуғулланиб келиши оқибатида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Дорихоналар ва дистрибьюторлар энди рецептисиз сотиладиган дори воситаларига ўз баҳоларини чекламайдилар. Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиб, қатор топшириқлар берди. Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни электр энергетикасини 2025-2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Туман ҳокими ташаббуси билан 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида “Маърифатли она” танлови ўтказилади. Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан 20 ёшдан, 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида “Маърифатли она” китобхонлик танлови ўтказилиши эълон қилинди.
Бугун Тошкент – Нью-Йорк рейси бортида йўловчи аёл ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бугун, 28 январь авиакомпаниянинг 33 йиллик юбилейи куни HY101 рейси (Тошкент – Нью-Йорк) бортида ўғил фарзанд дунёга келди.
Янги қувватларни ишга тушириш, электр энергияси ва табиий газни тежаш дастурини амалга ошириш ҳам яқин кунларда режалаштирилган. Ўзбекистонда уй ва корхоналар томларининг камида 50 фоизи қуёш батареялари билан жиҳозланиши режалаштирилган.
Мазкур чегара пунктидан кунига ўртача 15 минг йўловчини ўтказиш мумкин. Маълум қилинишича, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали 2024 йилда кунига ўртача 31 минг нафардан зиёд, йилига эса салкам 11,4 млн нафар йўловчилар ўтиб-қайтишган.
Авиакомпания Европага парвоз йўналишларини ўзгартириб, хавфсизлик нуқтаи назаридан Россия орқали парвозларни бекор қилди. Компания қўшимча харажатларни қоплади.
IQAir порталига кўра, Ўзбекистон пойтахти ҳавоси инсон саломатлиги учун ўта зарарли дея баҳоланмоқда. IQAir порталидаги маълумотларга кўра, Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 28 январь куни дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.
Омбудсман кредитларни расмийлаштириш ва кредит шартномаларини бекор қилиш тўғрисида судга аризалар бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпайгани ҳақида маълумот берди. 2024 йилда Омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Кеча Uzbekistan Airways фақат бир кунга чипталар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. Аммо, 28 январь кириши билан нархлар қимматлаштириб юборилгани кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлганди.
Қозоғистоннинг “Тажен”, Ўзбекистоннинг “Довуд ота” чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва 3,5 тоннагача бўлган юк автомобилларни ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 февраль санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.
Хитойдаги корга зотли биринчи полициячи ит иш вақтида ухлагани учун йил охирига қадар зиёфатлардан маҳрум бўлди. Фу Цзай лақабли ит интернетда шов-шувга айланди.
Қўлга олинган шахс ўтган йилдан бери Ички ишлар вазирлиги қидирувида бўлган. Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 2023 йилдан бери қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган И.А.
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида айтилишича, профилактика инспекторлари ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш хатларини ёзиб беришган. Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун кўриб чиқилди.
Энг кўп автомобиллар Хитойдан кириб келди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,28 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 74,7 минг дона (электромобилларни қўшган ҳолда) енгил автомобиль импорт қилинган. Ўзбекистонга 2024 йилда энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар: — Хитой – 61 минг дона;— Корея – 11,9 минг дона;— АҚШ – 639 дона;— Ҳиндистон – 577 дона;— Япония – 168 дона;Бошқа давлатлар – 374 дона.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратганди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улўғбек Қосимов 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратганди.
Сенат йиғилишида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ортиқча жарима баллар тўплаган ҳайловчиларга қандай чора кўрилиши ва суний ҳолатлар сабаб мажбурий қоидабузарликлар ҳақида маълумот берилди. Бугун, 24 январь куни Сенат томонидан маъқулланган қонунга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун бир йил ичида 12 жарима балли тўплаган ҳайдовчилар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан республика бўйлаб истироҳат боғлари ҳолати ўрганилди. Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 44 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 19 таси ўлим билан тугаган.
Ҳукумат қишлоқ хўжалиги қолдиқларини ёқишни тақиқлади ва йўлларда машиналар сонини камайтириш учун бепул жамоат транспортида юришни эълон қилди. Бангкок ҳукумати ҳаво ифлосланиши ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги сабабли 350 дан ортиқ мактабни ёпиб қўйди ва бир ҳафта давомида жамоат транспортида бепул юришни эълон қилди.
“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланишни тўхтатиб, уни электр энергиясига алмаштиришни таклиф қилди. Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб фуқароларга иш ўрни яратиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.