Тошкент шаҳри ва вилоятларда уй-жой ижарасининг ўртача нархи айтилди

Бугунги кунга қадар 96 мингдан ортиқ уй-жой ижара шартномаси расман рўйхатга олинган. Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача 1 миллион сўмни ташкил этади, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкентда ўйинчоқ пистолет билан "пранк" қилган шахслар ушланди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаронинг онасига МЖтКнинг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Юнусобод туманида жойлашган "Шаҳидлар хотираси" хиёбони ҳудудидан оқиб ўтган анҳор олдида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси олдига 17 ёшли У.Н.

Сурхондарёда Malibu люкидан чиқиб, ўйнаган аёллар 15 суткага қамалди — видео

Аниқланишича, аёлларнинг бири оилали ва 4 нафар фарзанди бор. Иккинчиси эса 21 ёшда.

Ўзбекистонда биринчи босқич талабаларига икки ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

1-босқич талабалари учун сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади.

"Талаба қизларни квартирадан ҳайдаган аёл видеоси саҳналаштирилган эди" — ҳолатни видеога олган йигит

Интернетда тарқалган видеони тасвирга олган йигит мурожаат билан чиқиб, бу видео саҳналаштирилган тўлиқ видеодан қирқиб олинганини айтди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ижарачи аёл талаба қизларни квартирадан ҳайдаётгани акс этган видео тақалганди.

"Буни қанча тез қилсак, автомобиль бозорида рақобат пайдо бўлади" — президент электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш жадаллаштирилади. Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди.

"Квартира масаласи": Адлия вазирлиги нархларнинг асоссиз оширилишига муносабат билдирди

Адлия вазирлиги уй-жойни ижарага бериш, шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳамда нархнинг асоссиз оширилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берди. Шу кунларда россияликларнинг Ўзбекистонга келиши ортидан пойтахтда уй-жой ижараси нархи кескин ошиб кетгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мактаб қоровулхонасида ходимлар билан ароқ ичган мактаб директори ишдан бўшади

Ижтимоий тармоқда мактабларнинг биридаги қоровулхонада мактаб директори ва яна бир нечта ходимлар ароқ ичиб ўтиргани ҳақида видео тарқалганди. “Замон” информацион дастурида маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 67- умумтаълим мактабида содир бўлган.  Аниқланишича, август ойларида ушбу ҳолатни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари видеога олган.

Тошкент марказида автомобиль тезлиги 60 км/соатгача чекланди

Халқ депутатлари Тошкентда автомобиль тезлигини камайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилди. Сентябрь ойи охирида Шаҳар кенгаши доимий комиссияси Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатгача чекланиши ҳақида хулосага келгани ҳақида хабар бергандик.  Бугун, 10 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида эски қўлёзма топилди

1600 йилларда ёзилган бу қўлёзманинг нусхаси Ўзбекистонга келтирилиб, олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган. Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма топилди.

Қрим, кўприк, бу бошланиши. Ноқонуний бўлган ҳамма нарсани йўқ қилиш керак — Подоляк

Украина президенти маслаҳатчиси ноқонуний бўлган барча нарсаларни йўқ қилиш кераклигини айтди. Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг Украина ҳудудида ноқонуний бўлган барча нарсаларни йўқ қилиш кераклигини таъкидлади.

Андижондаги мактабда ўқувчилар тик туриб дарсда қатнашишгани сабаби айтилди

Ушбу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. Андижон вилояти Асака туманидаги 29-сонли мактабда ўқувчилар стол ва стул йўқлиги сабаб тик туриб дарсда қатнашаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

“Хизматкорсан сен” — Фарғонада ака-ука йигитлар ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, сўроқ қилишди

Мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган икки йигит қамалди. ИИВнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни ака-ука Р.М.

Тошкентдаги кўчалардан бири 12 октябргача ёпилади — харита

Бунга йўл таъмирлаш ишлари сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 8 октябрь соат 9:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача Беруний кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми - икки томонлама йўл қисман ёпилади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси интервьюсиз виза олиш мумкин бўлган ҳолатларни айтиб ўтди

Мувофиқ фуқаролар рўйхати икки тоифага ажратилган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси визани суҳбатиз узайтириш учун талабларни санаб ўтди.

Хонанда Даврон Ғойипов вафот этди

Таниқли рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов ўзининг туғилган кунида, 61 ёшида вафот этди. Бугун, 7 октябрь куни таниқли рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов вафот этди.

"Ўзбекнефтегаз" АЖ раиси куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича топшириқ берди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб бериш бўйича "Ўзбекнефтегаз" АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан зарурий кўрсатмалар берилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилиб жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва ёқилғи захирасини етарли даражада яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиб келмоқда.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай онадан сўкди

Интернетда тарқалган Lacetti ҳайдовчиси ва ЙПХ ходими ўртасидаги ҳолат юзасидан маълумот берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда  ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Стандартлаштириш соҳасида муайян муддатга қабул қилинадиган “дастлабки стандарт”ни (DS – Dastlabki Standart) қўллаш тартиби жорий этилмоқда. Бугун 7 октябрь куни Олий мажлис Сенати биносида сенатнинг 33-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

“Туркистон” ва HI-TECH хусусий банкларидан лицензия чақириб олинди

Марказий банк мазкур қарор сабабини ва омонатчилар нима қилиши кераклигини тушунтирди. HI-TECH BANK ва “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.

1-синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзакларини совға қилган корхона жаримага тортилди

Андижонда хусусий корхона Президент совғаси сифатида 1-синф ўқувчиларига контрафакт сумкаларни тарқатганди. Аввалроқ, Президент совғаси сифатида Aндижондаги биринчи синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзаклари совға қилингани ҳақида хабар бергандик.  Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан вазирлик томонидан ўрганиш олиб борилган.

Наманганда ўқувчи ва ўқитувчи муштлашишди — видео

Ўқувчи дарсга халақит қилгани учун ўқитувчи уни дарсдан чиқариб юборган. Ўқувчи синфга қайтгач, ўқитувчига қўл кўтарган.

Президент вилоятда ишсизликни тўлиқ бартараф этиш учун сирдарёлик фермерларга қарийб 8 минг гк ер майдони ажратиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, умумий майдони 200 гектардан ортиқ бўлган учта фермер хўжалигида бўлди. Давлат раҳбари вилоятга етиб келгач, Сирдарё вилоятидаги 90 гектар “Aрслон бобо” ва 62 гектар “Омонбой ўғли тугал” фермер хўжалиги далаларини кўздан кечирди.

“Ўзбектелеком” Starlink'дан тез ва арзон интернетни исталган хонадонга олиб бориб бериши мумкин — Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ўзбектелеком”ни SpaceX'нинг Starlink'и билан солиштирди. Вазирнинг Халқаро Пресс Клубда берган интервьюсида маълум қилишича, интернет бўйича инфраструктурани олдинги йиллардан ҳозир анча фарқ бор.

Тошкентда собиқ Астрономия парки ўрнида гул боғи ташкил этилади — қарор лойиҳа

Тошкентда замонавий гул боғини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Президент қарорига кўра, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шакллари ҳамда ташаббускорларни танлов асосида аниқлаш жорий этилган.

Қозоғистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларидан бири вақтинча ёпилди

Ўзбекистоннинг "С.Нажимов" ва Қозоғистоннинг "Қазиғурт" назорат ўтказиш пункти орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши бир кунга ёпилди. Жорий йил 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябр соат 09:00 га қадар “С.

Тошкентда аёл қалбаки 1,2 минг долларга Iphone 13 сотиб олди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.К.

Тошкентда салкам 550 туп дарахтлар ёқиб юборилди

Фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтларнинг ёқилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Депутат Расул Кушербаевнинг Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб хабар қилишича, Яшнобод туманидаги "Musamuxamedova-Djurayeva Dilfuza" фермер хўжалига тегишли майдонда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахтлари номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган.

Наманганда бир хонага 15 нафарга яқин ҳомиладор аёллар ётқизилган туғруқхона раҳбари ишдан олинди

ССВ муассаса раҳбарияти ўринлар сонини кўпайтириш имкониятига эга эканлигини таъкидлади. Намангандаги туғруқхонада битта палатага 15 нафарга яқин аёллар жойлаштирилгани ва вилоят ССБ бу ҳолатга изоҳ бергани ҳақида хабар берган эдик.

Green Card учун ариза топшириш бугун бошланади

АҚШ давлат департаменти Green Card лотереяси учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида эълон берди. Ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 8 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.