Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди

Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўловлар ставкалари ўзгартирилди. “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.  Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди: — Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Қурилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг 11 ойида қарийб 9 мингта шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида "Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.

“Улар таълим эмас, ҳайдаш йўлини танладилар”: Алишер Қодиров мигрант болаларга рус тилини билмасдан ўқитишни тақиқлаш ҳақида

“Миллий тикланиш” партияси раҳбарининг айтишича, янги қонун постсовет мамлакатларида рус тилига ҳурматни камайтиради. Россияда Давлат думаси депутатлари рус тилидан имтиҳондан ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини рус мактабларига қабул қилишни тақиқловчи қонунни якуний ўқишда қабул қилди.

Олий Мажлис Сенати космик фаолият тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун мамлакатда барча соҳалар, жумладан, ер муносабатлари, геология, сейсмик хавфсизлик, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги ва бошқа соҳалардаги фаолиятни кенгайтириш имконини беради. Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида "Космик фаолият тўғрисида"ги қонун маъқулланди.

Фарғона содир бўлган аянчли портлашдан сўнг "заправка"лар фаолияти ўрганилади

Вилоятда фаолият юритаётган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган меъёр ва стандартларга мувофиқлиги текширилади. Вилоят ҳокими томонидан тегишли фармойиш берилди.

Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб мобил алоқага акциз солиғи бекор қилинади

Ўзбекистонда икки йил олдин бекор қилиниши кўзда тутилган мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади. Янги йилдан Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари учун 10 фоизлик акциз солиғи бекор қилинади.

Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: - Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;  - Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;  - Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: - Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;  - Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;  - Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Республика бўйича 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихона аниқланди

Ушбу чиқинди полигонлари 721 гектар майдонни эгаллаган. Ҳозирги кунга қадар, экология йўналишида олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, Республиканинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихона мавжуд эканлиги аниқланди.

Наманганда мактаб директори ўз хонасида қимор ўйин ташкил қилди

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 17 декабрь куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётганлиги аниқланган.

Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди

Крипто-биржа, крипто-дўкон каби фаолият лицензиялари учун тўлов БҲМнинг 73,4 минг бараваригача этиб белгиланди. “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.  Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади: — крипто-биржа учун – 73 400; — майнинг-пул учун – 3 000; — крипто-депозитарий учун – 7 000; — крипто-дўкон учун – 3 700. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда БҲМнинг бир баравари 375 минг сўмга тенг.

Ўзбекистонда илк бор эркаклар учун фарзанд туғилганда ҳақ тўланадиган таътил жорий этиш режалаштирилмоқда

Янги норма ишлайдиган оталарга бола туғилишида турмуш ўртоғига ёрдам бериш учун қисқа муддатли таътил олиш имконини беради. Парламент қуйи палатасига “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди, унда меҳнат ва бандлик соҳасида тенг меҳнат ҳуқуқлари, камситиш, босим ва зўравонликни тақиқлаш тамойиллари такомиллаштирилди, дея ёзади ЎзА.  Лойиҳада ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилмоқда Депутат Нодир Тилаволдиевга кўра, шу пайтгача бундай таътиллар миллий қонунчиликда кўзда тутилмаган, шу боис эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларини бирлаштиришда қийналган ёки ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлган.

Тошкентда 550 мингдан ортиқ пиротехника воситалари фош қилинди

Сақловга олинган мазкур салют ва петардаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 400 млн сўмдан ошмоқда. Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда  йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тошкентда метрода нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Эркак қизнинг танасининг белидан пастки қисмига тегиниб шилқимлик қилган. Жорий йилнинг 17 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида ҳуқуқбузар И.И.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Эндиликда чиқиндидан қарздорларнинг электр учун тўлов қилиши чеклаб қўйилади

Ушбу қонун лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бугун, 17 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

Тошкентдаги метрода миллионинчи бўлган омадли йўловчи аниқланди

Ушбу йўловчига метродан 1 йил давомида бепул фойдаланиш учун тўлов картаси топширилган. “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди.

Сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган 297 нафар раҳбар ишдан олинди

Йиғилишда маҳаллага тушиб, одамлар ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламаслиги давлат раҳбари томонидан қатъий таъкидланди. Президент иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда айрим раҳбарлар "бу вақтинча, бир-икки йилда ўтиб кетади" деган кайфиятда юрганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Самарқандда ўқувчини калтаклаган директор ўринбосарига чора кўрилди — видео

Ўқитувчи ўқувчини дафтари йўқлиги учун дарс жараёнида унга бир неча маротаба тарсаки туширган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев иштирокида энергетика соҳасида 18 та янги қувватлар ишга туширилди

Ушбу янги лойиҳалар орқали 4 млндан ортиқ хонадон тоза энергия билан таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди

Ўзбек дубляж қироли мингдан ортиқ машҳур филмларни, жумладан, "Иван Василевич касбини ўзгартиради", "Афоня" ва шу каби филмларга овоз берган. Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев табаррук 88 ёшда вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбек Миллий Академик драма театри Матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Дилором Йўлдошевани “Мардлик” ордени билан тақдирлади

Аввалроқ, ўзбекистонлик тикувчи аёл дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига киритилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди.

"Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож" — Президент

Шавкат Мирзиёев 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун 185 млрд сўм ажратилишини таъкидлади. Бугун, 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни нархларни пасайтириш бўйича огоҳлантирди

Декабрь ойининг 10 кунлиги мониторинг қилинганда, йўловчи ташиш хизматларидаги нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилган. Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси томонидан “YandexGo UB” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистонда тотализатор ўйинларига пул тикишда лимит қўйилади

Қимор ўйинларига қарамликни олдини олиш учун унда сарфлаш мумкин бўлган пул лимити қўйилади. "Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар маҳкамаси қарори қабул қилинди.  Фармонга мувофиқ ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат регистри юритилади.

Янги йил арафасида пойтахтда арзонлаштирилган ярмаркалар очилди - рўйхат

Янги йил байрами арафасида ўн битта туманда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди. Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир нечта бозорларида арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

2025 йилда мактаб дарсликлари ўқувчиларга бепул тарқатилади

Келаси ўқув йилида дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағлар тўлиқ Давлат бюджетидан ажратилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йилда 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган.  2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган.

Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқув йилининг учинчи чораги бошланиш санасини эълон қилди. Мактабларда қишки таътил 2024 йил 29 декабрдан бошланади ва 2025 йил 11 январгача давом этади.

Янги йил муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди

Кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчилар муқобил йўллардан фойдаланиши тавсия этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди.

Оммавий тартибсизликлар содир этишга ўқитиш ва молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бугун, 10 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонига янги йил арчаси ўрнатилади

Пойтахтнинг барча туманларининг марказий хиёбон ва боғларида байрам арчалари ўрнатилади. Байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январга қадар ўтказилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.