Тўрт ойда ўнлаб фуқаролар президент ва унинг оиласини ҳақоратлагани сабаб жазога тортилди

Фуқаролар интернетдаги президент ҳақидаги видеоларга президентга, унинг оиласига қарши ҳақоратловчи ва уятли сўзлар ёзишган. Уларга 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистонда энг кам пенсия ва нафақалар оширилди

Пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:  — иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

Ўзбекистон раҳбари Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тошкентдан Самарқандга қўшимча йўловчи поездлари йўлга қўйилди

Ушбу йўналиш бўйича "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 3-4-5 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Солиқ қўмитаси p2p ўтказмалари устидан тахмин қилинган назоратга изоҳ берди

Фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан картадан картага амалга оширилаётган пул ўтказмалари назорати бўйича тарқатилаётган маълумотларга қўмита томонидан муносабат билдирилди. Ижтимоий тармоқларда ҳар йили картадан картага пул маблағларини ўтказиш бўйича шубҳали p2p ўтказмалари тоифасига кирмайдиган лимит жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот тарқалди.

Тошкент вилоятида боғдаги 800 тупга яқин дарахтлар ёниб кетди

Фуқаро томорқасидаги қамиш ва хашакларни ёқиб юбориши натижасида аланга бошқа жойларга ҳам ўтиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида боғ ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухорода тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,4 млд сўм “еб юборилди”

Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий ёдгорликлар “Хўжа Калон” масжиди, “Хусайни” ва “Нодир Девонбеги” мадрасалари ҳамда “Арк” мажмуаси деворларини реставрация ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилган.  Ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида:  —  “Хўжа Калон” масжидида 731 млн сўм; — “Хусайни” мадрасасида 216 млн сўм; — “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн сўм; — Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.

Ўзбекистонда давлат боғчалари учун ойлик тўлов миқдори ошади — нархлар рўйхати

Дастлаб 2024 йил 1 июндан нархлар ошади сўнг, 2025 йил 1 январдан бошлаб яна кўтарилади. “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент вилоятида 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини сотаётган икки шахс ушланди

Улар мазкур дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови тикланди

Автобуслар кунига икки марта эрталаб ва кечқурун ҳаракатланади. Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси миқдори янгиланди

Энди ойига 648 минг сўмдан кам даромад билан яшаётган Ўзбекистон фуқаролари камбағал деб топилади. Статистика агентлиги томонидан "Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом"га асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.

Пойтахтнинг учта туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Туманларда газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Олмазор, Яшнобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Президент Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритган футболчиларни табриклади

Ўзбекистон ОТЖ футболчилари кеча Индонезияни мағлуб қилиб, Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди. Қатарда футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчиларини табриклади.

Тошкентда май ойида қайси ҳудудларда иссиқ сув ўчирилиши маълум қилинди

Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг бир нечта туманларида иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан ўчирилади. Veolia Energy Tashkent май ойида режалаштирилган иссиқ сувни ўчириш жадвалини маълум қилди.

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

Статистика агентлиги минтақалар бўйича иш ҳақи даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,1 миллион сўм), Навоий, (6,5 млн.

Ўзбекистонда қайси соҳадаги ишчилар энг кўп маош олиши маълум бўлди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги жорий йилнинг биринчи чорагида фаолият турлари бўйича иш ҳақи кўрсаткичларини эълон қилди. Жорий йилнинг январь-март ойларида энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида кузатилди.

Йилнинг дастлабки уч ойида энг кам ўртача ойликни шифокор ва ўқитувчилар олди

Статистика агентлиги йилнинг дастлабки уч ойида иш ҳақи ва ҳудудлардаги ўртача ойликлар ҳақида маълумотлар берди. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойлари бўйича соҳа ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари рейтингида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари энг сўнгги поғоналарда қолмоқда.

Россияда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқариб, қаҳрамонга айланди — видео

Маҳаллада тозаловчи бўлиб ишловчи ўзбекистонлик эркак ёнғин вақтида юқори қаватга кўтарилиб, ёнғинда қолган фуқароларни қутқарди. Санкт-Петербургда бир неча йилдан бери ишлаб келаётган ўзбекистонлик мигрант ёнғин пайтида бир неча аёлларни қутқариб, қаҳрамонга айланди.

"Фармон ўйинларга қарамликка қарши кураш учун механизм яратади" — ИЛМА букмекерлик ҳақидаги фармонни изоҳлади

Маълумотларга кўра, фуқаролар томонидан хорижий давлатларнинг ноқонуний хизматларидан фойдаланганлиги сабабли республикадан $350 млн-$1 млрд чет эл валютаси чиқиб кетмоқда. Бугун Ўзбекистон президентининг "Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.  Ижтимоий тармоқларда букмекерликка рухсат берилишига қарши кўплаб танқидий изоҳлар қолдирилди.

Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Бунда фақат 18 ёшга тўлганлар қатнашолади. Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти мактаб бассейнида вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг қидирувда бўлган шахслар билан Туркияда «суҳбатлашгани» айтилди — видео

Бош прокуратура мазкур хабарни рад этиб, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бош прокурорнинг ҳозирда қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ёш болалар орасида 40 даражагача иситма чиқиб, шифохонага мурожаатлар кўпайгани айтилди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, натижада болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг “қора рўйхати”дан чиқди

Мамлакат интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Тошкентнинг тўртта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ чекланади. Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

15 майдан бошлаб “Афросиёб” поезди чипталари қимматлашади

Чипта нархи хизмат кўрсатиш даражасига қараб 20 фоиздан дан 40 фоизгача ошади. 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархлари эконом-класс 20 фоизга, бизнес-класс 30 фоизга ва VIP-класс вагонлари учун 40 фоизга ошмоқда.

Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар ўрин олган. Президент топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ўзбекистонда қанча нафақадагилар ишлаётганлиги маълум бўлди

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги давлат ташкилотлари ва хусусий секторда қанча нафақадагилар ишлаётганини ҳисоблаб чиқди. Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм топширди

Зоир Мирзаевнинг телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда амалга оширилган эди. Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Автомобили ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

Экология вазирлиги назорат тадбирларини ўтказиб, меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётган 500 дан ортиқ автомобилларни аниқлади. 10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.