Пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, 19 ёшли Gentra автомобили ҳайдовчиси бир йўналишда ҳаракатланиб, Глинка кўчаси кесишмаси яқинида Nexia 3 билан тўқнашган. Зарба оқибатида автомобиль бетон ажратгичдан ошиб ўтиб, қарши йўлакка чиққан, светофорни синдирган ҳамда чорраҳада тўхтаб турган Cobalt автомобилига тегиб кетган.
Ҳодиса натижасида Gentra автомобили жиддий механик шикастлар олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келиб, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Дастлабки сабаб сифатида тезликни ошириш қайд этилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ушбу йўл участкасида бундай қоидабузарликлар мунтазам равишда қайд этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.