Қишки олимпиадада ҳоккей баҳсларининг финалчилари маълум бўлди
Италияда давом этаётган қишки Олимпия ўйинлари якунланишига бир кун қолди. Ушбу йирик спорт тадбирининг хоккей дастурида финалчилар номи аниқ бўлди.
Хоккей баҳсларининг ярим финалида амалдаги чемпион Финляндия кутилмаганда Канадага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, АҚШ терма жамоаси Словакияни йирик 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.
Шу тариқа, АҚШ ва Канада терма жамоалари финал учрашувида Олимпиада чемпионлиги учун рақобатлашса, Финляндия ва Словакия бронза медаль учун ўзаро тўқнашади.