Учувчисиз учадиган аппаратларни ноқонуний олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки фойдаланишга маъмурий жазо белгиланади. Аввал уч йилгача қамоқ жазоси бор эди.
Бунга акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефть маҳсулотлари нархлари ўзгармоқда.
Видео ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Аёлларга нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилди.
"Ангрен иссиқлик электр станцияси”да атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги аниқланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, вазирликнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” (Ангрен ИЭС) фаолияти текширилган.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахтнинг 11 та туманида ташкил қилинди. Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.
Макроиқтисодиёт ва ҳудудий тадқиқотлар институти бошланғич синфларда бепул овқатланиш болалар давомати ва саломатлигига қандай таъсир қилишини ўрганди. МҲТИ мутахассислари бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берила бошлаган Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги 40 та мактабда 1-4-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари ўртасида сўров ўтказди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини юқорида белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилмоқда. Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда аралаш ёғлардан ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинди.
Шавкат Мирзиёевга ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди. Президентнинг тегишли фармони билан Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong тўқнашди. Жароҳатланганлар бор.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди. Aввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида 20 минг гектар майдонда жойлашган 13 т туман пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди.
МИБ ходимлари эрни қидириб, унинг уйига боришганида у уйдаги йиқитилган кўрпалар тагидан олиб чиқди. Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор эркак ундирувчи собиқ аёли фойдасига вояга етмаган фарзандлари 2 нафар учун алимент ундириш белгилаган.
Бундан раҳбарларга рағбатлантириш 3 ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
Қўлга олинган шахс ижтимоий тармоқларда танишган фуқарога 1800 доллар эвазига ишга жойлаштиришга ваъда берган. Маълум қилнишича, Тошкент халқаро аеропортининг Aвиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси A.Б.
Шавкат Мирзиёев ва Нуриддин Холиқназаров муборак Рамазон ойи ва маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига борди.
Бир неча йиллардан бери муҳокамаларга айланиб келаётган Қўйлиқ деҳқон бозорининг тугатилиши расман эълон қилинди. "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори" АЖ ("Қўйлиқ бозори") фаолияти расман тугатилди.
Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган «дом»нинг шувоғи кўчиб тушганлиги мазмунидаги хабар тарқалди.
Мазкур вақт ичида крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича 42 та ҳолат аниқланган. Энергоинспекция берган маълумотга кўра, сўнги икки ойда крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 42 та ҳолат аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 26 млрд 82 млн сўм миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Латвияда иш бошлади. Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Фуқаро ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб барча айбни мактаб маъмуриятига ағдариб, улар билан жанжаллашган. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилинди.
Республикада электр энергиясини беришда чекловлар бекор қилинганидан кейин 4 кун ўтиб қайтадан жорий этилди. Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча, 12 март куни кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 12 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинган.
Авиакомпаниянинг таъкидлашича, бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. "Uzbekistan Airways" АЖга қарашли "Boeing" В787 самолётининг қанот қисмидаги бўёқлари акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бемор аввал шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда бу тизим сабаб мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали вақти 10 дақиқагача қисқаради. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.
Қўлга олинганлар “Ампициллин”, “Виванарин”, “Инфера”, S-Gen ва Ferrovell каби дори воситаларини сотишга уринган. Ҳолат юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Н.
Солиқ қўмитаси такси агрегаторларидан тушган солиқ тушумлари тўғрисида маълумот бериб, барча онлайн агрегаторларни интеграциялаш бўйича ишлар ҳақида маълумот берди. Такси хизматлари учун нақд ва нақд пулсиз тўловлар бўйича тўловларни фискаллаштириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2023 йил декабридан 2024 йил февралига қадар бюджетга 9,7 миллиард сўм солиқ тушди.
Хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтишган. Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламаганлиги учун икки йил олдин қидирувга берилган ота ўз хонадонининг ертўла қисмидан топилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё МИБ Матбуот хизмати.
Миллий гвардия мактабга давоматни назорат қилиш ва узрсиз қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари дастлабки ўрганиш ишлари натижасида дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаганлиги аниқланди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ушбу дорилар ва вазн йўқотиш маҳсулотларида сибутрамин топилганлигини тушунтирди. ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" интернет тармоқлари орқали онлайн сотилаётган, озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланганини маълум қилди: - Reborn Ultimate;- Lipotrim Ultra;- Сексуальная фигура;- Al-Sheikh;- Fatzorb;- Fatzorb Ultra;- Fatzorb Plus;- Spirulina;- Arabic;- Reduksin Layt;- Kod S;- Shafran diet;- Gold Puma;- Блокатор жира;- Hot pepper;- Ферментаиз;- Липоксин для похудения;- Куаймый Extra;- Slim ultra (Samyun Wan).
Маданият вазири ижодкорларни даромад солиғига тортиш масаласига изоҳ берди. АОКАда бўлиб ўтган маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжуманида Озодбек Назарбеков хонандаларни солиққа тортиш бўйича саволга жавоб берди.
Энергетика вазирлигида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни маълум қилди. 8 мартдан эътиборан мамлакат ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.