Кристофер Ноланнинг "Оппенҳаймер" фильми “Оскар”ни қўлга киритди

96-Оскар мукофотини топшириш маросимида Кристофер Нолан "Энг яхши режиссёр” номинациясида, "Оппенҳаймер" эса “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 96-Оскар мукофотини топшириш маросимида "Оппенҳаймер" “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни, уни режиссёри Кристофер Нолан эса “Энг яхши режиссёр” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди.  2024 йилги энг яхши филм мукофоти учун бошқа номзодлар қаторига қуйидагилар кирди: "Америка фантастикаси", "Қулаш анатомияси", "Барби", "Ташлаб кетилганлар", "Гул ойининг қотиллари", "Маэстро", "Ўтган ҳаётлар", "Бахтсиз қашшоқлар" ва "Қизиқиш зонаси".

Тошкентда катта ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилди — видео

Экология бошқармаси Қорақамиш коллекторидаги сувга суюқ “шпаклёвка”ни оқизилиши юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Рўза тутиб, танадаги энергияни максимал сақлаб қолиш учун қандай овқатланиши керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорларга тўғри овқатланиш юзасидан бир қатор тавсиялар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади.

Ўзбекистонда иккинчи фуқароликка эга бўлиш мумкинми

Бошқа давлатларда яшовчи кўплаб ўзбекистонликлар иккинчи фуқароликка эга, лекин турли сабабларга кўра улар буни яширишади. Ўзбекистонда иккинчи фуқароликка рухсат берилганми, бу ҳақида Ўзбекистондаги давлат органларига хабар бериш керакми ва агар одам ватанига қайтмоқчи бўлса, фуқароликни қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз.

Нью-Йоркда хотинини пичоқлаган ўзбекистонлик эркак полиция томонидан отиб ташланди

20 йиллик эр-хотин 8 март тадбирида жанжаллашиб қолган. Воқеа жойига етиб келган полиция эрни отиб ташлади.

Қашқадарёда мактаб директори икки ўқувчининг бошини уриштириб, калтаклади — видео

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўқувчиларни калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Таровеҳ намози сабаб пойтахтдаги қатор кўчаларда ҳаракат чекланади — харита

Рамазон ойида ҳар куни соат 19:00 - 24:00 орасида айрим кўчалар ёпилади. Жорий йилнинг 10 март кунидан бошлаб, Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Наврўз байрамида пойтахт ва Самаранд, Қарши ўртасида қўшимча "Афросиёб" йўлга қўйилади

"Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати 20-25 март кунлари амалга оширилади. 21 март Наврўз байрами муносабатимуносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Энди фарзанд туғилганда бериладиган "суюнчи" пули ҳаммага ҳам берилмайди

Бола туғилганида бир марталик нафақа (“суюнчи”) пулини бериш тартиби ўзгартирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

"Инсон шаъни ва қадр-қимматини эъзозлаш, аввало, азиз аёлларимизни эъзозлашдан бошланади" – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида хотин-қизларга самимий меҳр ва чуқур ҳурмат-эҳтиром билдирди.

2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2024 йилги (ҳижрий 1445 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Қайд этилишича, закот нисоби 40 млн сўм деб белгиланди.

Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Хайрия ҳашарида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда дарахт кўчатлари экилади. Бош вазир фармойишига кўра, "Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш мақсадида жорий йил 16-18 март кунлари "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ўзбекистонда таровеҳ намози қачондан бошланади?

Мусулмонлар идораси Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозининг ўқилиш вақтини вилоятлар кесимида эълон қилди. Мусулмонлар идораси хабарига кўра, 2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.  Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтлари қуйидагича: — Фарғона - 20:15;— Наманган - 20:15;— Андижон - 20:15;— Тошкент вилояти - 20:30;— Тошкент шаҳри - 20:30;— Сирдарё - 20:30;— Жиззах - 20:30;— Самарқанд - 20:45;— Қашқадарё - 20:45;— Сурхондарё - 20:45;— Навоий - 20:50;— Бухоро - 20:50;— Хоразм - 21:10;— Қорақалпоғистон - 21:10. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон 11 март кунидан бошланади.

Қашқадарёда уч нафар блогер қамоққа олинди

Фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари ва яна бир блогер товламачиликда айбланмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва “Инсон ҳуқуқлари” мустақил ташкилоти аъзоси, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилгани, уларга ЖКнинг товламачилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилди.

Бешта ҳудудий тез тиббий ёрдам филиалига янги Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди

Тез тиббий ёрдам хизмати автопарки 70 та янги А тоифали автомашиналар билан тўлдирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Мактабга кирмоқчи бўлган сохта Миллий гвардия ходими ушланди

Сохта ходим қалбаки гувоҳномани топширмасдан Миллий гвардия ходимларга қўпол муносабатда бўлган. Жорий йилнинг 5 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда соат 15:30 атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни мактаб қоровули кириш жойида тўхтатган.  У сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтган.

Фарғонада Cobalt беш нафар пиёдани уриб юборди — қурбонлар бор

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида кетаётган беш кишини уриб кетди. Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборди.

Самарқандда 4 эгизак дунёга келди

10 йил давомида фарзанд кўрмаган оила 1 қиз 3 ўғилли бўлди. Самарқанд вилоятида 10 йил фарзанд кўрмаган 29 ёшли аёл орадан 10 йил ўтиб 4 эгизакли бўлди, дея хабар бермоқда Бу кун дастури.

Қандай қилиб ЙҲХББ жарималарини текшириш ва тўлаш мумкин – йўриқнома

Ўзбекистонда ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн равишда кузатиш ва тўлаш мумкин бўлди. Жарималарни қандай қилиб текшириш ва уларни 50 фоизли чегирма билан тўлаш мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз.

Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди

Йўл ҳақи барча йўловчилар учун йўналишдан ўтганидан қатъий назар бир хил бўлади. 20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади.

Ангрен мактабларида "Телефонсиз мактаб" тизимини жорий этиш бошланди

Тошкент вилояти ҳокимининг мактабда уяли алоқани тақиқлаш ғояси Ангрен шаҳридаги иккита мактабда амалга оширилди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида сичқон чиқди — видео

Санэпидқўмита ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Next савдо марказининг овқатланиш шохобчалари жойлашган қаватида сичқон юргани акс этган видео тарқалди.

Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчига телефон улоқтириб, унинг бошини ёриб қўйди — видео

Болалар омбудсмани ҳодиса юзасидан маълумот берди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсман котибиятига ижтимоий тармоқ орқали видео келиб тушган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларига ҳавога зарарли газ чиқарадиган автомобиллар кириши чекланади

Президентга автомобилга ундан чиқадиган зарарли чиқиндилар миқдорини кўрсатувчи ранг-баранг стикерлар ёпиштириш тақдим этилди. Келгусида пойтахт эко зоналарига кириш стикерлар ёрдамида назорат қилинади.

“ Гимнастика – ҳамма спорт турларининг асоси.”: Президент Оксана Чусовитина номидаги гимнастика мактабига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев республикада гимнастикачиларнинг ягона ўқув базасига айланадиган спорт мактабидаги шароитлар ва машғулотлар жараёни билан танишди. Давлат раҳбари 5 март куни Оксана Чусовитина спорт мактабига ташриф буюриб, бу ердаги шароитларни ва машғулотларни кўздан кечирди.

Тошкентда Баҳодир Жалолов бокс маҳорат мактаби очилди

Президент Шавкат Мирзиёев спорт маҳорати мактабини бориб кўрди ва ушбу мактаб президент мактабидек намунавий тизим бўлишини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

2024 йилги Рамазон ойи учун тақвим эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди. 10 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади.

Жиззахда ўқитувчи ўқувчиларни калтаклаётган вақтида бир ўқувчи ҳушини йўқотди — видео

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот бериб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини доскага олиб чиқиб, танбеҳ бераётган вақтида бир ўқувчи хушидан кетиб қолгани акс этган видео тарқалди.  Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими ва прокурор ўринбосари қамоққа олинди — видео

Улар 15 минг АҚШ пора олганликда айбланмоқда. Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарар суммасини камайтириб беришни ваъда қилган.

Наманганда алимент тўлашдан қочиб юрган ота Тошкентда уй ертўласидан топилди

У бир нафар фарзанди учун алимент тўлашдан қочган. Қидирув давомида ертўлага яшириниб олгани аниқланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.