Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарига кўра, жиноятда айбланаётган судья ва прокурорларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. “Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди.
"Мақсад интернетда танилиш эди. "Яшил"да тез ўтиб оламан дегандим", - дейди ҳуқуқбузар.
Тегишли қарор Президент томонидан имзоланди. Шавкат Мирзиёйев муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва белгиланган хизмат муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Учтепа туманида “майнинг” ферма ташкил қилган фуқаро қўлга олинди. Бош прокуратура берган маълмотга кўра, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ж.М.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими бунга изоҳ берди. "Мақсад мактабни қамоқхонага айлантириш бўлса, бунга эришишди" сарлавҳаси остидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бугундан бошлаб Тошкентни Сирдарё ва Хожикент билан боғловчи электропоездлар ҳаракатлана бошлайди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида Тошкентдан Хожикентга поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
МСК раиси Ўзбекистонда ўнлаб йиллардан буён яшаб келаётган ва давлат тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига муносабат билдирди. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, “Халқаро пресс-клуб” раиси Шерзодхон Қудратхўжа YouTube'даги AlterEgo каналига берган интервьюсида хориждан Ўзбекистонга кўчиб келган, аммо ҳалигача ўзбек тилини билмайдиганларга муносабат билдирди.
Нархлар электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари қимматлаши билан боғлиқ. Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади.
Гулнора Абдуллаева қарийб 2 йилдан сўнг вилоят ҳокимлиги раҳбари ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этди. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Киберҳужумлар асосан Нидерландия ва АҚШ ҳудудига тегишли IP-манзиллардан уюштирилганлиги кузатилган. 2023 йилда Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11 млн 20 минг 235 та киберҳужумлар уюштирилди.
Энергетика вазирлиги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент иссиқлик электр станциясида мазут ишлатилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ Экология вазирлиги ходимлари Тошкент иссиқлик электр станцияси фаолиятини текширгани ҳақида хабар берган эдик.
У автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб мультирадар қурилмасига қайд этилганидан жахл қилиб ҳуқуқбузарлик содир этган. Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро А-380 автомобиль йўлида соатига 112 км тезликда ҳаракатлангани учун мультирадар қурилмасига қайд этилган.
Қўқонлик "табиб"нинг фаолияти юзасидан ИИО томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда қўқонлик "табиб" номи билан танилган Иқболжон Солиев исмли шахсни бир нечта қўриқчилар қўриблаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида чегара пости қурилиши давом этмоқда. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғлайдиган “Учқўрғон” чегара пости қурилиши бошланди, деб ёзади ЎзА.
Икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатларда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 15 кунгача бўлишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг визасиз саёҳати тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол кучга кирди.
Келтирилишича, асосий мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.
Ҳукуматнинг аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни бошқариш бўйича чеклови олиб ташланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
Судья фуқаронинг қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб беришни, Миллий Гвардия ходими эса фуқарони Қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ҳужумлардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган. UzCERT хизмати томонидан жорий йилнинг 5 февралдан 11 февралгача Ўзбекистон ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32156 та кибертаҳдидлар аниқланди.
Фуқароларнинг ишини ҳал қилиб бериш эвазига "Тоза ҳудуд" ДУК бош ҳисобчиси $15 минг, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бош муҳандиси ўринбосари эса $7 минг талаб қилган. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё филиали бош муҳандиси ўринбосари пахта-тўқимачилик кластерига тегишли бўлган 21 та сув насос қудуқларини электр тармоқларига улаш учун "техник шарт" бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жорий йилнинг январь ойида 3 минг АҚШ доллари олади.
Марҳум болакай мактабга футбол ўйнаш учун борган. Аммо, ўша ҳудудда унинг жонсиз танаси топилган.
Судда прокурор Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори ва унинг икки ўринбосарини 18 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган. 12 февраль куни Тошкентда Ўзбекистонда 68 нафар бола нобуд бўлган “Док-1 Макс” препарати билан боғлиқ жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мева-сабзавот учун 60 минг гектар ер аҳолига тақсимланади, деҳқон ва фермерларга 10 йилга лизингга техника берилади. Президент иштирокидаги йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент ҳамма кучни тўлиқ сафарбар қилиб, вегетация даври бошлангунча бетонлаш ишларини якунлашни буюрди. Бугун президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда, Қашқадарёдаги лойиҳаси тайёр 9 та канални бетон қопламага ўтказиш ишлари бор-йўғи 34 фоизга бажарилган.
Ўтган йил билан таққослаганда бу йил жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 400 мингдан ошган. Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган.
Ҳолат юзасидан "Миллий тикланиш" ДП Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди. Кеча, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Алишер Навоий туғулган кунига бағишлаб дискотека уюштирилгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ҳайдовчи тормоз ўрнига газни тепгани сабаб машина каналга тушиб кетди. Автомобиль 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинди.
Олий таълим вазирлиги лицензияси тўхтатилган хусусий ОТМларда таҳсил олаётган талабаларга қандай ҳуқуқлар берилишини тушунтирди. Ўзбекистонда ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензияси бекор қилинган, 1 та НОТТнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
Йил бошидан буён 10 мингга яқин бола "сариқ касалга" чалинди. АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг маълум қилишича, республикада жорий йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола Гепатит А касаллигини юқтириб олган. Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.