Навоийда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси икки нафар 9-синф ўқувчисини калтаклади — видео

Болалар Омбудсмани воқеага муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

Блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди. Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.  Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинчага ёпилади

Бекатнинг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томони бир ойдан кўп вақтга ёпилмоқда. Тошкент метрополитени хабарига кўра, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.

"Тиббиётга бюджетдан 90 млрд сўм йўналтирилди. Лекин натижа кутилганидек эмас" — Шавкат Мирзиёев

Президент шифокор вақтининг учдан икки қисмини ҳисобот тўлдиришга кетказаётганлигини танқид қилди. Давлат раҳбари раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Она ва боланинг ҳар бир ўлими фавқулодда ҳолат деб баҳоланади" – президент

Шавкат Мирзиёев бугун йиғилишда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. "Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади", - дея огоҳлантирди президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини.  Хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди.

Эндиликда коллеж-техникум ўқувчилари олийгоҳларнинг 2-3- курсларида таълимни давом эттиришлари мумкин

Бунинг учун ўқувчилардан икки йил давомида етарли "кредит" тўплаши талаб этилмоқда. Бугун, 5 февраль куни давлат раҳбари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Исроил қурилиш майдончаларига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан 65 минг ишчи жалб қилади — Reuters

Бу фуқаролар илгари фаластинлик ишчилар томонидан олиб борилган қурилиш ишларини давом эттирадилар. Reuters'га кўра, Исроил ҳукумати7 октабрдан буён тўхтатилган қурилишни қайта тиклаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилади.

Теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Теннисчи Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг фаолиятини якунлаганини маълум қилган. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи “Ҳумо Арена” мезбонлик қилган Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Тошкентдаги чекка ҳудудларни метро билан боғлаш учун экспресс автобуслар қўйилади

Ҳукумат 2024 йилда шаҳарда тирбандликни камайтириш учун қатор режалар қилди. Тошкент шаҳар атрофидаги чекка ҳудудларини метро бекатлари билан боғлаш учун экспресс автобус қатновларини йўлга қўйилади.

Жин чиқариш вақтида аёлни ўлдирган эракакларга қарор чиқарган судья жаримага тортилди

Оққўрғон туман суди раиси чиқарган суд қарори матнида бир қатор хатолар, хусусан мазмун жиҳатдан телба-тескари жумлалар аниқланди. Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди раиси Санжар Исақулов эътиборсизлик билан чиқарган қарори сабаб жаримага тортилди.

ДХХ Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни пора билан ушлади — видео

Икки мансабдордан бири 10 минг, иккинчи эса 5 минг АҚШ доллари эвазига "иш ҳал қилиб бериш"ни ваъда қилишган. Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўрта Чирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Тошкентда қоидани қўпол бузган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди — видео

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ интернетда тарқалган видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда 83-cонли автобус ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди.

Ўзбекистон фуқаролари Канадада расман иш топиш имкониятига эга бўлади

Ўзбекистон бандлик вазири ва Канада элчиси икки давлат хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш масаласини кўриб чиқишди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.  Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган.

Тошкент ИЭСда мазут ишлатилди: Экология вазирлиги Тошкентда тутун пайдо бўлиши сабабини аниқлади

Пойтахт иссиқлик электр станциясига атроф-муҳит ва ерни ифлослантиргани учун 1 млрд сўмдан ортиқ миқдорда товон тўлаш мажбурияти юкланди. Жорий йилнинг 23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган "Тошкент ИЭС" (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди.

Тошкентдаги метрода қизга шилқимлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

31 ёшли фуқаро суд жараёнида электропоезд ичида қизни йиқилиб тушмаслиги учун елкасидан ушлаб қолганлигини айтиб, ҳаракатини тан олмаган.  Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган фуқаро M.A.

Қашқадарёда канални реконструкция қилиш жараёнида 150 та дарахт қўпориб ташланди

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1,1 млрд сўмдан кўп зарар етказилгани аниқланди. Қашқадарёда “To‘palang HPD Holdin” МЧЖ масъуллари томонидан "Денов-Новқат" каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизлари билан қўпорилганлиги аниқланди.

Тошкентда ёш болага куч ишлатиб, мажбуран машинасига "тиққан" ИИО ходимларига ҳайфсан берилди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган ходимлар ёш болани хизмат машинага ўтиргизаётгани акс этган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб олиб кетиши акс этган видео тарқалганди.

Дам олиш кунларида Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракати "бир томонлама" ташкил этилади — харита

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Билдирсой ва Чимён каби дам олиш жойларига борувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Тошкентдаги иссиқхонларнинг бирида автомобиль шинаси ёқилиб, атмосферага заҳарли газлар чиқарилди — видео

Шунингдек, мазкур иссиқхонанинг чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрлаш мосламаси ҳам носоз эканлиги аниқланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Сурхондарёда ўқувчилар тошли, қиялик йўлларда мактабга бораётганига изоҳ берилди — видео

Вилоят ҳокимлиги интернетда тарқалган мактаб ўқувчиларининг мактабга бориш йўли ҳақидаги видеога изоҳ берди. Қатор сайт ва телеграм каналларида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Карш” маҳалласидаги мактабга борувчи йўл бўйича видеомурожаат тарқалди.

Энди педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини давлат ўз ҳимоясига олади

Педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш тамойиллари белгиланди. Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.  Қонунга кўра, педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

Германия ўзбекистонликларга 50 минг иш ўрни таклиф қилмоқда

Номзодларга 9 тадан ортиқ иш ўринлари ва минг, икки минг евродан бошланувчи маош таклиф этиляпти. Германия ўзбекистонликларни бир қатор соҳа бўйича ишга таклиф қилмоқда.

"7 компаниямни сотдим: Magic City, Crafers, Mediapark" — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)

Тошкентни собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компаниясини сотганини маълум қилди. Улар орасида таниқли Magic City, Crefeers кабилар бор.

Қозоғистонда 12 баллик зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар ростми?

ФВВ ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Бугун ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Алмата шаҳрида яқин кунларда 12 баллик зилзила содир бўлиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

Самарқандда хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилган ИИО ходими ишдан олинди — видео

Келтирилишича, у профилактика инспектори лавозимида фаолият юритиб келган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасида спиртли ичимлик истеъмол қилган ходим акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

АИ-80 бензинидан бутунлай воз кечиш бўйича 3 йилдан бери ишлар олиб борилмоқда – "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси ўринбосари

Одил Темировнинг сўзларига кўра, АИ-80 бензинидан фойдаланишни бир йилга тўхтатиш бутун республика бўйлаб углерод оксиди чиқиндиларини 17 минг тоннага камайтиришга олиб келади. "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Одил Темировнинг маълум қилишича, 3 йилдан бери АИ-80 бензинидан бутунлай воз кечиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда тўлиқ бўлмаган иш стажига эга бўлган шахсларнинг ёшга доир пенсияси оширилди

Президент фармони билан тўлиқ бўлмаган иш стажига ва боқувчисини йўқотганлик учун кекса ёшдаги пенсия миқдори ўзгартирилди. Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, Президент фармони билан пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилган.

Мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги маълумотлар оммага эълон қилинди

2023 йилда 3,5 мингдан ортиқ мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. Жиноятнинг энг кенг тарқалган тури ўзганинг мулкини ўзлаштириш.

Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди — видео

Метрополитен маъмурияти ҳодисага нима сабаб бўлганини тушунтирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқда метрода поезд эшикларини ёпмасдан ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди.

Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб, босиб кетганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.