Аввалроқ, Ғиждувон шашлиги ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Жорий йилнинг 8 январь куни Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг кўмаги билан "Ғузор тандир гўшти" географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Келини уй ҳовлисида бўлган вақтида эркак унга нисбатан шахвоний шилқимлик қилган. Келин бўлган воқеани эрига айтиб берган.
ДХХ Боёвут туманидаги АГТКШ табиий газдан табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспеция" томонидан ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Пулларни ечиб олганларнинг шахси текширувлар давомида аниқланган. ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Ўтган йили май ойида Telegram'да канал очиб, қиз ва аёлларнинг беҳаё фото ва видеоларини тарқатган шахсларга жазо тайинланди. 2023 йилнинг май ойида ИИВ киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram'да Hello Tashkent, salam Tashkent номли гуруҳ ва каналлари ташкил этиб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео ва фотоларни жойлаштириб келган жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар бергандик. Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 11 январь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида қўлга олинганларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.
Тошкентдаги ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, жорий йилнинг 10 январь куни ижтимоий тармоқларда Equinox ҳайдовчисининг йўл қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Афғонистонда содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 10 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:20 Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Омбудсман вакиллари Навоийдаги қамоқхонада жазо ўтаётган Давлетмурад Тажимуратов билан учрашиб, унинг шароити билан танишди. 2024 йил 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.
Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. "Uzbekistan Airways" Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича ҳаракатланаётган HY271 рейси Тошкент вақти билан 12:30да Анқарага қўнишга мажбур бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.
Шу вақтгача болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлган. 2024 йил 1 январдан бошлаб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига бир қатор ташкилот ва муассасалар ўтказилди.
Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг хабар қилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳарнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида табиий газ тўхтатилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганли учун жаримага тортилди. "KAPITAL SUG‘URTA" АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162,0 млн сўм миқдорида жарима солинди, дея хабар бермоқда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Матбуот хизмати.
ЖИБ Фарғона шаҳар судида аёл ва эркаклар ўртасида жанжал ҳолати кўриб чиқилди. Аввалроқ, Фарғонада машиналарни "съёмка" қилаётган аёлга бир нечта ҳайдовчилар ташланиб, уни ҳақорат қилгани ҳақида хабар бергандик.
Кешбэк олиш учун чекларни сканерлаш мумкин бўлган харидлар миқдорига чекловлар жорий этилди. Жорий йил 1 январдан бошлаб 1% миқдорида кешбэк олишда ойлик харид суммасига чеклов белгиланди.
Туника ва тахталар учиб, ҳокимият автотураргоҳида бўлган автомашиналар устига тушган ва уларга зарар етказган. Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетгани ҳақида хабар тарқалди.
Сўроқ иши қирғизистонлик собиқ депутат Чамғирчиев борасида бўлган. Депутат чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, "Салимбой"дан ёрдам сўраган.
Амалиёт даврида талабалар 680 минг сўмдан даромад олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун талабалар танловда қатнашиши керак бўлади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, 6 январь куни Кўкдала туманида яшовчи М.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида 7 та халтада, 2 та бачокда, 12 та гугурт қутиларда, 4 та целлофан пакетда, 1 та сигарет қутида, 3 та беламор сигаретида жами 25 кг 108, 4 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда чекиш учун махсус тайёрланган ускуналар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Улар тадбиркорнинг қарийб 300 млн сўмлик солиқ ва пеня қарздорлигини камайтиришда ёрдам бериш эвазига пора талаб қилишган. Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта эркаклар ва бир аёл ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади.
Статистика агентлиги ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп ва энг кам чақалоқ туғилиши бўйича маълумот берди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 962 нафар тирик туғилиш қайд этилган.
Собиқ Azon.uz сайти асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. 2023 йилнинг 28 декарь куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди, дея хабар бермоқда унинг ўзи асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали.
Тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтувчи электромобиль дастлаб Жиззахда синовдан ўтказилади. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонга чиқинди ташишга мўжалланган электромобиль олиб келинди.
Мазкур ўқув қўлланмаси орқали бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилиш ёки бизнес ташрифларини амалга ошириш мумкин бўлади. Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке New Express + Uzbek language номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди.
Таълим муассасаларида таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.
Ҳайдовчи давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан судга оид экспертизалар тайинланган ва ИИО томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хоразмлик 13 ёшли бола калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.