Кападокия осмони дунёнинг энг ҳайратланарли ҳаво шарлари билан тўлди

Туркиянинг “пери мўрилари” номли қоялари билан машҳур, сеҳрли ўлка дея таъриф берилган ҳудуди Кападокия турли шакл ва ўлчамдаги ҳаво шарлари фестивалига мезбонлик қилди. Англия, Шветсария, АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Испания, Португалия, Словения, Македония, Люксембург ва Туркиядан 22 хил фигурали шарлар намойиш парвозларини амалга оширди.

Хоразмда 43 ёшли эркак вояга етмаган қизни ўғирлашга уринганлиги айтилди — видео

Гумонланувчи шахс "шизофрения" ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда турган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак вояга етмаган қизни ўғирлашга урингани ва фуқаролар у эркакни ИИБга топширгани акс этган видео тарқалган эди.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 31 ёшли Matiz ҳайдовчиси вафот этди

Марҳум ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. Бугун, 14 август куни соат тахминан 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан кесиб ўтувчи "Олмалиқ-Тошкент” автомобил йўлининг 25-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Zо‘rTV журналистларини калтаклаган "Кўприкқурилиш" корхонаси ходими ишдан бўшатилди

"Ўзбекистон темир йўллари" ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ўша ердаги масъул шахс Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.

"Ўзкимёсаноат" АЖдаги талон-торожликлар сабаб тизимга 15 млрд сўмга яқин зарар етказилди

54 та қоидабузарлик бўйича 23нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. Бугун, 14 август куни АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилди.

Тошкент вилоятида экология ходимини уриб, тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жабрланувчи экология инспекцияси масъул ходими сомондан бўшаган ер майдони ёқиб юборилган ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борган. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида экология ходими сомондан бўшаган ер майдони ёқиб юборилган ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борганида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда МЧЖ раҳбари иккита чинор кесиб, табиатга 204 млн сўм зарар етказди

Ҳолатга баҳо бериш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, Юнусобод тумани 7-мавзеси “Астробод” МФЙ ҳудудида Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари икки нафар ишчи ёллаб, икки дона чинор дарахтини кестиргани маълум бўлди.

Прокуратура шаҳар ИИББ биносида фуқаронинг вафот этгани юзасидан жиноят қўзғатди

Ҳолат юзасидан мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва қийноққа солиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ биносида бир қатор жиноятларни содир қилган жиноий гуруҳ аъзоси вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Конор Макгрегор октагонга қайтгач, кимлар билан жанг қилишини маълум қилди

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтгач кимлар билан жанг қилишини айтиб ўтди.“Декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қиламан, кейин эса BMF камари учун Жастин Гетжига қарши октагонга кўтариламан.

Бугун спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олади

Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Андижондаги “Қорадарё” қирғоғида 10 ёшли боланинг жасади топилди

Боланинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ёш бола “Қорадарё” дарёсида оқиб кетгани ҳақида хабарлар тақалди.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

Тошкент ИИББ биносида ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган жиноий гуруҳ аъзоси вафот этди — видео

32 ёшли марҳум шериклари билан тадбиркорга тазийқ ўтказиб, унинг 2 та ховлисини тортиб олишда ва бўйнига яна $860 минг қарз илиб қўйишда гумонланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда шаҳар ИИББга гумонланувчи сифатида олиб келинган шахс вафот этгани хақида хабарлар тарқалди.

Беларус-2023 Ўзбекистон делегацияси учун тарихда қолди

14 август куни Беларусда старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Ақтауда махсус-тактик ўқувлар ўтказди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланди.

МДҲ ўйинларида иштирок этган 25 боксчимизнинг барчаси медалга эга чиқди

МДҲ ўйинларида бокс бўйича баҳслар ўз якунига етди. Кеча мусобақа доирасида қизларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Бензин нархи кўтарилишини бозор белгилайди, биз буни назорат қилаолмаймиз — Ўзбекнефтегаз масъули

UzNews.uz журналисти “Ўзбекнефтегаз” АЖ нефть логистикаси департаменти бошлиғи Жамшид Багировдан бензин савдоси ҳақида интервью олди. Кеча, 11 август куни “Ўзбекнефтегаз” АЖ ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этди.

Енгил атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Хабар бериб ўтганимиздек, 19-27 август кунлари Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Шарифа Давронова, Екатерина Воронина, Сафина Садуллаева ҳамда Анвар Анваров бугун Венгрияга йўл олишди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)

Қозоғистонда ўтказилаётган махсус-тактик ўқувлари якунланди. Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридаги "Оймаша" полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқувлари якунланди.

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев эса Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди.

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2017−2020 йилларда у ушбу вазирликни бошқарган.

Сирдарёда адлия бўлими ходими пора билан ушланди

У кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1,2 млн сўм олаётган вақтда ушланган. Сирдарё туман адлия бўлими марказ шуъба бошлиғи ушланди.

МДҲ ўйинлари давом этади. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Бугун МДҲ ўйинларида йигитлар ўртасидаги финал баҳслари ташкил этилади. Унда 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади.

Боксчи қизларимиз МДҲ ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди: 12 боксчи - 12 медаль

МДҲ ўйинларида бокс бўйича қизлар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон қизлар тоерма жамоаси мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Биринчи синф ўқувчилари учун "Президент совғалари"ни мактабларга етказиб бериш бошланди

Бу йил 730 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларига анъанавий совға тақдим этилади. Янги ўқув йилида 1-синфга борадиган ўқувчилар учун президент совғаси жамланмаси жойларга етказилиши бошланди.

Туркиянинг узоқ масофали велосипед йўлларини кашф этинг

Туркиядаги қисқа ва узоқ масофали велосипед маршрутлари велосипедда мамлакатнинг табиий гўзалликлари, тарихи, санъати, маданияти, таомлари ва ҳунармандчилигидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун қулай имкониятдир. Туркиянинг қадимий шаҳарлари, қишлоқлари ва манзарали боғлари бўйлаб велосипедда сайр қилиш унутилмас ҳиссиёт ва хотиралар беради.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров ўйин сўнггида оддий вазиятдаги қўпол хато туфайли ютқазди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубогида нимчорак финал босқичи доирасида кеча иккинчи ўйинлар ўтказилди.Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда ҳиндистонлик Аржун Эригаиси қарши дастлабки учрашувда дуранг ўйнаганди.

“Уммон” гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид Ризқиевга суд ҳукми ўқилди

Ўтган йили Зоҳид бошқарувидаги машина ЙТҲга учраши сабаб бир киши ҳалок бўлганди. Мазкур ишга доир суд иши якунланди.

Ўзбекистонда мактабларда дарслар бошланиш санаси маълум қилинди

Вазирлик янги ўқув йилининг илк кунини маълум қилди. Президент фармонига мувофиқ Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.