«Формула-1» пойгачиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

“Ferrari” жамоаси аъзоси Чарльз Леклер Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU) таклифига биноан бугун Тошкентга келди.Мамлакатимизда FIА Бош ассамблеясининг ёзги йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда, тадбир Самарқандда бўлиб ўтади ва тадбир доирасида FIА ўзининг 120 йиллигини нишонлайди.

«Уят бўлади»: Ўзбекистонда одамларни қандай қилиб уят ҳисси билан манипуляция қилишади

Ўзбек менталитетида уят нима? Бу шунчаки уят эмас, бу – оила, дўстлар ёки қўшнилар томонидан оммавий шармандалик ва айбдор қилиб кўрсатишдир.

UFC 300 турнирининг марказий жанги эълон қилинди

Лас Вегасда 13 апрель куни UFC 300 турнири бўлиб ўтади.UFC президенти Дана Уайт 298-рақамли турнир якунлангач, юбилей мусобақанинг асосий жангини эълон қилди.

UFC 298. Илия Топурия Александр Волкановскини нокаутга учратди ва чемпионга айланди

АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановски ҳамда Илия Топурия ўртасида кечди.

Ўзбекистонда барча “метан заправкалар" фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда

Ушбу чекловлар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган кескин совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти.  Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

Тошкент ҳокимлиги фуқароларни кучли қор ёғишидан огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун қор неча соат давом этиши сабаб фуқароларга бир қатор тавсилар берди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у бир неча соат давом этиши кутилмоқда.

Британияда бош мия саратони даъвоси топилди

Глиобластома — бош мия саратонининг энг агрессив шаклларидан бири. Ушбу хасталик ҳар йили дунёда 250-300 минг нафар кишида аниқланади.

Бухородаги ”метан заправка”лар фаолиятига чекловлар киритиляпти

Кеча, 17 февраль куни Бухородаги ”Газли“ магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли бир нечта газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида қисқа муддатли узилиш кузатилган. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, бунга Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида юзага келган 110 кВ кучланишли ”L-Газли-1“ ва ”L-Газли-2” электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган.

Енгил атлетика. Малика Насриддинова Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси жамғармасига мусобақанинг илк кунидан медаллар ёзила бошланди.

UFC 298. Волкановски Топурияга, Уиттакер эса Костага қарши жанг қилади

АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Асосий жанг ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Александр Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечади.

Олти карра Олимпиада чемпиони саратон билан курашаётганини маълум қилди

Велоспорт бўйича олти карра Олимпиада чемпиони британиялик Крис Хой ўтган йили саратон касаллигига чалингани ва ҳозирда кайфияти яхши эканлигини айтиб ўтди.“Менда бир янгилик бор.

Рафаэль Надаль тарихдаги энг яхши теннисчи ким эканлигини айтди

“Улкан тож” туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль ҳозирда жаҳон рейтинги етакчиси, 36 ёшли сербиялик спортчи Новак Жокович ҳақида гапириб ўтди.“Новак яхши инсон.

Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳимов финалда

Мисрда ташкил этилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг саралаш баҳслари ортда қолди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Расулжон Абдураҳимов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёда 91-ўринни эгаллади

2023 йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида тўрт поғона кўтарилган. Мамлакатда январь ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 11,25 Мбит/с ни ташкил қилган.

Ўтган йили Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11,2 миллиондан ортиқ киберҳужумлар уюштирилган

Бу ҳақда ДХХ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 2023 йилда амалга оширилган киберҳужумларнинг географик жиҳатдан тааллуқлилиги таҳлилига кўра, Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги IP-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.

Россиядан Ўзбекистонга тўппончалар олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди — видео

Қорақалпоғистон чегара божхона постида пневматик тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар қўлга олинди. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида хавф-хатарларни хабардор қилиш бўйича Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади. “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасая бошлади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий динамика кузатилмоқда. Энг катта ўсиш 7 фоизга фойдаланилган автомобиллар сегментида, энг кам ўсиш янги маҳаллий енгил автомобиллар сегментида 1 фоизга, электромобилларга қизиқиш эса 7,8 фоизга сезиларли даражада камайди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади

“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. ️Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Профессионал бокс. Миразиз Мирзахалилов месикалик рақибини мағлуб этди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақасида ҳамюртимиз Миразиз Мирзахалилов рингга кўтарилди. У 10 раунд давом давомида мексикалик Луис Родригес Оканага қарши жанг олиб борди ва ғалабага эришди.

Дзюдо. Диёра Келдиёрова — 5 карра «катта дубулға» турнири ғолиби!

Боку «Катта дубулға» мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда 4-ўринни эгаллади

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири бугун якунига етди.Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун Левон Аронянга қарши иккинчи ўйинни ўтказди.

Дунёни ҳайратга солган жанг. Майк Тайсоннинг илк мағлубияти ҳақида

1990 йилнинг февралида, 34 йил олдин, Майк Тайсон Токиода Жеймс Дуглас билан жанг қилди ва фаолиятида биринчи марта мағлуб бўлди.Унчалик кучли бўлмаган рақибга қарши чемпионлик камарларининг навбатдаги ҳимояси омадсизлик билан якунланди, бу мағлубият индия-рокерлар жамоасининг ўз кумирлари ҳақида қўшиқ чиқаришга мажбур қилди.

Ҳалима Қурбонова Боку «катта дубулға» турниридаги илк медалга муаллифлик қилди

Дзюдо бўйича Боку «катта дубулға» мусобақасининг биринчи кунида финал блоки бошланди. Дастлаб -48 кг вазн тоифасида ўтказилган бронза медали учун баҳсда ҳамюртимиз Ҳалима Қурбонова испаниялик Мирея Камосга қарши баҳс олиб бориб, чиройли ғалабага эришди.

Тошкентда мактаб ўқитувчиси ўқувчини уриб, бошига жароҳат етказди

Ўқувчи касалхонага тушиб қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бокс. Миразиз Мирзахалилов мексикалик боксчига қарши Элиминатор жангида рингга чиқади

Бугун Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ташкил этилади. Турнирда боксчимиз Миразиз Мирзахалилов ҳам рингга кўтарилади.

Ўзбекистонда сотилаётган хавфли доридан огоҳ бўлинг

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси сотувда «VIPS-MED» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, оғиз орқали юбориш учун суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги «Bar-VIPS» препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқланганлиги ҳақида хабар беради.  Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича, марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текширилмоқда.

Спорт гимнастикаси. Чусовитина Қоҳира Жаҳон кубогида финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади

Бугун Мисрда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Унда 5 нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида иштирок этишади.

Жиззахда ҳам ичимлик сув нархи оширилади

Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда.

“Хитой билан ҳамкорлик қарамликми?”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташриф давомида қатор манфаатли келишувларга эришилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.