Тошкентдаги энг ифлос сувли каналлар номи маълум қилинди

Ўзгидромет Тошкентдаги сув объектларида ер усти сувларидан намуналар олиб, текширув ўтказди. 2023 йил 2 август куни сув ифлосланиши индекси бўйича (SII) кимёвий ифлослантирувчилар миқдорини аниқлаш учун ер усти сувларидан намуналар олинди ва таҳлил қилинди.

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

Рўйхатдан ўтмаган ёки сохта ҳужжатлар билан ишлайдиган майнинг фермалар 50 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Сенаторлар крипто-активлар муомаласи соҳасида хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга ноқонуний қазиб олиш учун жарима ва давлат божини жорий этишни назарда тутувчи қонунни маъқулладилар. Сенатнинг 43-ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларга крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Ўзбекистон 2030 йилгача 33 та сув танқис ҳудудлар қаторига тушиб қолиши эҳтимоли бор

Экспертлар мамлакатда 7 млрд куб метр сув танқислиги юзага келиши мумкинлигини маълум қилишган. Экспертлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистонда 7 млрд куб метр сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистонда фоҳишалар Телеграм орқали мижозларнинг пулларини ўмаришмоқда

Ниҳоят, Ўзбекистонда ҳаттоки фоҳишалар ҳам киберфирибгарлик асосларини ўрганишмоқда.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Нодирбек Абдусатторов кутилмаганда туркиялик рақибига имкониятни бой берди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги баҳслари давом эттирилди.Мусобақа доирасидаги 2-босқичда Нодирбек Абдусатторов туркиялик Ваҳоб Саналга имкониятни бой берди ва ўз юришини тўхтатди.

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди

Чироқчи туманига Файзулла Юсупов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Сирдарёда 17 ёшли ўқувчи қиз бедарак йўқолди

У 11 кун аввал уйидан чиқиб кетиб, қайтмаган. Қизни топганларга 5 млн сўм пул мукофот ваъда қилинган.

Ўзбекистонда энг кам ўртача ойлик ўқитувчи ва шифокорларга берилмоқда

Мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўм. Аммо, ўқитувчи ва шифокорларнинг ўртача ойлиги 3 млн сўмдан ошмаган.

Бодрум — ёзги таътилни мароқли ўтказишни режалаштирган сайёҳларни чорлайди

Туркияда ёз таътили ҳақида сўз кетганда, энг кўп тилга олинадиган манзиллардан бири, Ўрта Ер ва Эгей денгизларининг туташган нуқтасида жойлашган Муғла вилоятининг гўзал туманларидан бири Бодрумдир. Сўлим манзаралари ва тарихий диққатга сазовор жойлари билан Бодрум, ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилиши билан бирга, ҳашаматли ва сокин Турк Эгей турмуш тарзини уйғунлаштиради.

Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Бундан аввалги ўринбосар Аваз Ўринбоев президент томонидан ишдан олинганди. Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

"Милтиқ бўлса, отиб ташланг"- Сурхондарёда адолат талаб қилиб, қамоққа олинган мактаб директори озод қилинди — видео

Аввалроқ, у вилоят ҳокими билан жанжаллашган эди. Вазир директорни яна иш фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

Намангандаги уй боғчаларнинг бирида 15 нафар бола тортдан заҳарланди

Болалар ота-оналар томонидан туғилган кун учун олиб келинган сифатсиз торт ширинлигини истеъмол қилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Намангандаги уй боғчасида 15 нафар бола заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.

Хитойдан Ўзбекистонга жўнатилган почтада 75 кгдан ортиқ "прегабалин" кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланган

6 нафар ўзбекистонлик шахс гиёҳвандлик моддалари савдоси билан аввалдан шуғулланиб, уларнинг қадоқлаш учун мўлжалланган лабораторияси ҳам бўлган. ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

“Энди навбат кутиш шарт эмас”: Тошкентдаги “ягона дарча”да VIP-зал очилди

Чилонзор туманида жойлашган Давлат хизматлари марказида фуқаролар 300 дан ортиқ турдаги давлат хизматларини навбатсиз олишлари мумкин бўлади. Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида, пойтахтнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида Навбатсиз хизмат маскани ташкил этилди.

Озарбайжонда ўзбекистонлик санъаткорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Насиба Абдуллаева, Абдуҳошим Исмоилов ва Камолиддин Ўринбоевлар давлат мукофотларига муносиб кўрилди. Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда.

Турк Эгейнинг қадимий шаҳарларига саёҳат

Бетакрор соҳиллар, зайтун далалари билан ўралган кўҳна шаҳарлар ҳамда зайтун мойи мўъжизасини қадрлайдиган тенгсиз oshxona… Туркиянинг “Бахт соҳили” сифатида танилган Турк Эгей  –  турли хил сайёҳлик хизматлари, ҳаяжонли денгиз саёҳатлари, шунингдек, лаззатли маҳаллий таомларни хуш кўрувчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Қадим тарихнинг энг қудратли императорлари ушбу тарихий Эгей савдо йўллари бўйлаб шаҳарлар қурган бўлиб, асрларнинг диққатга сазовор ўзгаришлари айнан ушбу ҳудудда содир бўлган.

Жиззахда ҳам яна бир абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест саволларини йиртиб, олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг хабарига кўра, биология фанидан 45-60-тест топшириқлари акс этган тест топшириқлари китоби Жиззах вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлган.

Ченду-2021: Светлана Осипова Универсиада совриндорига айланди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Светлана Осипова фаолиятидаги совринлар қаторига Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг медалини ҳам қўшиб қўйди. Бугун юртдошимиз -73 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда бронза медалига сазовор бўлди.

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.Шавкат Мирзиёевининг фармони билан Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.

Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро жанжали ортидан 3 нафар ИИО ходими лавозимидан озод қилинди

Уларнинг ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги аниқланган. Аввалроқ, Фарғонада бир эркак Yandex Taxi ҳайдовчисининг машинаси ойналарини уриб синдиргани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва ўша ерда бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида “Махсустранс” машинаси чиқиндини канал атрофига тўкиб кетди

Чиқиндиларни йиғувчи корхона “КамАЗ”и тўплаган чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўккани учун жаримага тортилди. Тошкент вилояти Зангиота туманидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали атрофидаги белгиланмаган ҳудудларга чиқинди ташлаган эркак жаримага тортилди.

Тошкентга олиб кирилаётган 1 ярим тоннадан зиёд яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Самарқандлик шахслар истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини автомобиль юкхонасида олиб киришга уринган. Жорий йилнинг 1 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида Isuzu русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Ўзбекистонда 5,5 йил ичида 40 нафарга яқин эркак кўпхотинлик учун жазоланди — видео

Олий суд иккинчи ёки учинчи хотин олиб, яшагани учун судланган фуқаролар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда Жиноят кодексининг 126-моддаси (кўп хотинли бўлиш) бўйича 34 нафар эркак судланган.

Фарғонада такси ҳайдовчиси машинасининг ойналарини синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди — видео

Эркак узр сўраб чиқди. Ҳодиса жойида бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Бир қатор банк филиаллари раҳбарлари муаммоли кредитлар сабабли ишдан олинди

Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.