Улгуржи нархлар ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошади.Вино (1 литр):– ишлаб чиқарувчининг энг кам улгуржи сотиш нархи: 14 400 сўм;– минимал чакана нархи: 16 400 сўм.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларининг 2-тури бугун ўтказилмоқда. Нодирбек Абдусатторов бугун норвегиялик Арян Тарига қарши қора доналарда ўйнади.
У ва ҳолатни видеога олганлар 2 та модда билан айбланиб, ҳужжатлар судга юборилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тиктокер йигитларнинг метрода қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ерлар ажратилмоқда. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19,7 минг гектар ер майдони ажратилмоқда.
«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.
Янги виза тўлов ставкалари жорий йил 17 июндан кучга киради. Виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши 2023 йил 30 май кунидан эмас, 2023 йил 17 июндан эътиборан кучга кириши маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Давлат статистика агентлигига кўра, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида энг кўп иккинчи туғилган чақалоқлар қайд этилган. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 280,8 минг нафар бола туғилиши қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўпдир.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация 30 май куни Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Судланувчи Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб келаётиб Cobalt'нинг орқа қисмига бориб уриши натижасида Cobalt салонида бўлган 11 ёшли қизча ЙТҲ қурбони бўлган. Аввалроқ, 11 ёшли қиз ЙТҲ сабаб вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Таэквондочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бугунги иштирокини Мадинабону Маннопова (-49 кг) бошлаб берди. Литвалик Герда Меитининкайт билан жанг қилган ҳамюртимиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.
2-4 июн кунлари Душанбе шаҳрида Гран-При турнири бўлиб ўтади. Бироз аввал терма жамоамиз Тожикистонга жўнаб кетди.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда гиёҳванд моддалар таркатилган таниқли телеграм-канал ташкилотчиси қўлга олинган.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларга старт берилди. Нодирбек Абдусатторов биринчи ўрини нидерландиялик Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнади.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.
У 2016 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган МЧЖда 100 фоизлик улуш билан таъсисчи эканлиги маълум бўлди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков МЧЖ таъсисчиси эканлиги аниқланди.
Жорий йилнинг октябрь ойидан Малайзия ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон бўйича "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилди. Унда автомобиллар токcиклик даражаси ва тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди.
Ўзбекистонда табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси яратилди. Бу орқали пулни қалбакилаштиришнинг олди олинади.
Ҳоким таклифига кўра, қиз эшкак эшиш йўналиши бўйича спорт мактабига қабул қилинди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Сирдарёда ёш қиз мактабдан қайтишда бир қанча вақтдан бери дарёдан қайиқда сузиб ўтаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Экологик партиядан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастурида бир марталик пластик ва полиэтилен идишлардан воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни, 2030 йилдан бензинли автомобилларни сотиш ва сотиб олишни тақиқлаш ва бошқалар таклиф қилинган.
Янги агентлик ҳозирда олти хил вазирлик масъулияти остидаги ижтимоий масалалар билан шуғулланади. Мавжуд олтита вазирлик томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ишларни мувофиқлаштириш учун ягона ташкилот – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади.
Қирғизистон 2 июнь куни Чўлпонотада «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммити ўтказилишини эълон қилди. Унда Европа Кенгаши раҳбари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ҳамда Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табриклари ва Қуръон оятларини тарқатиш тақиқлангани ва жавобгарликка тортилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. "Жума табриги", "Қуръони карим оятлари", "Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари", Ўзбекистон уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда.
Улар автомашиналарининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб, ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида 1987 йилда туғилган блогер А.А., 1996 йилда туғилган "Nasaf News" веб-сайти раҳбари У.К.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Туман ҳокимлиги бу маълумотга изоҳ бериб, ходимларга мукофот сифатида 306 миллион ажратилишини тушунтирди. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими томонидан ўтган йилги бюджетдан қолган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағни ҳокимлик ва халқ депутатлари туман Кенгаши ходимларига мукофот сифатида ўтказишни назарда тутувчи қарор имзолангани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Олий Мажлис Сенати 1 июнь куни чақирадиган ялпи мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади. Парламент қуйи палатаси бу қонунни октябрь ойида қабул қилган.
Ер ости ва ер усти шифобахш минерал булоқлар каби сув ресурсларидан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш Термализм деб аталади. Термализм Европада қадим замонлардан то ҳозирги кунгача кенг қўлланилган амалиётдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.