Фарғонада 21 йил аввал 9 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган эркакка энди суд ҳукми ўқилди

У шериги билан 2002 йилда 9 яшар болани сим билан бўғиб ўлдириб, жасадини қопга солиб, сув ҳавзасига чўктириб юборишган. Жиноят ишлар бўйича Қўқон шаҳар судида 2002 йилда 9 ёшли болани ўлдириб, Қозоғистонга қочиб кетган шахсга суд ҳукми ўқилди.

Тошкентда 62 ёшли эркак талаба қизлар ётоқхонасининг биноси олдида уятсиз ҳаракат қилди — видео

Мазкур ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Эркакка чора кўрилди.

Боксчиларимиз Польшадаги турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Хабар бериб ўтганимиздек, 22-26 май кунлари Польшанинг Пултуск шаҳрида бокс бўйича Феликс Штамм 38-анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 20 га яқин мамлакатдан боксчилар иштирок этишди.

Сингапур президенти Uzbekistan Airways рейси билан Тошкентдан учиб кетди

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.

Нодирбек Абдусатторов ChessKid Cup-2023 турнири чемпионига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақаси гранд финалида иштирок этди. Абдусатторов гранд финалда америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.

Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди– фото

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Чилонзор туманига ташрифи чоғида пойтахт йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, янги автобусларнинг аҳоли учун яратилган шароитлари билан танишди. Бугун, 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди.

Рекорд даражадаги пуллар. Ролан Гаррос-2023 мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси маълум қилинди

Францияда 26 майдан 11 июнга қадар теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Ролан Гаррос мусобақаси ўтказилади.Франция очиқ чемпионатининг жорий йилги умумий соврин жамғармаси 49,6 миллион еврони ташкил қилди.

Сўнгги 4 ойда ЙТҲ натижасида 500 нафар фуқаро ҳалок бўлган

Сенат йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликларни танқид қилди. Бугун, 26 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида Президент қарорига мувофиқ, автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш борасида вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.

Insta-блогер Дониёр Қаюмов аёлларни калтаклаш ҳақидаги видеоси сабаб жаримага тортилди — видео

У ўзининг Instagram'даги саҳифасига эрини айтганига кирмаган аёлни калтаклаш кераклиги ҳақида видеоролик эълон қилганди. Аввалроқ, Instagram'да Дониёр Қаюмов исми билан танилган Insta-блогер видеоролик эълон қилиб, унда аёлларни калтаклашга даъват қилувчи роль ижро этди.

Тошкентда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган талаба йигит 3 йилга озодликдан чекланди

Унга нисбатан интернетдан фойдаланиш, жамоат жойларига бориш, спиртли ичимликлар ичиш каби чекловлар жазо тариқасида берилди. Аввалроқ, Nemolchi.uz лойиҳасининг Telegram-каналида 21 ёшли талаба йигит вояга етмаган 15 ёшли қиз билан танишиб, у билан жинсий алоқада бўлиб келгани ҳақида хабар берилди.

Мўйноқда IV халқаро «Rally Maynak» экстремал автомобиль мусобақасига старт берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жуқроғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги,мудофага кўмаклашувчи “ Ватанпарвар” ташкилоти бошчилигида Мўйноқда IV халқаро «Rally Maynak» экстремал автомобиль мусобақасига старт берилди. Халқаро даражадаги ушбу тадбир 4 маротаба ўтказилаётган бўлиб, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир бўлиб хисобланади.

Тошкентда сохта авиакасса директори ушланган. У қалбақи чипталар эвазига қарийб чорак миллиард сўм ишлаган

Тошкентда сохта авиакасса директори ушланган. У қалбақи чипталар эвазига қарийб чорак миллиард сўм ишлаган.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Урумчига парвозларни тиклади

Орадан уч йил ўтиб миллий авиакомпания Хитойнинг Урумчи шаҳрига мунтазам рейсларни йўлга қўяди. 30 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди.

Хоразмда бир ҳафта ичида ЙТҲ натижасида 4 киши вафот этди

3 та ЙТҲда ҳайдовчилар фуқароларни уриб юборишган, биттасида тўқнашув натижасида ўлим ҳолати содир бўлган. Вафот этган орасида 16 ёшли йигит ҳам бор.

Тошкентда фуқарони $80 минг эвазига туман ҳокими қилмоқчи бўлган сохта Президент администрацияси ходимлари ушланди — видео

Улар фуқарога ўзларини Президент администрацияси ходими сифатида таништириб, Учкўприк туманига ҳоким этиб тайинлаш қўлидан келишини айтишган. ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

Андижонда хориждан ноқонуний олиб кирилган 20 та Iphone 14 Pro Max'ни олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Қўлга олинган шахснинг машинасида ноқонуний олиб кирилган 1 млрд 500 млн сўмлик 4 турдаги уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган. Андижон вилояти Бўстон туманид 800 донага яқин телефонларни машинада олиб кетаётган фуқаро ушланди.

UEFA Чемпионлар Лигаси кубоги Истанбулда янги соҳибини аниқлайди. Катта финал олдидан Истанбулни кашф қилишга тайёрмисиз?

2023 йил 10 июнь куни Истанбулнинг Отатурк Олимпия стадионида бўлиб ўтадиган, дунёнинг энг муҳим спорт тадбирларидан бири бўлган UEFA Чемпионлар Лигаси финал ўйинига ҳам саноқли кунлар қолди. Қизиқарли маданият ва санъат ҳаёти, мазали лаззатлари, тарихий манзиллари, ноёб шаҳар меъморчилиги, ёрқин тунги ҳаёти ва кенг кўламли харид қилиш имкониятлари билан Истанбул футбол мухлисларига унутилмас саёҳатни ваъда қилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли раққоса Қизлархон Дўстмуҳаммедова вафот этди

Ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган раққоса 77 ёшида оламдан кўз юмди. Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган "Ўзбекистон халқ артисти" Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди.

Қозоғистонда Aфрика куни нишонланди

Остонада ўтган асрнинг 60-йиллари бошида пайдо бўлган Aфрика куни нишонланди. Байрам қитъа давлатларининг бирдамлик ва мустақилликка интилиши рамзидир, деб хабар беради “МИР 24” .

Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова вафот этди.

Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон ЕОИИ доирасида ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришга чақирди

Глобал хавф-хатарлар ва бошқа муаммолар кучайиб бораётгани мамлакатларимиз барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг биринчи галдаги вазифаларини ҳал этиш учун яқин ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришни тақозо қилмоқда, — деди Ўзбекистон президенти ЕОИИ онлайн саммитида.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Тошкентда террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзоси ушланди

Улар жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурияга боришни режалаштиришган. 2023 йилнинг 20 май куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзоси ушланди.

Сирдарёда Ёшлар ишлари агентлиги машинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, хавфли ҳолат юзага келтирди — видео

Қўпол равишда қоидани бузган Tracker ҳайдовчиcи ишдан бўшатилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Tracker автомобили ҳайдовчиси автомобиль йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини енгилмас боксчига қарши ўтказади

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) навбатдаги жангини АҚШда ўтказади. Бу ҳақда Matchroom Boxing маълум қилди.

Фарғонада номаълум кимсалар томонидан чегара атрофидаги 12 туп манзарали дарахт қўпориб ташланди

Дарахтларнинг илдизи билан суғуриб олингани натижасида табиатга салкам 100 млн сўм зарар етказилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги "Андархон" чегара пости ёнида ноқонуний дарахтлар кесилгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентдаги кўп қаватли уй балконига илинган Украина байроғи олиб ташланди

Ижтимоий тармоқда бир нечта шахслар томонидан байроқ махсус кран орқали олиб ташлангани ҳақида сурат тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирига Украина байроғи илингани, аммо у кейинчалик махсус кран орқали олиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

Қашқадарёда икки вояга етмаган қизга уйланиб, бирга яшаб келган 21 ёшли йигит жазоланди

У 17 ёшли пайтида 15 ёшли қизга уйланган. Орадан 3 йил ўтиб, 16 ёшли қизга уйланган ва иккала хотини билан бирга яшаган.

Қаршида режалаштирилган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қуришга қарор қилинди

Қарши шаҳар ҳокимлиги бюджетдан 1 млрд 350 млн сўм сарфламоқчи бўлган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қуради. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрель ойида Қашқадарё вилояти марказида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, баландлиги 62,5 метр бўлган байроқ устуни қурилиши ҳамда уни қуриш-монтаж қилиш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган эди.

Расман: Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди

Илгари бу чеклов 20 ёшгача эди. Энди сотувчилар спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшдан ошганларга сотади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.