Тошкент вилоятидаги адирликларда 50 нафарга яқин дам олувчилар кучли ёмғирда қолиб кетди — видео

ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни олиб тушганлар. Тошкент вилоятидаги Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб пастга тушолмай қолган 50 нафарга яқин фуқаролар қутқарилди.

Бокс. Бугунги кун вакилларимиз учун омадли ўтди

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда уч нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида ўз жангларини ўтказишди.

Боксчиларимиз Қирғизистондаги турнирда иштирок этишади

21-25 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Silk Avia миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентга келиб қўнди — фото

Ўзбекистонда ички рейсларни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган авиакомпаниянинг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да Silk Avia минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

"Янги Ўзбекистонга мана шундай ғалабалар ярашади" – Шавкат Мирзиёев (фото)

Давлат раҳбари ўзбек халқини Наврўз байрами билан табриклаб, тантанали маросимда нутқ сўзлади. "Мана шу гўзал ва ҳаяжонли дамларда муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман", - деди давлат раҳбари.

Ўзбекистонга хитойлик саёҳлар оқими кўпайди

2023 йил 15 мартдан Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.Таъкидлаш керакки, Хитой фуқаролари гуруҳ бўлиб жами 40 та давлатга саёҳат қилишлари мумкин. Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар учун уларга янада қулайлик яратиш мақсадида виза режими бекор қилинган.Бундан ташқари, «Сиань – Тошкент – Сиань» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилган.

Бокс. Бугун уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Ҳиндистонда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -48 кг: Фарзона Фозилова - Снежана Силжкович (Сербия) (13:30) -63 кг: Хадичабону Абдуллаева - Елена Яничиевич (Сербия) (16:00 дан сўнг) -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Манжу Бамбория (Ҳиндистон) (19:25 дан сўнг).

Бокс. Аёллар ўртасидаги ЖЧнинг бугунги кунида барча ҳамюртларимиз мағлуб бўлди

Нью-Дели мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳамюртларимиз учун якунланди. Афуски, унда рингга кўтарилган барча вакилларимиз мағлубиятга учрашди.

Жиззахда кепка ва жилет кийиб, видео олган вайнерларни қамаган суд қарори ноқонуний бўлиб чиқди

Суд вайнер кийган кепка ва жилетни ИИО ходимининг хизмат формаси дея атаб, вайнерларга қамоқ жазоси тайинлаганди. Аввалроқ, Жиззахда икки нафар вайнер ЙПХ ходимлари ҳақида видео олиб, видеода вайнерлардан бири кепка ва жилет кийиб рол ижро этганди.

Бокс. ЖЧ. Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида рингга кўтарилади

Ҳиндистон пойтахтида дунёнинг энг кучли аёл боксчилари ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг бешинг бешинчи куни.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

2 нафар ҳайдовчи ва бир нечта йўловчилар шифохонага олиб кетилган. Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 19 март куни соат 22:40 да Файзли Тошкент кўчасида Lacetti, Labo, Malibu, Nexia-3 ва Captiva русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бир йил давомида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар деярли 20 фоизга қимматлашган

Февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи 1 кв.м учун 9,86 долларни ташкил қилди. Бу январь ойига нисбатан 2,3 фоизга кам.

Таэквондочиларимиз Бельгиядаги турнирда 6 та медаль қўлга киритишди

Бельгиянинг Ломмел шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Belgian Open» турнири ниҳосига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

UFC-286. Камару Усмон реванш жангида ҳам Эдвардсга ютқазиб қўйди, Гэтжи Физиевдан устун келди

Англиянинг Лондон шаҳрида UFC 18 март оқшомида ўзининг навбатдаги рақамли мусобақасини ўтказди.UFC 286 нинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Леон Эдвардс (21-3) ва Камару Усман (20-3) ўртасида кечди.

Нью-Дели-2023. Азиза Якубова илк жангдаёқ ютқазиб қўйди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар боксчимиз ўз жангини ўтказди. 50 кг. вазн тоифасида Азиза Якубова таиландлик рақибасига қарши рингга кўтарилди ва, афсуски, 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

"Халқ қатори бераверинг": Қашқадарёда туғруқхона акушер-гинекологи тамагирлик қилгани аниқланди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори таъмагирлик қилгани акс этган видео тарқалди.

Президент Осиё Кубогидаги ғалабани футболчилар билан бирга нишонлади — фото ва видео

Финал учрашувидан сўнг Шавкат Мирзиёев футболчилар олдига тушиб, U-20 Осиё Кубогининг тақдирлаш маросимида иштирок этди. Бугун, 18 март куни Шавкат Мирзиёев “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалини томоша қилди.

Нью-Дели-2023. Икки жанг ва икки ғалаба

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди.Энг енгил вазн тоифасидаги (48 кг.) спортчимиз Фарзона Фозилова италиялик Роберта Бонаттига қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0. 54 кг.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Ироқ ўйинини томоша қилмоқда (+ видео)

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.

Нью-Дели-2023. Бугун икки боксчимиз ўз жангини ўтказади

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи кун жанглари ўтказилади. Унда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади: Фарзона Фозилова - Роберта Бонатти (Италия) (А ринг, 17:30)Нигина Ўктамова - Глория Фернандес Куиноньес (Мексика) (Б ринг, 19:10 дан сўнг) Манба: stadion.uz

Бугун Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилиши сабаб қатор кўчалар вақтинча ёпилади— рўйхат

Ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланиш сўралмоқда. Бугун, 18 март куни "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида Отлиқ кавалерия паради ўтказилади.

Тошкент шаҳри электр таъминоти тизими тубдан ўзгаради

Шу мақсадда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимини тубдан ўзгартириш бўйича катта дастур қабул қилинди. Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг ривожланиш режаларини белгилашда албатта мавжуд ва истиқболли энергетика масалаларини ҳисобга олиш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ҳар йили баҳорда маҳаллаларда 1000 туп дарахт экишни таклиф қилди

“Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси доирасида 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида ҳар бир маҳаллада 1 минг туп дарахт экишни таклиф қилди.

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади

Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкент" лойиҳаси қандай амалга оширилиши ҳақида гапирди. Қайд этилишича, бу лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд денгиз сатҳидан 500 метр баланд бўлиб, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёб ҳисобланади.

Таэквондо. Бугун терма жамоамиз Бельгиядаги турнирда иштирокини бошлайди

Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бельгиянинг Ломмель шаҳрида “Belgian Open” халқаро турнирида иштирок этади. Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова каби 8 нафар терма жамоамиз етакчилари мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: -68 кг: Нияз Пулатов – Муҳаммад Омейрат (Германия) -74 кг: Улуғбек Рашитов – Вадим Дурлеску (Германия) -74 кг: Жасур Жайсунов – Томас Афонсенко (Австралия) / Габриел Турбио (Бразилия) -80 кг: Шуҳрат Салаев – Алиаскар Алиев (Озарбайжон) -87 кг: Никита Рафалович – Жошуа Юргенс (Германия) / Мануел Поллет (Белгия) -49 кг: Мадинабону Маннопова – Наира Линан (Андорра) -62 кг: Феруза Содиқова – София Котби (Бельгия) / Мартина Атанасова (Болгария) +73 кг: Светлана Осипова – Сара ди Зинно (Германия) / Калина Бояджиева (Болгария) Манба: Olympic.uz

Самарқанд ва Тошкентда фуқароларни $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди — видео

Аниқланишича, улар фуқароларни "Ўзбекистон— Туркия— Европа— Мексика— АҚШ" йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юборишни ваъда қилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқароларни «АҚШга жўнатамиз», деб алдаб пулларини ундирганлар аниқланган.

Байрам кунлари ҳам ишлайдиган валюта айирбошлаш шохобчалари эълон қилинди — рўйхат

Марказий банк 18-22 март кунлари фаолият кўрсатадиган тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари рўйхатини маълум қилди. Ўзбекистонда аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 18-22 март кунлари ҳам тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

Хоразмда туман ҳокимининг ўринбосари ЙТҲ натижасида вафот этди

Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Кеча, 17 март куни Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари, туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Умиджон Жумагалдиев ЙТҲ оқибатида вафот этди.

Mittivine жамоаси яна ижодга қайтди — видео

Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг жамоа илк бор видео ишлаб, обуначиларига тақдим қилди. Mittivine жамоаси ўзининг Instagram'даги саҳифасига фаолиятини қайта тиклагани ҳақида видео жойлади.

Самарқандда аёл болаларини қийноққа солиб, видеосини эрига жўнатди — видео

Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.