Ҳукумат қарори билан Шамсиддин Султонов Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор этиб тайинланди.Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига Шамсиддин Султонов директор этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Yuz.uz».
6-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди .Қарорга кўра, иқтидорли, турли соҳаларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими тизимида таҳсил олаётган 8 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир нафар мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳам мазкур мукофотга сазовор бўлди.
Бундан 17 йил аввал ишлаб чиқарилган машинанинг электр симининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча, 6 март куни соат 20:28 да Пахтаобод тумани “Юқори” МФЙда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Matiz'да ёнғин содир бўлган.
Қўлга олинган шахс 29 ёшли жувондан $5 минг олаётган вақтда ушланган. Самарқанд халқаро аэропортида аёлни чет элга фоҳишалик қилиш учун юбораётган шахс қўлга олинди.
Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ЖЧда иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетдиЯхши биласиз, 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун бугун Нью-Дели шаҳрига йўл олди.
У одамларга ўзини ИИВ ходими сифатида таништириб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилаётгани аниқланган. Самарқандда бир фуқаро ўзини Ўзбекистон ИИВда ишлашини айтиб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан пул олаётганлиги тўғрисида маълумот олиниб, текширув ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
ТУРКСОЙ ташкилотининг ташаббуси билан Турк дунёси Ёзувчилар уюшмаси тузилди.Бугун бу борада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раислари уюшмани ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди.Турк дунёсида илк бор ташкил этилаётган иттифоқ раислигига Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет номзоди маъқулланди.
Global Prices маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар ҳар литр бензин учун ўртача 0,982 доллар тўлайди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори нарх ҳисобланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватиядаги мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. «Porec Trophy Ladies» турнири ҳамюртимиз Янина Кускованинг ғалабаси билан якунланди.
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлади. Шавкат Мирзиёев фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев депутат ва сенаторлар, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини сабаб ҳокимлик иситиш тизимини ўчирмоқчи. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Улар қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан 9 млрд сўм кредит олишиб, пулларни МЧЖга ўтказишган ва талон-торож қилишган. Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди.
Улар одамларни мажбурлаб яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 ёшли йигит Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Маълум қилинишича, Жомбой туманида яшовчи 25-30 ёшлардаги аёл фуқароларнинг ишончига кириб, шаҳвоний уйдирмалар уюштириб, 2-3 нафар спортчи йигитлардан иборат жиноий гуруҳ тузган.
Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳукуматнинг жорий йил 4 мартдаги тегишли фармойишига биноан, 2023 йил 11 март куни мамлакатнинг барча ҳудудларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, шу кунгача 20 мингдан ортиқ фуқаро ўзганинг чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказиб олгани аниқланди. Солиқ қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу кунгача Солиқ мобил иловаси орқали 2 099 554 та фойдаланувчига жами 890,1 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилган. Аниқланишича, кешбэкларни тўплаш ва уни олишда фирибгарлик ҳолатлари ёки шубҳали харидорлар кўп учраган.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Яшнобод тумани ҳокимига қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра олиб ташлади.
У ўзининг "қўли узун танишлари" орқали жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 10 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб маълум қилди ЎзА.
Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, вояга етмаган болаларнинг ҳибсга олиниши сабабларини тушунтирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 5 март куни Тошкент шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбони яқинида 50 нафарга яқин ўсмирлар йиғилгани ва ИИО ходимлари томонидан улар "Рёдан" субмаданияти аъзолари сифатида гумон қилиб, автобусда олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Йўқолиб кетиш арафасида турган Орол денгизидаги сув ҳажмининг сўнгги кузатувлари эълон қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда Орол денгизидаги сув сатҳи 48 см гача кўтарилган.
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жами 3860 нафар турк фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишган. Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Прокуратура "касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик" моддаси билан жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Маълум бўлишича, дам олиш кунида ходимлар чойхонада овқатланиб ўтирганда бир нечта эркаклар келиб, ходимлар билан тортишиб, уларни видео олган. Қашқадарё вилоятида Ички ишлар органи ходимининг чойхонада ўтирганини тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар 15 суткага қамалди.
Аниқланишича, улар 64 нафар самарқандлик ва жиззахлик фуқароларни алдаган. Уларнинг айримларини Green Card ютган қизларга уйлантириш орқали АҚШга юборишни ваъда қилган.
Бугунги кунда юртимизда ноннинг нархи энг арзони 2800 сўм ($0,24) бўлса энг қиммати 30 минг сўм ($2,65) гача боради ва ўртача ойлик маош ($286,31)га ўртача 1 193 та нон берар экан. Бошқа давлатларда:— АҚШ:• Нон нархи $2,71;• Ўртача ойлик $4 300 (1 586 та нон).
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган деб ёзмоқда Sputnik. 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
Тошкент мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича "катта дубулға" мусобақаси 5 март, якшанба куни якунланди.Сўнгги кунги беллашувларда 20 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига чиқди.
Вилоят ҳокими Шуҳратдек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди. Аввалроқ, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабар бергандик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.