Ойлик инфляция пасайиши асосан озиқ-овқатларнинг мавсумий равишда 0,9%га пасайиши ҳисобига рўй берган. Ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса сезиларли равишда 0,5%га қимматлаган (йил бошидан буён максимум).
Муҳим озиқлардан гуруч (+1.7%), мол гўшти (+0.7%), қўй гўшти (+0.5%) қимматлашишда давом этмоқда.
Яна бошқа гуруҳларда тамаки (+1.0%), стационар даволаниш (+1,0%), йўловчи ташиш (+0,9%), ресторан ва меҳмонхоналар (+0,6%) нархлари сезиларли даражада ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.