Самарқандда ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртган мактаб директори жазоланди

Собиқ директор болани Тошкентда 3 марта даволатганини айтди. Аммо, боланинг отаси унинг қулоғи яхши эшитмаётгани ҳақида шикоят қилди.

Жиззахда туман суди ходими $2 минг пора билан ушланди — видео

ДХХ ва прокуратура ишни "ҳал қилиб бериш" учун $4 минг сўраган суд ходимини пора олаётган вақтида қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбек зиёлилари: Абдулла Авлоний

Атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир ва педагог Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда Тошкентда косиб оиласида дунёга келган ва эски мактабда таълим олган. У таржимаи ҳолида бу ҳақда шундай ёзган: «12 ёшимдан Ўқчи маҳалласидаги мадрасада дарс ўқий бошладим.

Наманганда Damas ҳайдовчиси 25 нафар болаларни олиб ҳаракатланди — видео

Болалар ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобилни бошқарган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди. Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан рейд ўтказилаётган вақтда туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси тўхтатилган.

«ЁШ КИТОБХОН» — бу йилги баҳслар қандай кечди?

20-28 февраль кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида миллионлаб ёшларнинг севимли мусобақасига айланиб улгурган «Ёш китобхон» танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Танлов якунида ҳудудий босқич ғолиблари 5 та шарт асосида кураш олиб боришди.

Тошкент вилоятида шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Терговчи прокуратура биноси қоровули билан тил бириктирган. Қоровул фуқародан $9 минг олган вақтда ушланган.

«Странжа» турнири ҳақида қизиқарли фактлар

Болгарияда анъанавий Странжа кубоги мусобақаси кеча ўз якунига етди. Турнирга оид айрим фактлар билан таништириб ўтамиз.

Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди

Бош прокурор буйруғи билан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тошкентнинг 3 та туманида ноқонуний диний таълим берган шахсларга чора кўрилди

Сергели, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида 6 киши ноқонуний диний таълим беришда айбланиб, жазога тортилди. Жорий йилнинг февраль ойида профессионал диний маълумотга эга бўлмаган ҳолда ўзбошимчалик билан шахсий диний тушунчаларини бошқаларга пул эвазига сотишни касб қилиб олган фуқароларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Озарбайжон компанияси Ўзбекистондаги олтин конларини ўзлаштиришда иштирок этади

“AzerGold” YoAJ қимматбаҳо металлар конларини қидириш ва ўзлаштириш, шунингдек, мутахассисларни жалб қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. “AzerGold” YoAJ ўзининг тажрибали мутахассисларини Ўзбекистондаги қимматбаҳо металлар конлари бўйича мавжуд геологик маълумотларни ўрганиш, олтин конларини қидириш ва ўзлаштириш билан боғлиқ тадбирларга жалб этади.

Энди кешбэк олиш учун Face ID тизимидан ўтиш керак бўлади

Давлат солиқ қўмитаси янги тизим тартибини маълум қилди. Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади.  Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади: — Face ID бўлимига кириш; — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ((ЖШШИР) кўрсатиш; — юзни тўлиқ суратга олиб, тасдиқлашга юбориш.

Сирдарёда бир оилани $40 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У бир фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида АҚШга юборишини ваъда қилган. Сирдарё вилоятидаги бир оилани Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди.

Тошкентдаги номсиз бўлган 281та кўчага янги ном қўйилди

Қарорга кўра, пойтахтга қўшиб олинган ҳудудлар номи ҳам ўзгартирилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Тошкентда 500дан ортиқ кўчалар ва жой номлари ўзгарди. Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

Шарқ – Мутаффаккирлар диёри

Маъмун академиясида Мовароуннаҳрлик олимлар. Хорун ар-Рашид ташаббуси билан Бағдодда илмий Марказ-Академия («Байт ул-Хикма»)-ташкил этилиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан Ўрта Осиёдан ҳам олим ва фозиллар тўпланган.

Малайзияда «Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” фото кўргазмаси очилади

1 март куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги “Малайзия Ислом санъати” музейида очиладиган “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” фото кўргазмасида сўнгги икки минг йил давомида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ривожланган Ислом тарихи, маданияти ва турли тамаддунларга хос осори атиқалар, қадимий ва бой маданий мерос дурдоналари сурати, тегишли маълумотлар намойиш этилади.  Манбалар Ислом динининг Марказий Осиёда тарқала бошлагандан бугунги кунга қадар фан, таълим, архитектура соҳаларига қўшган ҳиссасини ҳам ифодалайди.

Қорақалпоғистондаги бир нечта мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланди

Ўқувчиларга бериладиган қадоқланган маҳсулотлар зараркунандалар билан зарарлангани аниқланди. Қорақалпоғистондаги айрим мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланди.

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.

Ўзбекиcтонда 1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Давлат харидлари бўйича чекловлар жорий этилмоқда, солиқ тўловчилар текшириш натижалари бўйича судга шикоят қилишлари мумкин – қонун ҳужжатларидаги ушбу ва бошқа ўзгартиришлар 2023 йил 1 мартдан кучга киради. Янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади Ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида қуйидаги янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади: Самарқанд — Нукус; Самарқанд — Мўйноқ; Самарқанд — Термиз; Бухоро — Термиз; Наманган — Термиз; Наманган — Нукус.

"Ўзавтойўлбелги" ДУК мансабдорлари 2,7 млрд сўм бюджет пулларини "еб юборгани" фош бўлди

Аниқланишича, корхона мансабдорлари ўзларига таниш бўлган МЧЖлар билан шартномалар тузиб, йўл белгиларини ясашда фойдаланиладиган маҳсулотларни бозор нархидан анча қимматга сотиб олишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси фаолиятида ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Странжа-2023. Медаллар жадвали қандай бўлди?

Болгарияда анъанавий Странжа кубоги мусобақаси якунига етди. Унда 2 та таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумий ҳисобда 16 та (7 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза) медалини қўлга киритди.

Қайси ҳудудда кўп гўшт етиштирилди?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022-йилнинг январ-декабр ойларида республика бўйича жами 2 726,0 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 % ни ташкил этди. Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Қашқадарё вилояти (11,6 %) ҳиссасига тўғри келди.

Қиймати 10,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 21 та хорижий давлатларга қиймати 10,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган. Экспорт ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага камайган.

Странжа-2023. Саиджамшид Жаъфаров олтин медални қўлга киритди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа-2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар учун мусобақа якунига етди.

Странжа-2023. Ўзбекча дербиларда Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалаба қозонишди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги икки вазн тоифаларида финаллар тўлиқ ўзбекистонликлар иштирокида ўтказилди.

Странжа-2023. Мирзахалилов ва Муҳиддинов мезбон боксчиларга ютқазиб, кумуш билан чекланишди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги вазн тоифаларида икки ҳамюртимиз — Миразизбек Мирзахалилов (54 кг.) ва Адҳамжон Муҳиддинов болгариялик боксчиларга қарши ўз жангларини ўтказишди.

Странжа-2023. Мелиқўзиев Шодиёржон ва Ҳасанбой Дўстматов ғолибликни қўлга киритди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бошланди. Дастлаб энг енгил вазн тоифаларидаги спортчиларимиз Шодиёржон Мелиқўзиев (48 кг.) ва Ҳасанбой Дўсматов (51 кг.) ўз жангларини ўтказишди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги бекор бўлди

Маҳмуд Муродов 11 март куни октагонга кўтарилиши лозим эди. 11 март куни Лас-Вегас шаҳрида (АҚШ) навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Странжа—2023. Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг рақиблари финалда жангга чиқишни истамади

Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Странжа-2023 мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади.Бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг (-86 кг) рақиблари рингга чиқишда бош тортган.

Ҳасанбой Дўстматовдан Баҳодир Жалоловгача. Бугун 12 нафар ўзбекистонлик боксчи Странжа-2023 финалида жанг қилади

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида 26 февраль, якшанба куни финал баҳслари ўтказилади.Кундузги дастурда аёл боксчилар ўз жангларини ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.