Ўзбекистонда Ташқи ишлар вазирлиги топшириғига биноан кадрлар тайёрлаш учун Дипломатик академия ташкил этилади

Академияга элчи, консул ва халқаро ташкилотлар вакиллари лавозимларига номзодлар юборилади. Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади: —  Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси; —  Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили; —  Бош консул, консул; Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.

"Дарсга бир киши келди холос": ота-оналар фарзандларини мактабга юборишни истамаяпти — видео

Ўзбекистонда аҳоли мактабларда дарслар бошланиши ҳақидаги қарор жуда кеч эълон қилинганидан норози бўлмоқда. Мактабларга ўқувчилар деярли бормаётгани айтилмоқда.

Ҳамюртларимиз Бутунжаҳон қишки Универcиада ўйинларига жўнаб кетишди

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади.Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

Ҳудудлар иқтисодиётидаги тафовутни камайтириш учун қанча вақт керак?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан республика ҳудудлари иқтисодиётидаги тафовутлар таҳлил қилинди. Дунё миқёсида иқтисодий беқарорлик юзага келган бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолияти хорижий мамлакатлар билан бевосита боғлиқ, иқтисодиётида ташқи савдонинг улуши юқори бўлган ҳудудларга бу беқарорлик кучли таъсир қилиши мумкин.

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда институт.

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати маҳаллий ҳокимликларга берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилганини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган.

"Чилонзор буюм савдо комплекси" ҳудудидаги соябонлар қалин қор сабаб қулаб тушди

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган "Чилонзор буюм савдо комплекси" АЖ ҳудудидаги савдо растаси қаторида соябонлар қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.

Сурхондарёда икки эркак шифокорни калтаклаган. Видео

Сурхондарёлик шифокор икки эркак томонидан калтакланган.

Ўзбекистонда барча талабалар 11 январдан дарсларни босқичма-босқич бошлашади

ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнлари 11 январдан босқичма-босқич бошланади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.

Андижонда таълим жараёнлари 11 январдан бошланиши мумкин

Вилоят ҳокимлиги мавжуд бинолар ва талабалар турар жойлари ўқув жараёнларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди. Ҳозирда дарсларни бошлаш юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

Ўзбекистонга чўчқа билан чатиштирилган қўйлар олиб келингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати мазкур хабарларга раддия бериб, чатиштирилган ҳайвонлар қандай ҳолда ҳалол бўлишини тушунтирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга  чўчқа билан чатиштирилган қўйлар кириб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати тарқатилган шу каби хабарларга муносабат берди.

Фарзандига тирик илонларни тутқазиб, ўйнатган ота юзасидан маълумот берилди

Маълум бўлишича, у илонларни хашак ўриш пайтида тутиб олган. Кейин, жониворларни 2 ёшли фарзандига тутқазган.

Самарқанд аэропортида пневматик тўппонча ва ўқларни мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд мазкур фуқарога жазо тайинлади. Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд аэропортида “Шереметево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаронинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотган.

Тошкентда шу кунгача "103" ҳайдовчилари асоссиз жаримага тортилмаган — Пойхтахт ИИББ ЙҲХБ

Аввалроқ, Тошкентдаги тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳайдовчилари беморларни олиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима солинганидан шикоят қилиб, видеомурожаат билан чиқишганди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур мурожаатга муносабат билдирди.

3 нафар шахматчимиз ФИДE рейтингида ТОП-100ликда бормоқда

Халқаро шахмат федерацияси 2023 йилнинг илк ойида ФИДEнинг 100 нафар энг кучли шахматчилари рўйхатини эълон қилди.Эътиборлиси, ушбу рейтингдан мамлакатимизнинг 3 нафар шахматчиси жой олди.

Теннис: Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади

Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова кеча Австралия очиқ чемпионати саралашининг илк босқичида испаниялик рақибини мағлубиятга учратди.1 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда юртдошимиз биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган бўлса ҳам, ўйиннинг қолган қисмини ўз ташаббуси остида ўтказди ва 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Uzbekistan Airways самолёти Қозонга қўнаётганда битта двигателда носозлик юз берди

Бортида 173 йўловчи бўлган Airbus А320 лайнери ишдан чиққан ҳолда қўнди. 7 январь куни HY9649/9650 рейсини амалга ошираётган "Тошкент-Қозон-Тошкент" рейсини амалга ошираётган Airbus A320 самолёти қўниш вақтида двигателда носозлик юз берди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз мутахассисларини хавфсизлик маданияти бўйича ўқитмоқда

Жамият томонидан ер ости захираларини қазиб олиш жараёнида фожиаларни олиш мақсадида 6 минг нафарга яқин ходимнинг билимларини оширди. “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан иш жараёнида ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида зарур чоралар ишлаб чиқилган.

ССВ болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — видео

Аввалроқ, ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган.

ССВ болалар ва қарияларга аномал совуқ об-ҳавода кўчага чиқмасликни тавсия қилди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари яқинлашиб келаётган совуқлар хавфи ва аномал совуқ даврда танангизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида маълумот берди. ССВ ўринбосари Элмира Баситханованинг сўзларига кўра, қаттиқ совуқда кўпинча қон томирларининг кескин торайиши кузатилади.

"Вақтида етиб бормасак бизни тўғри тушунинглар" - "103" ҳайдовчилари камерадан келаётган жарималар ҳақида

Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари жарималар келаётганлигини айтиб видео мурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ муносабат билдирди.

Тошкентда 16 та янги сотиб олинган автобуслар ҳаракатланишни бошлади

MAN A22 CNG русумли автобуслар 5 та йўналиш бўйича ҳаракатланади. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ янги сотиб олган 16 та автобуслар пойтахтда ҳаркатланишни бошлади.

Australian Open-2023 ҳақида қизиқарли фактлар

Яқинлашиб келаётган теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати 2023 йилнинг дастлабки йирик мусобақаларидан ҳисобланади. Бу йил ҳам турнир шиддатли ва муросасиз курашларга бой ўтиши кутилмоқда.

Иккита вилоятда 360 млн сўмдан кўпроқ қалбаки пуллар аниқланди

ДХХ қплбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳни фош қилди. ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди.

Жервонта Дэвис енгилмас рақибини муддатидан аввал мағлуб этиб, камарини муваффақиятли ҳимоя қилди

АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 8 январь тонгида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Жервонта Дэвис (28-0, 26 КО) Эктор Луис Гарсияга (16-1, 10 КО) қарши баҳс олиб борди.

Абдусатторов ва Синдаров Нидерландиядаги турнирда иштирок этишади

2023 йилнинг 13-29 январь кунлари Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 85-нуфузли «Tata Steel 2023» турнири бўлиб ўтади.Турнир Challenger ва Master деб номланган 2 гуруҳга бўлинган.

Дэвис кубоги: Ўзбекистон ва АҚШ бўлажак баҳс учун таркибларни маълум қилди

3-5 февраль кунлари теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш Дэвис кубогининг жаҳон саралаш босқичи бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси асосий босқичга йўл олиш учун АҚШга қарши баҳс олиб боради.

Азамат Фазилов президент Администрациясига ишга ўтди

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Азамат Шуҳратович Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Бухородан Москвага режалаштирилган рейс самолёти бошқа бортга алмаштирилди

Boeing-737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида жўнатилади. Москва—Бухоро—Москва йўналиши бўйича Utair UT807/808 рейсидаги самолётни техник сабабларга кўра Boeing-767 дан Boeing-737 га алмаштирилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади

Global Firepower рейтингида Ўзбекистон барча қўшни давлатлар – Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Aфғонистон ва Тожикистонни ортда қолдирди. Global Firepower таҳлилий маркази томонидан тузилган дунёнинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари 145 та армия орасида 62-ўринни эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.