Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.

Устюртдаги қуйи юра даврига тегишли ётқизиқлардан кунига 1 млн. 100 минг куб метрдан ортиқ газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Фото+видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Устюрт минтақасидаги конлар ва истиқболи майдонларда баҳолаш-ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу хақида “Ўзбекнефтгаз” корхонаси ахборот хизмати ёзмоқда.

Самарқандда фуқаро ярим млрд сўмлик газни ўғирлади

У ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та ОПСК сўрғичидан фойдаланиб келаётгани аниқланди. Жомбой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Х.

Жиззахдаги манзил-колониядан қочиб кетган 2 нафар маҳкум ушланди

Улар жамоатчилик ёрдами билан Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида қўлга олинган. Жорий йилнинг 4 январь куни Жиззахдаги манзил-колониядан 2 нафар маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

II МДҲ ўйинлари спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади

МДҲга аъзо давлатлар вакиллари Янги йил арафасида Ҳамдўстлик мамлакатлари II ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида мусобақа низомини тасдиқладилар.МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, II МДҲ ўйинлари жорий йилнинг 4-14 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тошкентда кучли таъсир қилувчи Fatzorb дорисини оздирувчи восита деб алдаб сотганлар ушланди

Мазкур дорининг таркибида кучли таъсир этувчи модда борлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинган.

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган

Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.

Aлишер Қодиров аёлларнинг иш кунини қисқартиришни таклиф қилди

Депутат аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди. Халқ таълими вазирлиги томонидан фарзанди МТТга бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.

Тошкентда 6 яшар қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

47 ёшли эркак қизчага “дом”ларнинг биридаги подъездда тегажоғлик қилган. Cуд эркакка жазо тайинлади.

«Токио Олимпиадасидан кейин фаолиятимни якунламоқчи эдим». Олимпия ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов билан интервью (видео)

Оғир атлетика бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нуриддинов «Дарё» суҳбатида бўлди. Унда Нуриддинов спортга кириб келиши, допинг можаросидан кейин қайтиши ва Париж Олимпиадасига тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб ўтди.

Қисқа муддатли электр таъминотидаги узилишлар жадвалга мувофиқ давом этади — Энергетика вазирлиги

Республика энергетика тизимини яқинлашиб келаётган аномал совуқ об-ҳавога тайёрлаш чора-тадбирлари белгиланди. Энергетика вазири раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида энергетика тизимини яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳавога тайёрлаш бўйича барча зарур чораларни кўриш топширилди.

Талабалар харид қилинган авиа ва темир йўл чипталарини бепул алмаштиришлари мумкин

9 январгача харид қилинган чипталар тегишли муддатга алмаштириб берилади. 50 фоиз чегирма муддати ҳам узайтирилди.

Ўзбекистон Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Афғонистонда аёллар ва қизларнинг давлат ва хусусий олий таълим муассасаларида ўқиши тақиқлангани ҳақидаги хабар юзасидан «чуқур хавотир» билдирди.

Фарғонада Gentra'ни ёқиб юборган мактаб ўқувчиларининг шахсига аниқлик киритилди

3-синф ўқувчиларининг ота-оналарига нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида тарқалган ёш болалар Gentra'нинг олд қисмини ёқиб юборишганлиги тасвирланган видеохабар тарқалди.

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила сезилди

Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистонда сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 5 январь куни Тошкент вақти билан 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Сурхондарёда ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатган фуқаролар қамалди

Ушбу ҳолат Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда содир бўлган. Жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов.

Умра зиёратидан қайтган аёлнинг оёғи остига ёш бола бостирилди

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази муносабат билдирди. Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жиззахдаги манзил-колониядан 2 нафар маҳкум қочиб кетди

Маҳкумлардан бири соғлиғига кўра ўзи жойлаштирилган тиббиёт муассасасидан қочиб кетган. Манзил-колониядан 2 нафар маҳкумнинг қочиб кетганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жиззахда ноқонуний овчилар экология давлат инспекторини калтаклаб, ташлаб кетишди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 2 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига тумандаги A.Икромов ЦИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва ушбу овчиларга нисбатан қонуний чора кўришлик ҳақида сўраб мурожаат қилинган.

Талабаларга контракт тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

Халқаро бокс ассосиацияси рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.Унга кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоаси 37600 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Тошкент вилоятида 9 нафар бола “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланди

Вилоят ССБ мазкур доридан 2 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Оғир атлетика. Денгиз сатҳидан 2600 метр баландликда кечган жаҳон чемпионати

Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг натижалари “ҳамма жойда қизил чироқлар” тарзда қўлга киритилди, дея иқтибос келтирди ахборот воситалари. Чунки оғир атлетикачилар Богота мусобақаларида энг баланд супага кўтарилишда азоб чекишди (Богота денгиз сатхидан 2600 метрда баландликда жойлашган).

2022 йилда Ўзбекистонда 27 миллион доллардан ортиқ чиройли авторақамлар сотилди

Энг қиммат рақам 348 миллион сўм бўлди. 2022 йилда республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Эртага Тошкентдаги туманларнинг бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти тўхтатилади. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги хабарига кўра, Ибн Сино мавзеси Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.  — Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй; — Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй; — Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй; — Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй; — “Янги Жарариқ” маҳалласидаги 900 та хонадон; — Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон; — Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон; — Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.

Қашқадарёда "зам ҳоким" ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди

Ҳоким ўринбосари ва бозор раҳбари Қамаши туманида жойлашган деҳқон бозори атрофига экскаватор машинаси ёрдамида бетон ариқ ўрнатиш ишларини олиб бораётган бўлган. Қашқадарё вилояти Қамаши туманида бозор кўчирилиши ортидан фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Гиёҳвандлик воситалари номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган. ДХХ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Ўзбекистон делегацияси қишки Универсиада ўйинларида иштирок этади

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади. Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

"Қамчиқ"да қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди

Аввалроқ, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Маълум қилинишича, йўлларда қолиб кетган фуқаролар учун исиниш масканлари ташкил этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.