Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади.
7-11 февраль кунлари Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган 67-халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу анъанавий турнирда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишади.
Испания сайёҳлик компанияларидан бирининг бош директори билан тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг Унинcоминг Тоур СЛ сайёҳлик компанияси бош директори, Валенсиядаги Силкwай СЛ» Испания-Ўзбекистон савдо ва сармоя уйининг раҳбари ўринбосари Оскар Латсо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.Учрашувда Ўзбекистон- Беларусь савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.
Марҳум суд ҳукми билан 6 йилга қамалганди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими ҳибсхонада тўсатдан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорнинг ойлиги ҳақидаги саволга беморни яхши даволаб, бемордан ҳам пул олиш мумкинлиги айтди. Наманганда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирокида бўлган очиқ мулоқотда журналист вазирга тизимда коррупцияни бартараф этиш учун шифокорларнинг ойлигини ошириб, уларга яхши шароит қилиш кераклиги таклифини берди.
Самарқанд халқаро технология университети тантанали равишда ўзининг бир йиллигини нишонлади. Ҳа, қадимий кентда замонавий талабларга тўла жавоб берадиган, хориж ўқув юртларидан кам бўлмаган ва, энг муҳими, янги технологиялар кун сайин ҳаётимизга кириб келаётган даврда ишлашга қодир мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган олий ўқув юрти ташкил этилди.
Франция пойтахтида дзюдо бўйича «катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди.
Бирлашган Араб Амирликларида «Fujairah Open-2023» мусобақаси бошланди. Дастлабки кунда катталар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.Июль бошида Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ва мустақил текширув ўтказиш бўйича тузилган парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетов вафоти бўйича ўрганиш олиб боришини маълум қилди.
Париж «катта дубулға» турнирининг дастлабки кунги беллашувлар бўлиб ўтди. -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Камолиддин Бахтиёров Исроил, Қозоғистон ва Корея вакилларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, аммо финал йўлланмаси учун курашда озабойжонлик Балабай Оғаевга ютқазди.
Улар банкоматни бўлакларга бўлиб, ташландиқ жойга ташлаб кетишган. Эркаклар қўлга олинган.
Топилган ноёб тангалар Қорахонийлар даврига тегишли бўлган. Маданий мерос агентлигининг хабарига кўра, Ахсикентдан ноёб тангалар, деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди.
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дэвис кубогида АҚШ билан кечган беллашувларда катта тажриба тўплади. Бугун жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларга кейинги босқич эшигини очди.
Тошкентда 29 ёшли эркак томонидан ўлдирилган 12 ёшли қизнинг онаси ва бувиси бўлган воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди. Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 29 ёшли эркак томонидан 12 ёшли қиз ваҳшийларча ўлдирилди.
Туркманистон Ўзбекистонга «биродарлик ёрдами» сифатида суюлтирилган газни «тегишли ҳажмда» бепул етказиб беради.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бу бўйича Туркманистон президенти тегишли фармон имзолади. Газ Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида берилмоқда.
Қолаверса, аксарият дорихоналарда тақиқланган дори воситалари омборларда сақланган. Жорий йилнинг 26-27 январь кунлари "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Республика ҳудудидаги дорихоналарда тақиқланган дори воситаларининг сотилишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказган.
Улар фаолияти тақиқланган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган. Жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Ш.
Бугун Францияда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. 2 кун давом этадиган мусобақанинг илк кунидан эркаклар ўртасидаги -60 кг, -66 кг ва -73 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўрин олган.
Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблоньский мамлакат мутасаддиларини агар Россия ва Беларус спортчиларига нейтрал мақомда турнирларга рухсат берилса, 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга чақирди. Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қатъий қоидаларга риоя қилган ҳолда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилганди.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ берди. Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиларини мактабдан қайтаётганда номаълум шахслар болаларни олиб кетмоқчи бўлишгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Маданий мерос агентлиги ҳам меҳмонхона қурилишига изоҳ бериб, "Анҳор" канали яқинидаги меъморий ёдгорлик сифатида тан олинган кафе-ресторан қурилиш туфайли зарар кўриши мумкинлигини маълум қилди. Маданий мерос агентлигининг хабарига кўра, Навоий кўчаси "Анҳор" канали бўйида жойлашган "Анҳор" кафе-ресторани архитектура ёдгорлиги сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
Теннис бўйича Дэвис кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ термасига қарши илк кунги ўйинини ўтказди. Илк баҳсда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди.
Ушбу жиноят иши доирасидаги суд 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида бошланади. 2023 йил 6 февраль куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Аниқланишича, мазкур электр энергияси 33 мингдан ортиқ хонадоннинг истеъмолига тенг. Январь ойида 5,6 млрд сўмлик ёки 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди.
Ўзбекистон ТИВ вазифасини бажарувчи Саидов элчи Саййид Aли Aсад Ғилонийнинг уч йиллик фаолияти муваффақиятли якунланганини таъкидлаб, унга мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида турли даражадаги тадбирлар доирасида эришилган амалий келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.