Расул Кушербаев: «Парламентга нисбатан бундай муносабатдан жуда хафаман»

Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз.

Самарқандда 13 ёшли қизни 2 йил давомида зўрлаб, ҳомиладор қилган эркак 12 йилга қамалди

Самарқанд шаҳар суди томонидан мактаб ўқувчисини зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди. 2021 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳридаги мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақидаги хабар бергандик.  Текширув давомида қизни у билан бир уйда бирга яшаб келаётган онасининг хонадоши зўрлагани, зўравонлик қизнинг 11 ёшидан бошлангани аниқланганди.

Расул Кушербаев ортидан яна бир депутат фаолиятини якунлади

Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим — Нуриддин Зайнитдинов. Бугун, 23 декабрь куни Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи $500 пора билан ушланди

У фуқарони ишга киритиш эвазига пул талаб қилган. Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро С.Қ.нинг ариза юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М.

Андижонда иккита МЧЖ 1,6 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлади

Электр таъминоти корхонаси масъул шахслари эътиборсизлиги натижасида давлат бюджетига зарар етказилди. Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Андижон туманида “К.-Ё” электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида “A.-S.” ва “M.S.” МЧЖлар электр тармоғига шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.  Натижада, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Бокс. Аёллар ўртасидаги ЖЧ 2023 йилда Ҳиндистонда ўтказилади

Халқаро бокс федерацияси (IBA) 2023 йил аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати муддатларини маълум қилди. Унга кўра, мусобақа 15-31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Паркент туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ортидан ободонлаштириш бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Аниқланишича, ободонлаштириш бўлими томонидан дарахтларнинг кесилиши оқибатида салкам 600 млн сўм зарар етказилган. Аввалроқ, Тошкент вилоятида Паркент туманида 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар бергандик.  Вилоят прокуратураси хабарига кўра, туман Ободонлаштириш бўлими томонидан туманнинг “Қизил тоғ” МФЙ ҳудудидаги қуриб қолган дарахтларни кесиш юзасидан Давлат хизматлари агентлигига электрон шаклда мурожаат қилинган.  Жараёнда масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги натижасида рухсат берилган дарахтлардан ташқари 7 тўп дарахтлар ҳам кесилган ва ўсимлик дунёсига 587 млн 503 минг 185 сўмлик зарар етказилган.

Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлади

Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев фаолиятини якунлагани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Шахмат. Абдусатторов Озарбойжондаги «блиц»да пешқадамлар сафида бормоқда

Хабарингиз бор, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича рапид+блиц йўналишида "Вугар Гашимов"  халқаро турнири бўлиб ўтяпти. Рапид йўналишида Нодирбек Абдусатторов ғолиб чиққан эди.

Судларнинг ноқонуний қарорлари оқибатида 30 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Бундай ҳолатлар энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган. Ноқонуний чиқарилган қарорлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ички ишлар вазири Тошкентда одамларни кўпроқ автобусларда юришга чақирди

Вазир Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетгани, натижада тирбандликлар сабаб "умуман юриб бўлмай қолганини" айтди. ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Юнусобод туманидаги 8-сон автобуслар саройига ташриф буюриб, у ерда жамоатчилик фаоллари ўртасида суҳбатда одамларни кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.

Тошкент вилоятида номаълум шахслар кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлади

Табиатга етказилган зарар 394 миллион сўмни ташкил этади. Тошкент вилоятида 7 дона шумтол номаълум фуқаролар томонидан кесиб кетилган.

Тошкентда бир кунда бир нечта автомобиллар ойнаси синдириб кетилди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. Жорий йилнинг, 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бир нечта автомашинанинг ойнаси синдириб кетилгангани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Дзюдо. Юсупов бронза медалини қўлга киритди, Бобонов 3-ўрин учун беллашувда ютқазди

Исроилда якунига етиб бораётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг охирги кунида икки нафар спортчимиз медаллар учун курашиш имкониятига эга бўлишди.90 кг  вазнда Давлат Бобонов қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди.

Баҳром Абдураҳимов «Насаф» билан шартномасини узайтирди

Баҳром Абдураҳимов 2023 йилги футбол мавсумида ҳам «аждарлар» билан бирга бўлади. Баҳром бугун «Насаф»билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Париж-2024 ташкилий қўмитаси оғир атлетика бўйича мусобақалар қачон ва қаерда ўтказилишини эълон қилди

Аввал хабар берганимиздек, Париж-2024 учун фақат 120та квота ажратилган. 60таси эркаклар учун ва яна 60таси аёллар учун.

Самарқандда “Док-1 Макс” препаратидан болаларнинг оммавий ўлими қайд этилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “Док-1 Макс” экспертизаси ўтказилмоқда. Препаратни сотиш вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика лойиҳаларида ҳамкорлик қилади

Тошкентдаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари энергетика объектларини модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олди.Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Чилонзор квартира ўғрилар фаоллашган

Тошкентнинг Чилозор туманида уй ўғрилари фаоллашгани кузатилмоқда.

Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди — рўйхат

566 нафар талаба президент ҳамда номдор давлат стипендиялари соҳиби бўлди 2022/2023 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон президенти ва бошқа номли давлат стипендиялари тайинланди. — Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси - 72 нафар; — Навоий номли давлат стипендияси - 234 нафар; — Ислом Каримов номли давлат стипендияси - 100 нафар; — Беруний номли давлат стипендияси - 95 нафар; — Улуғбек номли давлат стипендияси - 26 нафар; — Ибн Сино номли давлат стипендияси - 22 нафар; — Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси - 3 нафар; — Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси - 8 нафар; — Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси  - 6 нафар.

Тошкентда ўқиётган андижонлик талабаларга уйига қайтиш учун бепул таксилар ажратилади

Автомашиналар 27 декабрь куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан Андижонга жўнайди. Тошкентда ўқиётган янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади.

Тошкентдаги Шимолий вокзал ёнида қизга тегажонлик қилган эркак бор-йўғи 15 суткага қамалган

Тошкентдаги Шимолий вокзал ёнида қизга тегажонлик қилган эркак бор-йўғи 15 суткага қамалган.

Самарқандда заргарликни ривожлантириш бўйича 155 миллиард сўмлик инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилди

Халқимизда шундай гап бор – дунёда битта аёл қолса ҳам заргарга иш топилади. Бу муболағали гап замирида заргарликнинг қанчалик муҳим, ҳамма давр ва замонларда ҳам эҳтиёж юқори бўладиган касб, ҳунармандлик тури эканлиги билдирилган.

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юки юборилди

Тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Хайратонга жўнаб кетди. Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Хайратон шаҳрига жўнатилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Тошкентлик йигит Россияда йил талабаси бўлди

Москвада "Йил талабаси" Россия миллий мукофоти якунлари сарҳисоб қилинди. Финалда 70 та ҳудуддан 1000 киши иштирок этди.

Бокс. Усик ва Фюри ўртасида ўзаро жанг ўтказилади

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик ва WBC камари соҳиби Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг ўтказишга келишиб олишди. Энди тўқнашув қачон ва қаерда ўтказилишини аниқлаб олиш қолди.

Ўзбекистонда 1000 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади

26 декабрдан бошлаб Марказий банк номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқаради. Ўзбекистонда 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади.

Тошкентдаги каналда ов қуроли билан ўрдак овлаётган шахс ушланди

У билан бирга ов қилаётган шериклари текширувчилар боргунча воқеа жойидан кетиб қолган. Давлат экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бўзсув каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтган қисмида ўрдакларнинг овланаётгани бўйича мурожаат келиб тушган.

Дзюдочиларимиз бугун Мастерс турнирида 2та медаль қўлга киритишди

Исроилда давом этаётган дзюдо бўйича «Мастерс» турнирининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.Унда спортчиларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди.

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда

Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.