Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади. Илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди.

Human.uz сайти раҳбарлари Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди

Telegram канал администраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда. Жорий йилнинг 27 январь куни Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва сайтнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Ўзбекистонда 1 февралдан нима ўзгаради?

Ўзгартиришлар Савдо-саноат палатасига аъзо бўлишни режалаштираётган тадбиркорлик субъектлари ва қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга таъсир қилади. Norma.uz маълумотларига кўра, жорий йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Aдвокатларнинг ордерлари электрон шаклга ўтади Aдвокат тузилмалари муайян ишни юритиш учун анъанавий шаклдаги буйруқ мақомига тенглаштирилган QR кодли “Электрон адвокат буйруғи” чиқаради.

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100% улуши Россия компаниясига сотилди

Россиянинг "Татнефт" компанияси заводни мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда $80,0 млнга сотиб олган. 2022 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Россия бизнес форуми доирасида олиб борилган музокаралар натижасига кўра Россиянинг “Татнефт” компанияси билан “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100 фоиз улушини мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда, келгусида корхонада янги турдаги резинотехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шарти билан 80,0 млн АҚШ долларига сотиб олиниши юзасидан келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Ўзкимёсаноат АЖ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Қирғизистон стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияни имзолади. Қолаверса, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари алмашилди.

Манхэттенда қўпорувчилик ҳаракатини содир этган ўзбекистонликка ҳукм чиқарилган. У қатл этилиши мумкин

2017 йилда Нью-Йорк шаҳрида Хеллоуин байрами пайтида қўпорувчилик қилган ўзбекистонлик Сайфулло Сойипов айбдор деб топилиб, ўлим ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

«Tata Steel Chess-2023»: Бугун пешқадамлар жанги бўлиб ўтади

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳсларига гувоҳ бўламиз. Унда «Мастерс» гуруҳида биринчи ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан, «Челленжер» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса бошқа бир нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб боради.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатди

Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар кенгаши депутатлиги муддатидан олдин тугатилди.

Ўзбекистонда ўтган йили 469 нафар шахс вояга етмаганларга зўравонлик қилди

23 нафар шахс 14 ёшга етмаганларнинг номусига теккан. 250 нафарга яқин киши эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган.

«Қирғизистон — энг яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган дўст» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда ўзбек-қирғиз чегараси делимитацияси якунланганини тарихий воқеа деб атади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик ҳамда муаммоли масалалар йўқлиги таъкидланди.

Тошкентда бир йил ичида 17 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ 2022 йилда содир бўлган ЙТҲлар, қоидабузарликлар ва ЙТҲ туфайли вафот этганлар ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тошкентда аёл киши кўчада ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида видео чиқарган икки блогер жаримага тортилди — видео

Видеода улар аёлларнинг кўчага маҳрамсиз чиқмаслиги, кўчага чиққанда ҳижобда чиқиш кераклигини айтишган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Д.

Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғи емирилмоқда

Қайд этилишича, емирилиш оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди. Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғининг емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди.

Бокс афсонаси Майк Тайсон 90 йилларда жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда

Бокснинг оғир вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони Майк Тайсон ўтган асрнинг 90 йиллари бошида Нью-Йоркнинг Олбани шаҳрида содир бўлган жинсий зўравонликда айбланмоқда.Суддан исми сир бўлиб қолишини сўраган аёл собиқ боксчи уни лимузинда зўрлагани ва шундан сўнг йиллар давомида жисмоний ва руҳий қийналиб келгани учун 5 миллион доллар товон талаб қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” томонидан Устюрт регионида газ қазиб чиқариш ва захира ҳажмини ошириш борасида бажарилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишида қуйилган вазифалар, шунингдек Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан табиий газ қазиб чиқаришга амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилмоқда. “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионида бўлиб, аномал совуқ ҳарорат давом этаётган даврда бошқармада 2023 йилда режалаштирилган геологик техник тадбирлар ижроси, хусусан углеводородлар захираларини кўпайтириш, конлардан табиий газ қазиб чиқаришни ошириш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Тошкент ҳокими в. б. «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини алмаштирди

Яқинда тайинланган Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда.

Қашқадарёда “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси филиалининг собиқ раҳбари 1.8 миллиард сўмни талон-тарож қилганликда айбланмоқда

Қашқадарёда “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси филиалининг собиқ раҳбари 1.8 миллиард сўмни талон-тарож қилганликда айбланмоқда.

Ўзбекистонлик спортчи U22 Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Таиландда бўлиб ўтган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси аниқланди. Ўзбекистон терма жамоасининг 71 кг.

Тиланчиларга садақа берганлар уларнинг гуноҳ иш қилишига шароит яратиб берган бўлади — Фатво маркази (видео)

UzNews.uz мухбири Мусулмонлар идораси Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломиддин Холбоевдан интервью олди. Тиланчилик — динимизда қораланган ишлардан ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди

Президент рафиқаси билан бирга Бишкекка борди. Аэропортда меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди

Ўзбекистон раҳбари ва биринчи хонимини қўшни Қирғизистон президенти ва биринчи хоними кутиб олди. Қирғизистонга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Ата-Бейит» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради.

Фарғонадан Қирғизистонга йўловчи ташувчи микроавтобус қатнови қайта тикланди

Мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди. Бугун, 26 январдан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Боксчи йигитларимиз ҳам U22 Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Таиландда бўлиб ўтган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси катта устунлик билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.Делегациямиз турнирда жами 11та медални қўлга киритишган бўлса, шуларнинг 9 таси олтин бўлди.

Бокс U22. Жаҳонгир Зокиров — Ўзбекистон учун 9-олтин медаль соҳиби!

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. +92 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров финалда хитойлик Аижахаир Туонгонгдажига қарши жанг ўтказди ва катта устунлик билан ғалаба қозонди — 5:0!Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясига Таиланддаги қитъа чемпионатида 9та олтин медални қўлга киритди.

Бокс U22. Нусрат Тоҳиров ўзбек дербисида ғалаба қозонди (видео)

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -92 кг вазн тоифасидаги финалда икки ўзбек боксчиси тўқнаш келишди.

Бокс U22. Шоҳжаҳон Абдуллаев 2-раундда нокаут билан ғалаба қозонди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -86 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев чемпионлик учун индонезиялик Роберрд Мускитага қарши жанг олиб борди.

Бокс U22. Жасурбек Йўлдошев олтинчи «олтин»ни тақдим этди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -80 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошев олтин медаль учун хитойлик Халимулати Риемандуга қарши жанг олиб борди ва ғалаба қозонди — 5:0.Шу тариқа, Жасурбек Йўлдошев Ўзбекистон делегациясига олтинчи олтин медални тақдим этди.

Бокс U22. Аълохон Абдуллаев учинчи қозоғистонлик боксчини мағлуб этди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -75 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Аълохон Абдуллаев олтин медаль учун қозоғистонлик Диас Молжигитовга қарши жанг олиб борди.

Бокс U22. Нурислом Исмоилов ҳам қозоқ боксчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -71 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Нурислом Исмоилов олтин медаль учун қозоғистонлик Сабиржан Аккаликовга қарши жанг олиб борди.

Бокс U22. Шаҳбоз Юнусалиев қозоқ бкосчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. -67кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Ҳамидов олтин медаль учун қозоғистонлик Абзал Серик билан жанг олиб борди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.