Вилоят ҳокимлиги мавжуд бинолар ва талабалар турар жойлари ўқув жараёнларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди. Ҳозирда дарсларни бошлаш юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.
Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати мазкур хабарларга раддия бериб, чатиштирилган ҳайвонлар қандай ҳолда ҳалол бўлишини тушунтирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга чўчқа билан чатиштирилган қўйлар кириб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати тарқатилган шу каби хабарларга муносабат берди.
Маълум бўлишича, у илонларни хашак ўриш пайтида тутиб олган. Кейин, жониворларни 2 ёшли фарзандига тутқазган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд мазкур фуқарога жазо тайинлади. Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд аэропортида “Шереметево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаронинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотган.
Аввалроқ, Тошкентдаги тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳайдовчилари беморларни олиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима солинганидан шикоят қилиб, видеомурожаат билан чиқишганди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур мурожаатга муносабат билдирди.
Халқаро шахмат федерацияси 2023 йилнинг илк ойида ФИДEнинг 100 нафар энг кучли шахматчилари рўйхатини эълон қилди.Эътиборлиси, ушбу рейтингдан мамлакатимизнинг 3 нафар шахматчиси жой олди.
Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова кеча Австралия очиқ чемпионати саралашининг илк босқичида испаниялик рақибини мағлубиятга учратди.1 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда юртдошимиз биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган бўлса ҳам, ўйиннинг қолган қисмини ўз ташаббуси остида ўтказди ва 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Бортида 173 йўловчи бўлган Airbus А320 лайнери ишдан чиққан ҳолда қўнди. 7 январь куни HY9649/9650 рейсини амалга ошираётган "Тошкент-Қозон-Тошкент" рейсини амалга ошираётган Airbus A320 самолёти қўниш вақтида двигателда носозлик юз берди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати.
Жамият томонидан ер ости захираларини қазиб олиш жараёнида фожиаларни олиш мақсадида 6 минг нафарга яқин ходимнинг билимларини оширди. “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан иш жараёнида ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида зарур чоралар ишлаб чиқилган.
Аввалроқ, ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари яқинлашиб келаётган совуқлар хавфи ва аномал совуқ даврда танангизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида маълумот берди. ССВ ўринбосари Элмира Баситханованинг сўзларига кўра, қаттиқ совуқда кўпинча қон томирларининг кескин торайиши кузатилади.
Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари жарималар келаётганлигини айтиб видео мурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ муносабат билдирди.
MAN A22 CNG русумли автобуслар 5 та йўналиш бўйича ҳаракатланади. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ янги сотиб олган 16 та автобуслар пойтахтда ҳаркатланишни бошлади.
Яқинлашиб келаётган теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати 2023 йилнинг дастлабки йирик мусобақаларидан ҳисобланади. Бу йил ҳам турнир шиддатли ва муросасиз курашларга бой ўтиши кутилмоқда.
ДХХ қплбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳни фош қилди. ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди.
АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 8 январь тонгида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Жервонта Дэвис (28-0, 26 КО) Эктор Луис Гарсияга (16-1, 10 КО) қарши баҳс олиб борди.
2023 йилнинг 13-29 январь кунлари Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 85-нуфузли «Tata Steel 2023» турнири бўлиб ўтади.Турнир Challenger ва Master деб номланган 2 гуруҳга бўлинган.
3-5 февраль кунлари теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш Дэвис кубогининг жаҳон саралаш босқичи бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси асосий босқичга йўл олиш учун АҚШга қарши баҳс олиб боради.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Азамат Шуҳратович Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Boeing-737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида жўнатилади. Москва—Бухоро—Москва йўналиши бўйича Utair UT807/808 рейсидаги самолётни техник сабабларга кўра Boeing-767 дан Boeing-737 га алмаштирилди.
Global Firepower рейтингида Ўзбекистон барча қўшни давлатлар – Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Aфғонистон ва Тожикистонни ортда қолдирди. Global Firepower таҳлилий маркази томонидан тузилган дунёнинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари 145 та армия орасида 62-ўринни эгаллади.
Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Устюрт минтақасидаги конлар ва истиқболи майдонларда баҳолаш-ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу хақида “Ўзбекнефтгаз” корхонаси ахборот хизмати ёзмоқда.
У ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та ОПСК сўрғичидан фойдаланиб келаётгани аниқланди. Жомбой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Х.
Улар жамоатчилик ёрдами билан Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида қўлга олинган. Жорий йилнинг 4 январь куни Жиззахдаги манзил-колониядан 2 нафар маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
МДҲга аъзо давлатлар вакиллари Янги йил арафасида Ҳамдўстлик мамлакатлари II ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида мусобақа низомини тасдиқладилар.МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, II МДҲ ўйинлари жорий йилнинг 4-14 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мазкур дорининг таркибида кучли таъсир этувчи модда борлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинган.
Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.
Депутат аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди. Халқ таълими вазирлиги томонидан фарзанди МТТга бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.
47 ёшли эркак қизчага “дом”ларнинг биридаги подъездда тегажоғлик қилган. Cуд эркакка жазо тайинлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.