Вилоят ҳокимлиги томонидан 23 ёшли ҳайдовчига китоб, ташаккурнома ва яна бошқа совғалар берилди. Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автотураргоҳ олдида кетаётган болага итлар ҳамла қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк нутқида халқнинг юксак ишончини оқлаш учун бор билим, тажриба ва кучини сарфлашини, керак бўлса, бунинг учун жонини ҳам беришга тайёрлигини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни мамлакатга хорижий сармояларни жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилишда якшанба куни бўлиб ўтган сайлов якунларини сарҳисоб қилар экан, «донишманд халқимиз жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказди», дея таъкидлади.
Президент видеоселектор йиғилишида сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари, транспорт вазири ўринбосари, «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Ҳуснутдин Хосилов ва «Автойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этди.Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарларни ишдан олди.
Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилган. Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Ўзбекистон президентининг муддатидан олдин ўтказилган сайловида овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди. Робахон Маҳмудова 4,43%, Улуғбек Иноятов 4,02%, Абдушукур Ҳамзаев 3,74% овоз тўплади.
«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги 47 та (улар жами 822 та) сайлов участкаси маълумотларини таҳлил қилди. Ғолиб Шавкат Мирзиёев уларда 48,7 фоиздан 96,5 фоизгача овоз тўплади.
Жорий йилнинг 10-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди. Миссия таркиби ХВЖ ходимлари Стефан Весперманн, Жон Миддлтон ҳамда ОТБ ходимлари Нажам Жавайд ва Го Нагаталардан иборат бўлди.
Самарқандда дайди итлар ҳамла қилган боланинг ҳозирги аҳволи ҳақида изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда болага итлар ҳамла қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинганда, божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича берган баёнотида Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш ва мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси якшанба куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича баёнот берди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Со Уэслига қарши дона сурди.
Европа ва Осиё маданиятларини уйғунлаштирган, дунёнинг энг гавжум метрополларидан бири бўлган Истанбул, ўзининг бир қатор дунёга машҳур диққатга сазовор жойларига эга. Шаҳарнинг Онадўли томони ёки Осиё қисми — сокин, аммо «ҳаяжонли» саргузаштларни ҳадия этади.
Ўзбекистонда президентлик сайлови «яхши тайёргарлик кўрилган» бўлса-да, «ҳақиқий рақобат»дан холи бўлди, дейди ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси. Кузатувчиларга кўра, сайлов куни «сокин ўтди», лекин қонунбузарликларсиз эмас.
7-9 июль кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Каттақўрғон туманида CEEC Samarqand цемент” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона барпо этилмоқда. Туманнинг Янгиҳаёт массивида хитойлик ҳамкорлар иштирокида ташкил қилинаётган мазкур заводнинг ишлаб чиқариш ускуналарини монтаж қилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олади. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Ушбу камералар белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашни ёзиб олишга мўлжалланган. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқинди ташланадиган жойларда 25 та замонавий камералар ўрнатилиб, диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари «Amerika Ovozi» мухбирининг саволларига жавоб берар экан, МСКга ҳеч ким тазйиқ ўтказмагани, у мустақиллиги ва Конституцияга асосан фаолият олиб бориши, қолаверса, ЕХҲТ ДИИҲБ «олий ҳакам эмаслиги ва унга ёқиш учун сайлов ўтказилмаслигини» таъкидлашди.Душанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари президент сайлови натижаларини эълон қилиб бўлгач, маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, жумладан ОАВ вакиллари билан фикр алмашди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтда 10 июлдан 11 августгача иссиқ сув таъминоти босқичма-босқич тўхтатилади. Ёзда иссиқлик энергиясини асосий етказиб берувчи "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган 1-8-IM иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Ўзбекистонда ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари ўз миссиясини якунлади. Миссия «сайлов муқобиллик асосида, шаффоф, очиқ, адолатли ва демократик тамойилларга мос равишда ўтганини» қайд этди.
Шунингдек, 70 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони 70 нафарни ташкил қилди. Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2023 йилнинг ярим йиллигидаги туғилишлар сони ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.
Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловидаги ғалабаси эълон қилингач, у қўшни ҳамда ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табрикларни қабул қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов табриклади.
Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.
Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.
Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open” мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида даянга чиққан саккиз нафар ҳамюртимизнинг ярми ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Телеграм каналда порногифларни тарқатган учун Ўзбекистонлик фуқаро 16,5 миллион сўм жаримага тортилган. Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.Uz лойиҳаси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Анди Аранитаси 1 сентябрдан бошлаб ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари бўлади. ЕТТБ мамлакат билан ҳамкорликни тиклаган 2017 йилдан бери банк ваколатхонасини Алкис Дракинос бошқариб келаётганди.
ФВБ воқеа тафсилотларини маълум қилди. Кеча, 9 июль куни соат 19:13 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқурнинг ўпирилиши ҳамда бир фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.