Ханчжоу-2022: Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда иккинчи бўлишди

Ўзбекистон делегациясида навбатдаги медал. Дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда ҳамюртларимиз кумуш медални қўлга киритишди.

«Бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик» — президент

«Еттилик»га айланган «маҳалла бешлиги» тизими «эшитувчи давлат» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган, — деди Шавкат Мирзиёев. «Одамларнинг бизга берган ишончини оқлаймиз десак, бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик».

Ханчжоу-2022: Феруза Содиқова кумуш медалга сазовор бўлди

Таэквондо баҳсларидан яна бир хушхабар! Юртдошимиз Феруза Содиқова -67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Маданий мерос объектлари ҳудудида пластик маҳсулотлардан фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Тақиқланган нарсаларга полиэтилен пакетлар, стаканлар ва музқаймоқ таёқчалари киради. Ўта катта ҳажмдаги қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, фуқаролар 8,2 миллион сўмгача жаримага тортилади.

Ханчжоу-2022: Медалларга даъвогар уч нафар шахматчимизда ғалаба

Шахмат баҳсларида 8-тур якунланди. Эркаклар ўртасида медалларга даъвогар Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоров, қизларимиздан Умида Омонова ўз партияларида ғалаба қозонишди.

Ханчжоу-2022: Лазизбек Мулложоновдан муваффақиятли дебют

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ҳам Осиё ўйинларидаги дебют жангини ишончли ғалаба билан ўтказди. Ҳиндистонлик Санжит билан жанг қилган Лазизбек 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

25 сентябр куни Қатар давлатида  ўз ишини бошлаган ХХII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференсиясида Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг телеграм каналида ёзди.

Энди Тошкентда трансформаторда авария бўлса ҳам "свет" ўчмайди — Энергетика вазирлиги (видео)

Пойтахтга битта маҳаллага электр энергияси етказиб бериш кучига эга генераторлар олиб келинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан барча туман электр таъминоти корхоналарига электр кўчма генераторлар тақдим қилинди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Ханчжоу-2022: Феруза Содиқова ҳам финалда!

Осиё Ўйинларида иккинчи финалчимиз номи аниқ бўлди. Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда.

Ханчжоу-2022, таэквондо: Улуғбек Рашитов ажойиб жанг орқали финалга чиқди!

Осиё Ўйинларида дастлабки финалчимиз номи аниқ бўлди. Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов (-68 кг) ярим финалда жанубий кореялик Жин Хо Жунга қарши даянга кўтарилиб, ажойиб ғалабани қўлга киритди.

Ханчжоу-2022, таэквондо: Рашитов ва Содиқова ярим финалда, Жайсунов аламли мағлубиятга учради

Осиё Ўйинларида бугун эркаклар икки, аёллар бир вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда. Икки вакилимиз ярим финал кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозониб, ярим финалгача етиб келишди.

Қуёш панеллари орқали олинган электрни давлатга 1000 сўмдан сотса бўлади

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатганлик учун имтиёзлар берилади. Ўзбекистон тарихида биринчи марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилди.

Ханчжоу-2022: Феруза Содиқова қозоғистонлик рақибасини енгиб, ярим финалга чиқди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда. Қозоғистонлик Нурай Хуссайновага қарши даянга чиққан ҳамюртимиз раундлар бўйича 2:1 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ханчжоу-2022: Теннисчимиз ярим финалда!

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Хитой Таипейи вакили Чун-Хсин Сенгга қарши кортга тушган спортчимиз 4:6, 7:6 ва 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022: Улуғбек Рашитов мусобақа медалини нақд қилди

Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Таэквондо бўйича мусобақаларда иштирок этаётган Улуғбек Рашитов (-68 кг) яна бир ғалабани қўлга киритиб, шоҳсупадан ўз ўрнини кафолатлаб қўйди. Хитой Таипейи аъзоси Йи Жуи Чиуни катта қийинчиликсиз доғда қолдирган Рашитов ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Энди маҳаллаларда солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими лавозимлари жорий қилинади

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси кабилар таркибига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади. Ўзбекистонда энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади.

Энди тиббиёт талабалари робот-симуляторлар ёрдамида инсон омилисиз имтиҳон топширади

Талабалар клиник имтиҳонлардан ўта олса, шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади.

Ханчжоу-2022. 27-сентябрда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 27-сентябрь куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Ханчжоу-2022: Бугун ўзбекистонлик спортчилар 8 та медаль қўлга киритди

Ханчжоу мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларининг бугунги кунги беллашувларида Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон делегацияси Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан сўнг 4-ўринда бормоқда.

Ханчжоу-2022. Дзюдочиларимиз Осиё Ўйинларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинларининг яккалик беллашувларини юқори нотада якунлади. Спортчиларимиз мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида дзюдо ватани Япониядан сўнг иккинчи ўринда тугатишди.

Тайсон, Ҳолифилд, Цзю ва бошқа бокс афсоналари ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради (видео)

Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенциясини Тошкент шаҳрида ўтказади. Марказий Осиё давлатлар ичида илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли тадбир 12—17 ноябрь саналарига белгиланган.

Урганч шаҳридаги оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубогида қандай натижалар қайд этилди?

Жорий йилнинг 15-23 сентябрь кунлари Урганч шаҳри оғир атлетика бўйича кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар ўртасида (U17) Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди. Мусобақада 28 та жамоадан жами 380 нафар спортчи иштирок этди.

Паркентдаги қишлоқлардан бирига Тянь-Шань қўнғир айиғи тушиб келди

Ушбу ҳудуднинг дала шийпонларида яшовчи 4 та оила ва уларнинг уй ҳайвонлари ўзларининг яшаш хонадонларига кўчириб юборилди. Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли қишлоқларидан бири бўлган "Сўқоқ" қишлоғининг "Тосар" ҳудудидаги "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати.

Kompromatuzb Telegram-канали бўйича судланувчиларга суд ҳукми ўқилди

Хуршид Далиев ва Сиёвуш Хошимовдан бир қатор айбловлар олиб ташланди. Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан якуний суд ҳукми ўқилди.

Ханчжоу-2022: Иккинчи байроқдоримиз ҳам шоҳсупада!

Делегациямизнинг иккинчи байроқдори, қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам бугунги кунни медал билан якунлади. Сабля бўйича яккалик дастурида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда жанубий кореялик Жису Юнга кичик фарқ – 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.

Журналистлардан юзлаб болаларнинг касалхонага ётқизилиши масаласини «ковламаслик» сўралди

Наманганда журналистлар шифохонага ётқизилган болалар билан боғлиқ вазиятни ёритиш бўйича расмийлар билан тортишди. Ўзини ССВ раҳбари ёрдамчиси сифатида таништирган шахс вазирга интервью бериш тақиқланганини айтди.

Ханчжоу-2022: Алишер Юсупов япониялик рақибини мағлубиятга учратиб, бронза медалига эга чиқди

Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган дзюдочимиз Алишер Юсупов ҳам Осиё ўйинлари совриндорлари қаторидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Ханчжоу-2022'да бешинчи олтин: Музаффарбек Тўрабоев Осиё ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир олтин медаль билан бойиди. Байроқдоримиз Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медалимизни келтирди.

Ханчжоу-2022: Даря Латишева Осиё ўйинларининг икки карра совриндори

Ушучимиз Даря Латишева ҳам Осиё Ўйинларида бугун делегециямиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Спортчимиз нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди.

Ханчжоу-2022: Давлат Бобонов кумуш, Ирисхон Қурбонбоевадан бронза медалига сазовор бўлди

Осиё Ўйинларининг дзюдо баҳсларида медаллар учун ҳал қилувчи жанглар бошланди. Дзюдочимиз Давлат Бобонов делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.