Жорий йил 28 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси FIDEнинг энг нуфузли, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган тадбири ҳисобланиб, унда дунёнинг 200га яқин давлатлари ўз терма жамоалари билан иштирок этишади.Бу сафарги олимпиадада 188та эркаклар ҳамда 162та аёллар терма жамоалари ғолиблик учун дона суришмоқда.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат олимпиадасида 7-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Перу устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, 12 очко билан жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.
Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат олимпиадасида бир кунлик танаффусда сўнг бугун 7-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перуга қарши баҳсларда иштирок этди.
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Ўзбекистондаги болалар боғчаларида олти кун ичида учта бола вафот этган.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди.
Узоқ шарқнинг марказий шаҳри бўлмиш Владивостокда давом этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари дастури учун белгиланган 6-кунги мусобақалар ўз якунига етди.Ёш спортчиларимиз ўйинларнинг яна бир довонидан муваффақиятли ўтишди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) рейтинги янгиланди. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.
Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.
Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди. Ушбу кун дастурида уч вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.
Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Тошкенттумангаз” газ таъминоти идораси сервис хизмат кўрсатиш бўлими ходими Дониёр Ҳамидов 300 минг сўм ва 700 доллар миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олинган.
Иш жойида чилим чекаётган ходимларни акс этган видеолавҳа кеча ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди.
Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади.
Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.
Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди.
Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирди.
Президент суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратишни топширди. Бош прокуратура академияси раҳбарининг сўзларига кўра, юқори малакали терговчилар корпусини шакллантириш вазифаси қўйилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагач, ўз очколарини 10тага етказди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб — Ҳиндистонга қарши баҳсларда иштирок этди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлим ўз ўйинларини якунлади.
Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади.
Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган қилган уч нафар эркак муддатидан илгари озод қилинган.
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.
Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.