Илк бор таэквондочи қизимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

ЖЧнинг иккинчи кунида вакилларимиз яна учта медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, Лайло Ҳасанова барча рақибаларини таслим этди ва қизларимиз орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек таеквондочиси бўлди.

Мудофаа вазирлиги давлат харидлари соҳасида қонунбузарликлар ҳақидаги хабарни рад этди

Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши кураш агентлигининг давлат харидлари тўғрисидаги қонун бузилиши ҳақидаги хабарини рад этди. Ҳуқуқбузарликлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига алоқаси бўлмаган «Харбий савдо» корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида содир этилган, дейилади хабарда.

Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова бугун Ўзбекистон термасига қарши ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бошланган шахмат олимпиадасида АҚШ терма жамоаси шарафини ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қилмоқда. Америкалик қизлар кеча Пуэрто Рикага қарши баҳсларда иштирок этиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) навбатдаги жангини UFC 280 турнирида ўтказади.Абу-Дабида бўлиб ўтадиган мусобақада Муродовга бразилиялик Кайо Борральо рақиблик қилади.

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистонликлар 1-турни ишончли ғалаба билан бошлашди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланди. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари дастлабки турда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.

«IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев жума куни IT-мутахассислар билан учрашиб, масъул раҳбарларга интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш, Astrum намунасида ҳудудларда IT-академиялар ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рақамлаштиришни биринчи галдаги вазифалар қаторига олиб чиқишни буюрди.29 июль куни Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги «Astrum» IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Асадбек Абдумаликов: «Осиё болалари – 2022” халқаро спорт ўйинларида яна бир медални қўлга киритишни мақсад қилганман»

Хабарингиз бор, бугун Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари-2022” халқаро спорт ўйинларига старт берилди. Дастлабки куни спортнинг бешта тури бўйича мусобақалар ўтказилмоқда ва улардан фақатгина сузиш баҳсларида медаллар ўйналмоқда.

Элнур Абдураимов мексикалик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, 10-ғалабасини қўлга киритди (видео)

Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (-58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (10-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказди.АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган бокс оқшомида Элнурга мексикалик Леонел Морено (11-2-1, 9 КО) рақиб бўлди.

Владимир Норов Самарқандда ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилишини маълум қилди

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б.

Таэквондо ЖЧ. Биринчи кунда 5та медаль қўлга киритилди

Болгарияда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртларимиз 5 та бронза медалини қўлга киритишди.

Владивосток-2022. Дастлабки медаль қўлга киритилди

Бугун Владивосток шаҳрида старт олган «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларининг биринчи куни. Вакилларимиз орасида сузувчимиз биринчи бўлиб делегациямиз ғазнасини кумуш медаль билан тўлдирди.

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.Ўзбекистон ва Россия Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти билан ишлаш ниятини тасдиқлади.

Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор реванш борасида деярли келишувга эришди

Афсонавий боксчи Флойд Мейвезер ва UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс қоидалари бўйича реванш жанги ўтказишга яқин, дея хабар беради The Sun.«Агарда Флойд ўз профессионал рекордини ўртага қўйса, Конор жангга рози бўлади.

Спорт курашлари бўйича U17 ЖЧ. Есенбаева бронза медалини қўлга киритди

Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар ватандошимиз совриндор сафидан ўрин олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган курашчи қизимиз Улмекен Есенбаева бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди тасдиқланди

АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.

Дзюдо. Давлат Бобонов янгиланган рейтингга кўра учинчи ўринга пастлади

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини маълум қилди. Ўтган йили Токио-2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган очколар жорий ҳафтадан бошлаб 50 фоизга қисқаргани боис бир қатор вазн тоифаларида жиддий ўзгаришлар рўй берди.

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.25−27 июль кунлари меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Исроилда ишчи ташриф билан бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Президент аномал иссиқда пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди

Аномал иссиқ пахтачилик учун фавқулодда вазият, лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур, деди президент. Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда ғўзани парваришлаш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди.

Спорт курашлари бўйича U17 ЖЧ. Айтжан Халмаханов — дунё чемпиони!

Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча икки нафар ватандошимиз совриндор бўлишди. 51 кг. вазнда Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди.

Элнур Абдураимов 29 июль тонгида камар учун жанг қилади

Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (9-0, 8КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказади.АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ўтказиладиган бокс оқшомида Абдураимовга мексикалик Леонел Морено (11-1-1, 9КО) рақиблик қилади.

Дзюдочиларимизнинг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби аниқ

4-7 август кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли 21 та терма жамоаси ўртасида кечадиган мусобақада 18 нафар спортчи билан тўлиқ таркибда ғолиблик учун баҳс олиб борамиз.

Саноат корхоналари томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар

✔️ Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид бир қатор устувор вазифалар белгиланган бўлиб, шулар жумласидан саноат корхоналаридан атмосферага ташламаларни камайтириш ва уларни тартибга солишга қаратилган вазифалар ҳисобланади. Ушбу вазифаларни тўлақонли бажариш мақсадида республикада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жангдаги рақиби маълум бўлди.6 август куни АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Бектемирга босниялик Сладан Янянин (32-11, 24 КО) рақиблик қилади.

Асакалик эркак шифокор ҳузурига бир нечта пичоқ ва шуруповёрт билан кириб борган

Асакалик эркак шифокор ҳузурига бир нечта пичоқ ва шуруповёрт билан кириб борган.

«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман» — Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.

Комил Алламжонов президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шафқатсиз одамлар. Тошкентдаги каналлардан бирида 30та сўйилган мушук жасади топилган

Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани маҳаллаларидан биридан ўтувчи каналда 30та мушукнинг жасади, териси ва ичак-чавоқлари топилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.