Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди

Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.

«Биз барча ваъдаларимизни бажаряпмиз, энди AҚШ ҳам ўз ваъдаларини бажарсин» — Амирхон Муттақий

Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.

Диёрбек Эрматов: «Олий мақсадим – Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионатларида дунё рекордини янгилаш»

Пойтахтимиз Тошкентда якунига етган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасида -73 кг вазн тоифасида қатнашиб, даст кўтариш машқида олтин, икки кураш бўйича эса бронза медалига сазовор бўлди. Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг ёпилиш маросимида биз истеъдодли спортчимизнинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.

Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини террористик ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди

Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б.

Афғон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири — ТИВ

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди.

Боксчиларимиз Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди, умумжамоа ҳисобида биринчимиз!

Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича "1-халқаро мусобақа" ўз якунига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Турсуной Жабборова: «Бу мусобақа ўзгача таассурот қолдирди»

Хабарингиз бор, оғир атлетика бўйича юртимизда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам спортчиларимиз учун омадли келди.

Муҳаммад Алининг чемпионлик камари 6,18 миллион долларга сотилди

Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг шахсий буюмлари кимошди савдосида сотилди, дея хабар беради France Press.Кимошди савдосида сотилган асосий буюм Али 1974 йилда Жорж Форманни нокаутга учратиб, қўлга киритган чемпионлик камари эди.

Оғир атлетика: Мирҳосил Мирзабоев ва Нурбол Абдурашитов 3 тадан медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиз Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди.

Тошкентда квартираларни ўмарган жиноий гуруҳ аъзоси қидирувга берилди

ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда квартираларни ўмарган жиноий гуруҳ аъзоси қидирувга берилган. Ана шундай ҳолатлардан бири пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган.

«Тартибга солувчи гильотина» усули орқали ҳукуматнинг 422 та қарори бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамаси битта қарори билан ўзининг 422 та қарорини бекор қилди. Бунда «тартибга солувчи гильотина» усулидан фойдаланилди.

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди

24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қўшни давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Беларус, Россия ва Туркия раҳбарлари табриклади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга иккита от совға қилди.

Оғир атлетика: Турсуной Жабборова катта устунлик билан Осиё чемпионига айланди

Тошкентда якунланиб бораётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида оғир вазн тоифасида қизлар беллашуви тугади. Таниқли вакиламиз Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида қитъамиз ёшлари орасида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади — Шерзод Асадов

Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.

Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медаль қўлга киритишди

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Бугун 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди.

Бокс. Уч нафар юртдошимиз кейинги босқичда

Қувайтдаги мусобақада уч нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олди. -51 кг вазнли Абдумажид Маннопов яманлик рақиби рингга чиқмагани учун боксчимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.

Оғир атлетика. Аброрбек Маъруфбековдан олтин хет-трик!

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади. Ҳамюртимиз барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медаль келтирди.

Оғир атлетика: Ҳожиакбар Олимов Осиё чемпионатида 3та медаль қўлга киритди

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Ҳожиакбар Олимов 1та олтин ва 2та кумуш медални қўлга киритди.

Оғир атлетика: Мадина Файзуллаева — Осиё чемпиони!

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева -76 кг.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Эркабой Тажиев Қорақалпоғистон прокурори бўлди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги жанги бекор бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши ўтказиши керак эди.Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақаси доирасида Абусуфён Дастин Столфсфусга қарши октагонга кўтарилади.

Марказий банк бошқарув йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоизгача пасайтирилди

Май-июль ойларида қисқа муддатли ташқи шоклар таъсирини пасайиши ҳисобига макроиқтисодий ҳолатнинг нисбатан барқарорлашиши ҳамда тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш бўйича кутилмаларнинг ортда қолиши 2022 йил якунида инфляция даражасининг 12-14 фоизлик прогноз коридорининг медианисидан пастроқ, яъни қуйи чегарасига яқин шаклланиш эҳтимолларини оширмоқда. Бу ўз навбатида, инфляциянинг апрель ойидаги прогноз даражасидан қисқа муддатли омиллар таъсири ва кутилмалар бўйича қўшилган юкламани олиб ташлаш ва шунга мос равишда, пул-кредит шароитларини ҳам ўзгартириш имконини беради.

MASTERCARD билан Марказий банк ҳамкорлик англашув Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда MASTERCARD EUROPE S.A. ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзоланди.

Оғир атлетика: ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида медаллар жамғаришда давом этишмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун -64 кг вазн тоифасида U-17 тоифасида иштирок этган Машҳура Рустамова даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра 3 та бронза медални қўлга киритди.

Шохжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум

Ҳамюртимиз Шохжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 10 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида ўтказилади. Ушбу учрашув супер енгил вазн тоифасида (63,5) Шохжаҳон Эргашев ҳамда мексикалик Анхел Мартинес ўртасида кечади.

Енгил атлетика. 7-кун Ямайка ва АҚШ спортчиларига аталди

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида еттинчи кун ортда қолди. Унда иккита финал дастури ўрин олиб, ҳар иккиси ҳам 200 метр масофага кечган беллашувлар бўлди.

Дзюдо: ёшларимиз Осиё чемпионатида 14та медаль қўлга киритишди

Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.