Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси Зангиотага кўчирилади

Мазкур шифохонада беморлар учун етарли шароит бўлмаганлиги сабаб тиббиёт муассасаси иш фаолияти тўхтатилди. Махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги Республика юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилади.

Шахмат. Абдусатторов «Tata Steel Chess India 2022» турнирида бугун бир мағлубият, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этди

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида бугун шахмат бўйича «Tata Steel Chess India 2022» халқаро турнири бошланиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Унда 10 нафар шахматчи дастлаб рапид йўналишида ўз омадларини синаб кўришади.

Ўзбекистон ва АҚШ фаол сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёр — ТИВ

АҚШ маъмурияти Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак беришда давом этади. Бу ҳақда мамлакат элчиси Жонатан Девид Хенник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов билан учрашувда айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Украина бизнес учун ўзаро имтиёзлар беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Украина элчиси Николай Дорошенко ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ишбилармон доираларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

1 декабрдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилиши белгиланганди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов бугун Ҳиндистондаги мусобақада иштирокини бошлайди

Олимпиада чемпиони, рапид бўйича амалдаги ҳаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов 29 ноябрь – 4 декабрь кунлари Калкутта (Ҳиндистон) шаҳрида  рапид ва блиц бўйича бўлиб ўтадиган  «Tata Steel Chess India 2022» халқаро шахмат турнирида иштирок этади. 29 ноябрдан 1 декабрга қадар рапид турнир, 3-4 декабрь кунлари эса блиц-турнир ўтказилади.

Тошкентда 170 та "мини-поликлиника" иш бошлайди

Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа ярим йилдан сўнг, натижалар таҳлилига кўра мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ССВ Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлигида пойтахтда тажриба сифатида маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Гап «уч томонлама газ иттифоқи» ҳақида эди — Тоқаевнинг матбуот котиби

Қозоғистон президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия + Қозоғистон + Ўзбекистон) тузиш масаласини муҳокама қилган.Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибайнинг маълум қилишича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия президенти Владимир Путин Москвадаги музокараларда «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия+Қозоғистон+Ўзбекистон) яратиш масаласини муҳокама қилган.

Ўзбекистонга умумий қиймати 2,1 млрд сўмлик телефонларни ноқонуний олиб кирганлар ушланди

Ушбу қурилмалар UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтмаган. Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда Mercedes-Benz юк машинаси тўхтатилиб, текширилган.

Тошкент ҳокимлиги ҳиндистонлик тадбиркорнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан айбловига муносабат билдирди

Minerva city, Lake city ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жалан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблади. Ҳокимлик буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш деб эълон қилиб, Бош прокуратурага ариза берилаётганини билдирди.

"Менга 2 та йўл қолдиришди": Minerva City асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантаж қилишда айблади — видео

Пойтат ҳокимлиги Мурали Лал Жаланнинг гапларини давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган дея атаб, Бош прокуратурага мурожаат қилинишини маълум қилди. Ижтмоий тармоқда Тошкентдаги хонадонлар қуриш билан шуғулланувчи Minerva City асосчиси Мурали Лал Жаланнинг интервьюси тарқалди.

Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди — Тоқаев

Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди, дея маълум қилди Қозоғистон президенти Кремлдаги музокаралардан сўнг. У мазкур таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ва Путин бу борада Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди.

Ўзбекистон президенти Россия Давлат Думаси раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.

Нукус воқеалари юзасидан судланаётганларнинг айблари эълон қилинди

Суд томонидан 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқилмоқда. Бугунги суд мажлисида давлат айбловчиси томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмунига кўра: Д.

Қашқадарёда 11 та археологик объектга 6 млрд сўмга яқин зарар етказилган

Ҳолат юзасидан 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Қашқадарёда 11 та археология мероси объектига 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда маҳалла раиси ногирон фуқарони орқасидан тепди

Маҳалла раиси лавозимида ишлаган ушбу фуқаро бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун ишдан бўшатилди. Бир фуқаро бошқа фуқаронинг орқасидан тепганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Телеканалларда намойиш қилинаётган “Омадингизни берсин” ўйини иштирокчиларни 2 млрд сўмга алдади

Маълум қилинишича, 55 иштирокчи бугунги кунгача совринлари олишолмаган. Телеўйин юзасидан текширув олиб борилмоқда.

НКМК конида портлатиш ишлари вақтида экскаватор машинисти вафот этди

Портлатиш ишлари олиб борилган вақтда тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушиши оқибатида икки киши тан жароҳати олган. Жорий йилнинг 28 ноябрь куни "Навоий кон металлургия комбинатида нега ўлимлар сони ортмоқда" номли мақола ижтимоий тармоқларга тарқатилди.

Озарбайжонда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўлмасбек Хўжаевнинг китоби тақдимоти ўтказилди

Озарбайжон ўзининг қадим тарихи, адабиёти ва маданияти, гўзал табиати, Хазар (Касбий) денгизи соҳилларида жойлашганлиги билан мафтункорлик касб этиб туради.Ҳазрат Алишер Навоийнинг устози, илк «Хамса» достонини яратган Низомий Ганжавий туғилган Ватан – қадим туркий юрт сифатида ҳамиша жилвакор диёрдир.

Ички ишлар вазирлиги ҳар пайшанба куни ОАВ билан мулоқот қилади

ИИВ матбуот котиби ҳар пайшанба куни АОКАда очиқ мулоқотни таъминлаш учун матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилди. Бундан бир ҳафта олдин публицист ва блогер Шокир Шарипов тизимда давом этаётган муаммолар туфайли ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирганди.

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Сўнгги йилларда у икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда.

Самарқандда эркак аёлини ўлдирмоқчи бўлгани айтилган видео тарқалди

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди. Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиб бировнинг машинасига ўтиришга мажбур бўлгани ва эри чақалоғини қўлида кўтарган ҳолда уни қувиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс. Минскдаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди. Мусобақада қатнашган 11 нафар боксчимизнинг 8 нафари мусобақа совриндорига айланди.

“Ўзбекнефтгаз” “Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови” номинацияси ғолиби бўлди

“DaVinchi мукофоти”нинг 2022 йилдаги танловида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови” номинацияси ғолиби бўлди. “DaVinchi Management Consulting” компанияси томонидан ҳар йилги мунтазам ўтказиб келинаётган “DaVinchi мукофоти”нинг 2022 йилдаги танловида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови” номинацияси ғолиби бўлди.

Ҳудудларда президент Администрацияси раҳбари ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда президент Администрацияси раҳбарининг ҳудудларда фаолият юритувчи ва халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ёрдамчилари лавозими жорий этилади. Президентнинг икки маслаҳатчиси лавозимлари бирлаштирилди.

Бокс. Баҳодир Жалолов америкалик рақибини нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов Калифорнияда бўлиб ўтган жанг оқшомида америкалик боксчи Кёртис Ҳарперга қарши рингга кўтарилди. Америкалик Жалоловнинг кучли зарбаларидан учинчи ва тўртинчи раундларда нокдаун ва нокаут ҳолатларига тушиб қолди.

Бокс. Ўзбекстон ёшлар ўртасидаги ЖЧда 10та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Испаниядаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида кеча тунда яна 2 ўзбек спортчиси рингга кўтарилди.80 кг вазнда Раҳматилло Бойматов украиналик Микита Засенокка, 81 кг вазда Олтиной Сотимбоева англиялик Амбер Моссга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан чекланишди.

Баҳодир Жалолов 27 ноябрь тонгида проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 27 ноябрь тонгида ўтказади.Калифорнияда (АҚШ) бўлиб ўтган жанг оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Кёртис Ҳарпер (14-8, 9 КО) рақиб бўлади.

Бокс. Ҳабибуллаев қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Ўзбекистонга бешинчи олтин медални тақдим этди

Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида финали доирасида иккинчи кун жанглари бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида 75 кг вазн тоифасида финалгача етиб келган  Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик Даулет Тулемиссовга қарши олтин медаль учун жанг қилди.

Бокс. Азиза Зокирова — кумуш медаль соҳиби

Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида финали доирасида иккинчи кун жанглари бўлиб ўтмоқда. Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида финалгача етиб келган Азиза Зокирова олтин медаль учун украиналик Вероника Накотага қарши жанг ўтказди ва ажойиб жангда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.