Жорий йилнинг 6 июль куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) имзолаш маросими бўлиб ўтди. Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги 1996 йилда имзоланган амалдаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига ишлаб чиқилгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кўзда тутилган.
Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида яшаб келаётган тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилот аъзоларининг фаолиятига чек қўйилган.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги намойишларда ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари воқеаларда иштирок этган барча томонлар ҳаракатига адолатли баҳо беришни топширди.
Жорий йилнинг 7-17 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Бирменгем шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтади.Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатидан 3 минг 600 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
Будапешт шаҳри яна эътиборимиз марказида. Дунай қирғоқларида қад ростлаган ажойиб шаҳар сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатидан кейин дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги воқеаларни шаффоф ва мустақил тергов қилиш кераклигини таъкидлади ва интернетга уланишни чекламасликка чорлади.БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Ўзбекистон расмийлари хабар берган Нукусдаги намойишлар пайтида камида 18 кишининг вафот этганини «оператив тарзда, мустақил ва шаффоф тергов қилиш»га чақирди.
Сенатнинг 28-ялпи мажлиси 8 июль куни чақирилади. Унда солиқ маслаҳати, аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш, Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонунлар кўриб чиқилади.
АҚШ Давлат департаменти Нукусдаги воқеалар бўйича хавотирини ҳамда қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ҳукуматни фундаментал инсоний ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.
Қорақалпоғистон мақомини Конституцияда ўзгартириш таклифи ортидан 1−2 июлда республикада намойишлар бўлиб ўтди. Президент шахсан Нукусга боргандан кейингина сенатор ва депутатлар воқеага ўз муносабатини билдира бошлади.
Энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб: 1️⃣ Биринчидан, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, «ижтимоий норма» ҳам ҳозирча жорий этилмайди.
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали мулоқотда Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Россия ва Украина ўртасидаги можаролар нафақат бу икки мамлакатга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам келишувга эришиш зарур ва бу борада The Washington Post уч хил ёндашувни таклиф қилди.
Қорақалпоғистондаги фожиа жамият билан мулоқот қилишга эътибор берилмаслиги ҳамда стратегик муҳим қарорлар парда ортида қабул қилиниши нималарга олиб келишини намойиш қилди.Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинганда, сиёсий тизимимизнинг асосий муаммоси биринчи ўринга чиқди: қарор қабул қилиш жараёнида жамият билан мулоқотнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади.21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мастаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Нукус воқеаларига муносабат билдириб, «Ўзбекистон тинчлик ва бирликни сақлаб қолишга қодирлигига» ишонишини маълум қилди. Туркия ТИВ раҳбари эса хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлашдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
8-10 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир нуфузли турнир бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 66 мамлакат орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Санъатга бўлган меҳр, биз Хоразм аҳлининг қонимизда бор. Санъатга болалигимдан меҳр қўйганман.
2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанциясини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.Унга кўра, -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова 126,84 очко билан 1-ўринда қайд этилди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакатидан боксчилар иштирок этишди.
Европа Иттифоқи «Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга» чақирди. ЕИ конституциявий ўзгаришлар бўйича норозиликларга нисбатан президент Мирзиёев тезкор реакция билдирганини эътироф этди ва вазият кескинлашувининг олдини олиш учун томонларни вазмин бўлишга чақирди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши экани, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этишига шубҳа қилмаётганини билдирди.Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этилишига шубҳа қилаётгани йўқ, дея маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистонда «барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади».4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги бўлиб ўтган намойишлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Тартибсизликларда қатнашган 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.
Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат сабабли ўрнатилган комендантлик соатларида Нукус аэропортининг фаолияти вақтинча чекланади. Шу боис якшанба куни қолдирилган рейс йўловчилари душанба куни кундузи манзилига етказилиши маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига мурожаатида маълум кучлар «конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида… вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринишаётганини» таъкидлади. Қорақалпоғистоннинг мақоми ўзгармаслигини яна бир бор айтиб, сўнгги йилларда минтақада рўй берган ўзгаришларни санади.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари якунига етди.
9-18 август кунлари Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, мусобақада иштирок этадиган жамоаларимиз ўз рақиблари номини билиб олишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.