Президент атмосфера ҳавоси ифлосланганини тилга олди

Президент «Яшил макон» лойиҳасини кенгайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда атмосфера ҳавоси ифлослангани ҳақида ҳам сўз борди.

Қарши аэропортида йўловчиларга юклари юк машинасидан тарқатилди

Uzbekistan Airports бунинг сабабини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Қарши аэропортi ходимлари томонидан йўловчилар багажларини юк машинасининг орқа қисмидан туриб перронда (аэропорт ички ҳудуди) тарқатилаётгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистонда давлат байроғини уйларга илиб қўйиш ва кийим-кечакларга тақишга рухсат бериш режалаштирилмоқда

ЎзЛиДеп партияси ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётида давлат байроғидан фойдаланиш талабларини соддалаштириш таклифи билан чиқди. Бугун, 18 ноябрь, Давлат байроғи куни Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси илгари сурилди.

Uzbekistan Airways самолётларидан бири қаноти шикастланган ҳолда парвоз қилмоқчи бўлгани айтилди

Авиакoмпания ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимoий тармoқларда Boeing 757 ҳавo кемасининг видэoтасвири эълoн қилинди, унда блoгер гўёки самолётнинг дум қисми шикастланганига эътибoр қаратгани тарқалди.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди

Ўзбекистон президенти Самарқандда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланишнинг глобал дарвозаси” биринчи конференцияси иштирокчилари олдида нутқ сўзлади. “Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган бўлса-да, афсуски, оғир синов даври бўлган пандемия туфайли аввал белгилаб олган кўпгина режаларимиз, европалик ҳамкорларимиз билан кун тартибидаги энг муҳим вазифаларни тўлиқ амалга оширдик, деб айта олмаймиз”, — деди Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида.

Сенат Қирғизистон билан имзоланган чегара шартномаларини маъқуллади

Сенаторлар ўзбек-қирғиз чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ушбу қонунлар парламент қуйи палатаси томонидан 14 ноябрь куни қабул қилинган эди.

Афғонистондан ўтган авиатехника «ҳукуматлар ўртасидаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда» — АҚШ элчиси

Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган йили олиб ўтилган ҳарбий авиатехника келажагига доир музокаралар ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник маълум қилди.

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкор танлашда эркин бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз» — Жозеп Боррель

Марказий Осиёдаги ҳамкорлар, худди Европа каби, стратегик автономликни истайди, Евроиттифоқ уларнинг тарихий ё жуғрофий ўзига хосликлардан қатъи назар бирор бир халқаро ҳамкорга муте бўлиб қолмаслик истагини ҳурмат қилади, деди ЕИнинг олий вакили Жозеп Боррель Самарқанддаги анжуманда.Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқлик бўйича «Барқарор ўсиш учун глобал дарвоза» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Ўзбекистонда 3 йил ичида спорт муассасаларида салкам 30 млрд сўм "еб юборилди”

Масалан, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида ўзлаштирган. Прокуратура органлари томонидан спорт соҳасига охирги 3 йил — 2019-2021 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди.

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель

Россиянинг Украинага агрессияси Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради, чунки халқаро ҳамкорлик издан чиқади. Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг фикрича, ҳамкорликнинг мустаҳкамланишигина уруш сабаб юзага келган инқироз оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради.

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Бугун Тошкентнинг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди

Чилонзор ва Юнусобод туманида иссиқлик узатиш қувурида таъмирлаш ишлари сабаб иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 2022 йил 18 ноябрь куни 10:00 дан (Юнусободда 9:30 дан) иссиқлик узатиш қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади: — Чилонзор 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва 16 мавзелар; — Юнусобод 18 ва 19 мавзелар; Иссиқлик таъминоти 18 ноябрь куни тахминан 18:00 да тикланади.

Тоэквондо: Кунни хушхабар билан қарши оламиз: Светлана Осипова — жаҳон чемпиони!

Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди

Чегирмалар 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий эконом-класс рейслар учун амал қилади. Uzbekistan Airways қишки таътил олдидан талабалар учун чегирма эълон қилади.

“Ўзекнефтгаз” АЖнинг электрон кооперация портали орқали имзоланган шартномалари қиймати 1 трлн сўмдан ошди

Тошентда ўтказилаётган республика тармоқлараро саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бир қатор корхоналар билан келишувларга эришди. Жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилаётган Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларига эга биринчи ўзини-ўзи таъминлайдиган уй қурилди

Уйда 15 кВт қувватга эга қуёш панеллари ва 200 литр сув иситгичи мавжуд. БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда мустақил равишда электр энергияси ишлаб чиқарадиган биринчи уй қурилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Сенат сайтини бузган йигитларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ишга нисбатан қўлланилган моддага кўра йигитлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Олий Мажлис Сенатининг расмий веб сайтига ҳужум уюштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.  Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув вақтида аниқланишича, 2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Норин тумани Улуғбек кўчасида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли М.Б.

Тошкентда ер усти метро бекатларидан бири деярли икки ҳафтага ёпилади

Бекат реконструкция ишлари туфайли ёпилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7-бекат 2022 йил 21 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди, дея хабар бермоқда Тошкент метрополитени ДУК матбуот хизмати.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Кёртис Ҳарперга (14-8, 9 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда расман эълон қилинди.

Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Мамлакат Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ортда қолдирди, аммо барибир 89-ўринни эгаллаб, инглиз тилини жуда паст даражада биладиган гуруҳга тушиб қолди. Education First халқаро таълим маркази томонидан тузилган инглиз тилини билиш даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 111 мамлакат ичида 89-ўринни эгаллади.  EF English Proficiency Index (EF EPI) катталар ўртасида инглиз тилини билиш даражасини ўлчайди ва ушбу кўрсаткич бўйича мамлакатларни жойлаштиради.

Таэквондо бўйича ЖЧ. Улуғбек Рашитов медалгача етиб бора олмади

Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида Таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи кун баҳслари якунланди.

Тошкент кўчаларида беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама иллюминацияларини ўчириш бошланди

Электр энергиясини тежаш бўйича пойтахтда рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Кеча Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида электр энергияси энг кўп исроф қилинаётган ҳолатлар ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берган эдик.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади. Унда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий битимни ратификация қилиш ҳамда маҳкумлар ҳуқуқлари борасидаги қатор қонунлар кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда киберспорт бўйича бакалавриат таълим йўналишини очилади

Киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этиладиган бўлди. Бу бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қора кино 1898–1971

Гарчи сиз ўнлаб йиллар давомида “Оскар” мукофоти совриндорларини чизиб кўрсатангиз ҳам, кино тарихи билан ҳам худди шундай қила олмайсиз: Aкадемия музейи тўпламида айтилганидек, ўртамияни олға сурган кўплаб ҳикоялар мавжуд. Бу, айниқса, кино музейининг иккинчи бор махсус кўргазмаси учун тўғри келади, бу бутун бир аср давомида кўпинча эътибордан четда қоладиган кино ижодига эътибор қаратадиган ва қора танли рассомлар яратилганидан бери кинонинг муҳим қисми бўлганлигини кўрсатадиган муҳим ва ғайратли намойиш.

Elton John

«Aлвидо Yellow Brick Road» саёҳати Еltоn гастрол ҳаёти билан якуний хайрлашмоқда. Тўғри — фикрингизни ўзгартирмасангиз, бу сизнинг қўшиқчини жонли эфирда қўлга олиш учун сўнгги имкониятингиз бўлиши мумкин, чунки у томошабинларни бутун 50 йиллик фаолияти давомида катта визуал саёҳатга олиб боради.

Тошкентда беҳуда ёнаётган кўча чироқлари ва реклама иллюминациялари тўлиқ ўчирилиши режалаштирилмоқда

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида электр энергияси энг кўп исроф қилинаётган ҳолатларни айтди. Бугун, 16 ноябрь куни АОКАда истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тошкентда 10 ой ичида 220 нафар гўдак нобуд бўлди

Ўлим ҳолатлари юзасидан 65 нафар тиббиёт ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган. Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 10 ойи давомида 220 нафар гўдаклар ўлими қайд этилди.

Бухорода бошланғич синф ўқувчиларини калтаклаб дарс ўтган ўқитувчи ишдан бўшади

Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. ХТВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.