Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.6 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади.
Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган.
Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақасидаги ғалабаси учун 2,4 миллион доллар мукофот олди.Унинг бутун мавсумдаги умумий мукофот жамғармаси ҳозирда 5,7 миллионни ташкил этади ва бу кўрсаткич бўйича Надал АТP етакчисига айланди.
Ҳафта якунида енгил атлетикачи қизларимиз Европа майдонларида ўтказилган турли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларни кўрсатишди. Жумладан, Сафина Саъдуллаева Германияда ўтган мусобақада ғалаба қозонган бўлса, Екатерина Воронина ҳамда Даря Резниченко Испаниядаги турнирда қатнашди.
Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири ўз якунига етди. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақада терма жамоамиз вакили Шуҳрат Салаев совриндор бўлди.
«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов: — Корхонамиз бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани.
Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси ўртасида Ўзбекистонда сув таъминоти ва санитария соҳасида салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, бошқарув раиси ўринбосарлари Рустам Мамаджанов ва Хуршид Рахматуллаев, “K-Water” корпорацияси ижрочи директори Джэ Хён Пак ва компаниянинг бошқа масъуллари иштирок этди.
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида қатнашган 3 нафар оғир вазнли полвонимиз шоҳсупага кўтарилди.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Ролан Гаррос финалида норвегиялик Каспер Рудни мағлуб этди. 2 соат 18 дақиқа давом этган баҳс 6:3, 6:3, 6:0 ҳисобида якунланди.
Бокс бўйича енгил вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Жорж Камбосос Тошкент вақти билан 5 июнь тонгида WBC чемпиони Девин Ҳейнига қарши жанг қилди.12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Ҳейни ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди — 116:112, 116:112, 118:110.Шу тариқа 23 ёшли Ҳейни бокс тарихидаги энг ёш мутлақ чемпионга айланди.
Бугун Италияда таэквондо бўйича Гран-при, Грузияда эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етади. Регламент бўйича, ушбу кун дастурида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида Заррух Адашев октагонга кўтарилди.Унга бу жангда Заррухга ямайкалик Оде Осборн рақиблик қилди.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Vegas 56 мусобақаси бўлиб ўтади.Мазкур кечада ўзбекистонлик UFC жангчиси Заррух Адашев ҳам ўз жангини ўтказади.
Гандбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 июлдан 10 августга қадар Шимолий Македония давлатининг Скопе шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашади.Шу йилнинг март ойида Қозоғистонда U-18 қизлар ўртасида гандбол бўйича ташкил этилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор бронза медалига сазовор бўлган эди.
Норвегиялик теннисчи Каспер Рууд Ролан Гарроснинг ярим финалида хорватиялик Марин Чилични мағлуб этди. 2 соат 57 дақиқа давом этган баҳс 3:6, 6:4, 6:2, 6:2 ҳисоблари билан якунланди.
Аввал хабар берганимиздек, 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги бўлиб ўтган ИИ Миллий Форум ўз ниҳоясига етди. Мазкур тадбир мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида ўтказилди.
Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан 13 ёшли қизга тегажоқлиқ қилган пенсионер ушланган. Эслатиб ўтамизки, кеча жамоат транспортида юз берган яна бир жирканч ҳолат ҳақида маълум бўлган.
Президент ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕХҲТнинг барча институтлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, демократик янгиланишлар, жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш устувор аҳамиятга эга экани айтилди.
Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото).
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юздан ортиқ фуқаролари Москвадаги қурилиш майдончасида оммавий муштлашгани учун Россиядан чиқариб юборилади.
Давлат органларининг 18 турдаги маълумотномаларни сўраши бекор қилиниши ҳар йили қарийб 15 млн долларни тежайди ва 12 млндан ортиқ фуқарони бюрократиядан халос қилади, деди адлия вазири Русланбек Давлетов Гаагадаги форумда. У Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг «муваффақият учбурчаги» ҳақида гапирди.
Бугун таэквондочиларимиз Гран-при, дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади. Ушбу кун доирасида медаллар учун курашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг: Таэквондо, Гран-приИталия -68 кг: Улуғбек Рашитов – Аарон Кобенан (Кот-д'Ивуар)-68 кг: Нияз Пулатов – Дилан Челламото (Франция)-57 кг: Чарос Қаюмова – Лука Патакфалви (Венгрия) Дзюдо, Катта дубулғаГрузия -60 кг: Дилшодбек Баратов – Айбек Омиров (Туркманистон) -66 кг: Бобур Важдиев – Реда Седдуки (Франция)-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Нурали Эмомали (Тожикистон) Манба: Olympic.uz
Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 1 июнь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича: Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 73 000 сўмҚўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 86000 сўм — — —Картошка (1 кг) ➖ 3000 – 8000 сўмПиёз (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўмСабзи (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўмТухум (10 дона) ➖ 6500 – 15 000 сўмГуруч (1 кг) ➖ 4500 – 21 000 сўмЎсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 28 000 сўмШакар (1 кг) ➖ 9000 – 14 000 сўм
Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги профессионал бокс турнирида иштирок этиш учун мураббийи Тўлқин Қиличев билан АҚШга йўл олди.Ҳамюртимиз иштирокидаги профессионал бокс баҳси жорий йилнинг 10 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Верона шаҳарчасида бўлиб ўтади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсида Яван 140 МВт қувватли ГЭС қурилишига старт бердилар.Тожикистон президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Тор доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, логистика ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, сув-энергетика лойиҳаларини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.
Бугун Фарғонадаги дўконлардан бирида суратга олинган видео яшин тезлигида ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.