Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади

Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усмонов Лондонга етиб келди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов Лондонга етиб келди. У 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади

Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.

Чехия ва Ўмоннинг янги тайинланган элчилари Ўзбекистонда иш бошлади

Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон султонлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

«Бу инқирознинг охири кўринмаяпти». Абдулла Арипов Араб-ислом саммитида Ғазодаги можарога тўхталди

Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

200 га яқин бола ва аёллар ҳамон Сурияда ва репатриацияни кутмоқда — UNICEF`нинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари

UNICEF`нинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Мунир Мамедзадега кўра, 200 га яқин ўзбекистонлик бола ва аёллар ҳамон Сурия лагерларида ва ватанига қайтишларини кутмоқда. У ўтган «Меҳр» операциялари доирасида қайтарилганларнинг реинтеграция жараёни учун ижтимоий соҳа ходимлари ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Урганч шаҳрига ҳоким тасдиқланди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Собиқ ҳоким бир неча кун олдин Шовот тумани ҳокими бўлганди.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди

Ўзбекистон билан Италия ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш, шунингдек, таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.10 ноябрь куни Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Италия 2024 йилда Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилишини ўтказади

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудлари форумини ташкил этиш ва унинг илк йиғилишини келаси йили Самарқандда ўтказиш, шунингдек, қўшма таълим форумини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.

Италия президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келди

Италия президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла билан Ўзбекистонга келди. Уларни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Кластерларга импорт қилинган пахта уруғини экишга рухсат этилади, тўқимачилик саноатига янги имтиёзлар берилади

Балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70−80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади, деди президент. Айрим тўқимачилик корхоналарига имтиёзлар берилади.

Ўзбекистон фермерлари вилоят ичидаги хоҳлаган кластерини танлаш ва ортиқча ҳосилини сотиш имкониятига эга бўлади — президент

Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилади. Президент фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан шартнома тузиш ва ортиқча ҳосилни биржа орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қилди.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилмоқда. Шуҳрат Вафаев СИА раҳбари лавозимини тарк этади

Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафаев лавозимидан озод этилди. Агентлик қайта ташкил этилмоқда: унинг раҳбари бир вақтда ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари ҳам бўлади, штатлар ва ўринбосарлар сони қисқаради.

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олиниши мумкин

Президент йирик савдо тармоқлари билан ишлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини кўрсатиб, Шахрух Шарахметовнинг Рақобат қўмитаси раҳбари лавозимига лойиқлиги масаласини ўрганишни топширди. Давлат раҳбари сариёғ экспортига қўйилган чекловни ҳам олиб ташлаш бўйича топшириқ берди.

Италия президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида июнь ойидаги келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинади

Италия президенти Сержо Маттарелласерж 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Музокаралар чоғида, жумладан, икки давлат президентларининг июндаги келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Тошкентда ёшлар иқлим форумида эко-таълим стратегияси имзоланди

Тошкентда иқлим кун тартибига болалар ва ёшларни жалб этишга бағишланган форум бўлиб ўтди. Унда экологик таълимни ташкил этиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган минтақавий стратегия имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ИҲТ давлатларини ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга ва хавф-хатарларга қарши биргаликда ечим топишга чақирди

Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитидаги чиқишида ўзгариб бораётган дунё сиёсий архитектурасининг хавф-хатарларига жавобан аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилди. Давлат раҳбари ташкилот ҳудудида ўзаро савдони соддалаштириш бўйича битимни қабул қилишга чақирди.

«Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз» — Шавкат Мирзиёев Фаластин-Исроил уруши ҳақида

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида Фаластин-Исроил урушининг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олаётганини айтди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз», деди президент.

АҚШ Ўзбекистон суверенитети ва ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади

Тошкентда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу иштирокида стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Дипломат Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида иштирок этиш учун келган давлат раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Покистон бош вазири, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва Тожикистон президентлари билан учрашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида мамлакатга ташриф буюрган қатор давлат раҳбарлари билан учрашди.

Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси бўлди. Элчихоналарнинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.

Абдулазиз Камилов Япониянинг олий ордени билан мукофотланди

Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.

Ўзбекистон президенти Қатарнинг собиқ бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Жассим Ол Соний Бухоро ва Тошкентда қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш масаласини кўриб чиқди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Қатарнинг собиқ бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

ИҲТ давлатлари ўзаро яқин ҳамкорлик манфаатларини янада чуқурроқ англаб боряпти — Ўзбекистон президенти матбуот котиби

Глобал таъминот занжирларининг беқарорлашуви ва жаҳон бозоридаги волатиллик шароитида ИҲТ давлатлари ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиляпти. Бунга савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларининг минтақавийлашуви ёрдам бермоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» билан интервьюсида.

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.7 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 минг янги абонент ЭҲНАТга уланмаган

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 мингта хонадон электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га уланмаган. Президент камчиликларни бартараф этиш ва электр энергияси йўқотишларини камайтириш бўйича топшириқ берди.

Италия президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.