Сенат ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни маъқуллади

Сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Президентлар Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очиб берди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди.

Ўзбекистон президенти CLAAS, Knauf, Siemens Energy, Deutsche Bank ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашди

«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт Ўзбекистонга режалаштирилган ташриф ҳақида сўзлаб берди

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт 4−6 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентга келиши арафасида у «Газета.uz»га ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Франция-Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли икки мамлакат компаниялари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Шавкат Мирзиёев Берлинда Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Берлиндаги музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳалари, жумладан, ЕИнинг «Глобал дарвоза» ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 4 поғона пастлади

Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 2022 йилги ўрнидан 4 поғона пастлаб, 137-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «қийин» босқичда қолмоқда.

Ҳокимлар 2024 йилдан бошлаб маҳаллий кенгашларга раис бўлолмайди

Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади.

Мирзиёев Эрдоғанга президентлик сайловида муваффақият тилади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президенти Берлинда Германия федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди. Ташриф давомида турли соҳаларга оид 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.

«Яхши тайёргарлик кўрилган, лекин плюрализм бўлмади». ЕХҲТ ДИИҲБ — референдум жараёни ҳақида

Ўзбекистонда референдумга пухта тайёргарлик кўрилган, бироқ кампанияда плюрализм бўлмади, дея маълум қилди ЕХҲТ ДИИҲБ мониторинг миссияси. Миссиянинг дастлабки ҳисоботида айтилишича, ОАВ сайловчиларга «холис, мувозанатли ва танқидий маълумот» етказиб бера олмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Санжар Зупаров (суратда) фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Мухтар Мухитдинов ва Хуршид Алибаев эса ўринбосарлари этиб тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан фавқулодда вазиятлар вазирига биринчи ўринбосар ва 2 нафар ўринбосар тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқармасида ишлаб келган Исломиддин Норимов Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.Исломиддин Норимов Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Акрамжон Абдухамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. «Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — дейди дипломат.

Янги таҳрирдаги Конституция 1 майдан кучга кирди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири 1 майдан кучга кирди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат бўлади.

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади. Унда тадбиркорларнинг пул маблағлари дахлсизлигини таъминлаш, ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш ҳамда Тожикистон билан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш битими тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар

Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.

Президент овоз берган участкада овозларни санаш жараёни қандай кечди?

Ўзбекистонда 30 апрелда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди. 8:00 да очилган референдум участкалари 20:00 га қадар овозларни қабул қилди.

Олий таълим вазирлиги талабаларни сайлов ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хабар беришга чақирди

Олий таълим вазирлиги университетлар маъмуриятлари талабаларни референдумда овоз беришга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик талабаларни ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга чақирди.

16 та бюллетенни тўлдирган аёл буни ўзбошимчалик билан амалга оширган — МСК

Марказий сайлов комиссияси участка комиссияси аъзоси кетма-кет бир нечта сайлов бюллетенининг «Ҳа» катакчасига белги қўйгани акс этган видеога муносабат билдирди. МСКнинг маълум қилишича, у ўзбошимчалик билан 16 та бюллетенни оила аъзолари номидан тўлдирган.

Референдум: Соат 17:00 ҳолатига овоз берганлар улуши 81,39 фоизга етди

Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. У овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайдиган қонун бузилиши ҳолатлари борлигини тан олди, айни вақтда қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлар орасида ҳақиқатга зидлари ҳам борлигини айтди.

Референдум учун рўйхатга олинган ўзбекистонликларнинг 73,17 фоизи овоз бериб бўлди

Энг юқори фаоллик Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида кузатилмоқда — соат 15:00 ҳолатига қарийб 80 фоиз фуқаро овоз бериб бўлди. Владивосток, Токио, Сеул, Квангжуда овоз бериш якунига етди.

Бош прокуратура референдумдаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов журналистлар ва кузатувчиларни эҳтимолий қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақириб, айнан қандай ҳолатлар қонун бузилиши деб ҳисобланишини эслатиб ўтди.Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов Марказий сайлов комиссиясининг брифингида журналистлар ва халқаро кузатувчиларга алоҳида мурожаат қилди.

Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтган деб топилди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтган деб топилди, дея маъулм қилди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Соат 13:00 ҳолатига 12 миллиондан ортиқ киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз бериб бўлган.

Референдумнинг айрим участкаларида оила аъзолари учун овоз бериш ҳолатлари кузатилмоқда

«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги референдум участкаларида бир қатор қоида бузилиши ҳолатларини қайд этди. Энг кўп кузатилган ҳолат — оила аъзолари учун овоз беришдир.

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.

Фото: Тошкентдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари

Тошкентдаги бир қатор участкаларда овоз бериш жараёнининг илк соатидаёқ «10−15 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди». Айрим референдум участкалари гавжум.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.