Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлди

Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Аввалги вакил Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди

Европарламент Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда эканини билдирди ва расмийларни шунга чақирди. Европа Иттифоқи органи, шунингдек, «Россия давлат компаниялари ва Ўзбекистон газ секторидан фойда кўрувчи инсайдерларга берилган имтиёзлардан» афсусда.

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди

Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилмоқда. Президент бу борада аввал йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик шарт эканини таъкидлади.

Янги парвозлар, тозалик ва табассум. Ўзбекистон президенти сайёҳларни жалб этиш бўйича топшириқлар берди

Президент Ўзбекистонга сайёҳларни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилишда бу борада яқин хориж ва Хитой катта салоҳиятга эгалигини таъкидлади. Маданий тадбирларни кўпайтириш, фильмлар суратга олиш, туризм объектларида тозалик, хушмуомалаликни тарғиб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Исроил ва Ғазода ватандошларимиз асирга олингани ҳақида маълумот йўқ — Ўзбекистон элчихонаси

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудуди ва Ғазо секторида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Шунингдек, Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларидан алоқага чиқиш сўралди.

Судочье кўллар тизими халқаро аҳамиятдаги сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди

Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими «Рамсар» конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди. Бунгача Денгизкўл (2001), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008) ҳамда Тўдакўл ва Қуймазор сув омборлари (2020) мазкур рўйхатдан жой олган.

Тошкентда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти учрашувида Бразилия ҳукумати Тошкентда элчихона очиш масаласини ўрганиб чиқаётгани маълум қилинди.5 октябрь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Амиров Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Бунга қадар у Автомобиль йўллари қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

«ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади». Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюция қабул қилди

Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюцияни қабул қилди, унда мамлакатнинг ютуқ ва камчиликлари, ЕИ тавсиялари келтирилган. «ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади… Шу билан бирга, дўстлар сингари камчиликлар ҳақида очиқ гапирамиз», — деди Европарламент депутатларидан бири.

Депутатлар Сурайё Раҳмоновани болалар омбудсмани этиб тасдиқлади

Қонунчилик палатаси Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили этиб тасдиқлади. У аввал Бош прокуратура, АОКА ва Сенатда ишлаган.

Партиялар Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш масаласини муҳокама қилишни бошлади

Ўзбекистонда партиялар фракциялари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлашнинг мажоритар-пропорционал (аралаш) тизимига ўтиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилишни бошлади.Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 9 октябрь куни Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда сайлов ва референдум ўтказиш тартибига оид еттита қонунни муҳокама қилди.

Пойтахт туманига илк бор аёл ҳоким тайинланди

Тошкентнинг Яккасарой туманига Нилуфар Аллабергенова ҳоким этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён шу туман прокурори сифатида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон Фаластин-Исроил можаросидан жиддий хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиш олдидан Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиш олдидан 7 октябрь куни Москвадаги Ислом Каримов майдонига ташриф буюрди.

Тошкентнинг Яккасарой тумани ҳокими Миробод туманига ҳоким бўлди

2019 йил сентябрь ойидан буён Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Сайфутдинов Миробод туманига ҳоким этиб тайинланди.Анвар Назарович Сайфутдинов Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Самарқандда Россиянинг бош консулхонаси очилади

Ўзбекистон ва Россия президентларининг Москвада бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича Самарқандда РФ Бош консулхонасини таъсис этиш, нефть етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битимлар ва бошқа ҳужжатлар (жами 10 та) имзоланди.Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Россия Федерациясининг Самарқанд шаҳрида Бош консулхонасини таъсис этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 7 октябрдан бошланади — Мирзиёев ва Путин

Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари 7 октябрь куни Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни йўлга қўйишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этади, деди Владимир Путин. Шавкат Мирзиёев лойиҳани «стратегик» деб атади.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун миннатдорчилик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувда адашиб кетди ва «Россия-Доғистон» алоқаларини ривожлантиришдаги иштироки учун унга миннатдорчилик билдирди.Россия президенти Владимир Путин 6 октябрь куни Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун унга миннатдорчилик билдирди.

«Ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ». Ўзбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан тор доирадаги учрашувда ҳар томонлама стратегик шериклик давом этаётгани, мамлакатлар ўртасида «ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ»лигини таъкидлади. Путин эса «жуда нозик соҳалардаги» ҳамкорликни қайд этди.

«Мазмунан жуда бой ташриф». Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан учрашди

Россияга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат бош вазири Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Улар иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарсозлик соҳаларида ҳамкорлик ва Ўзбекистонда электрон савдони жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этди

Ўзбекистон фуқаролари энди Қатарда 30 кунгача визасиз юриши мумкин. Бунда улардан қайтиш чиптасига эга ва хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаган бўлиши талаб этилади.

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди

Ўзбекистон президенти Қозондан Москвага етиб борди. Аэропортда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Татаристон раиси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президенти Қозон шаҳрида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва икки давлат ҳудудлари форуми якунлари муҳокама қилинди.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради, дея таъкидланди президентга қилинган тақдимотда. Келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим техникумларда халқаро дастур асосида ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президенти Татаристонга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди. Бу унинг Татаристонга илк ташрифи ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди.5 октябрь куни Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.

Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади

4 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади.4 октябрь куни Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 5−7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Шунингдек, у Татаристонга ҳам ташриф буюради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.