Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари тор доирада муҳокамалар ўтказди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида имзолаш учун 40 дан ортиқ ҳужжат тайёрланганини қайд этди.
Самарқандга келган давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экди. Кейин «Боқий шаҳар» мажмуасида Ўзбекистон президенти номидан қабул маросими ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокаралар якунлари бўйича кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳаларида 4,6 млрд долларлик сармоявий битимлар тўплами имзоланди.
Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда мамлакат ташкилот билан ҳамкорликни ривожлантиришга 12 йил аввал қарор қилганини таъкидлади. «Бу бизнинг сиёсий, иқтисодий ва балки ҳарбий-сиёсий келажагимиздир», — деди Беларусь президенти.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар чоғида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни ШҲТ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев ШҲТда меҳмон сифатида иштирок этиш учун келган Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда, жумладан, Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Дастлаб у Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, сўнгра Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиш учун Беларусь президенти ҳам етиб келди. Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко музокаралар вақтида шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида имзоланган ҳужжатлар орасида «яшил» тараққиёт соҳасида сармоявий ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам бор. Савдо ва сармоявий битимлар ҳажми $15 млрдни ташкил этади.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум қабул қилинди. Ҳужжатга мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзо чекди.
Самарқандда ХХР раисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида давлатлар раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.
«Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Самарқанд аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Эрон президенти Самарқандга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий музокаралар давомида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, қолаверса, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.
Ўзбекистон президенти БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди. Томонлар Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон халқига кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Тошкентда Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу мақомни яна тўртта давлат олади.
ШҲТ саммити арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари музокара ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» ни қабул қилишга келишиб олди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган ҳарбий тўқнашув бартараф этилганини олқишлади. Шунингдек, томонларни мавжуд муаммоларни тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар доирасида ҳал этишга чақирди.
Танзила Нарбаева дарахтлар кесилиши, талабалар ётоқхонаси, пойтахтдаги тирбандликлар каби муаммолар тармоқларга чиққанидан кейингина, ҳукумат ҳаракатга тушишини танқид қилди ва президентнинг ўзи ечим топиб бераётганини айтди. «Ҳаммасини давлат раҳбарига ташлаб қўйиш керак эмас», — деди Сенат раиси.
Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ШҲТнинг асосий кучи унинг қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлигида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Самарқанд саммити ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитида ташкилотга мулоқот бўйича олтита янги ҳамкорни қабул қилиш тўғрисидаги қарор маъқулланиши кутилмоқда, улардан тўрттаси араб давлати ҳисобланади.Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда олти давлат, жумладан, тўрт араб давлати Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.
Сенаторлар ялпи мажлисда ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни рад этди. Унда мигрантлар ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторида бўлиши ва уларни солиққа тортиш қайд этилганди.
Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.
Қозоғистон парламенти депутатлари пойтахт номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришни таклиф қилишди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни аввалги номига қайтаришни қўллаб-қувватлади.
13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Томонлар ўқ отишни бошлаганликда бир-бирини айблади.
Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда.
Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.